Масалан, лондонлик такси ҳайдовчиларида гиппокамп – миянинг ҳиссиётлар ва хотира учун жавоб берадиган қисми катталашган. Сизнинг нима камчилигингиз бор?

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Демак бошладик!

1. Кўпроқ ўқинг

Мураккаб гап тузилишлари, узун, аралаш гаплар, камёб сўзлар, журналимиздаги маъноли мақолалар ва айниқса шеърлар – миянгиз учун ҳақиқий қувват манбаидир.

2. Столни бармоқлар билан тақиллатинг

Тинглаётган мусиқага жўр бўлишни ўзингизга қоида қилиб олсангиз яна ҳам яхшироқ бўлади: тиззада, столда ёки янги сотиб олинган тамтамда – фарқи йўқ. Кафтлар билан ёки овқатланиш таёқчалари билан. Сан-Диеголик нейробиолог Анируд Пательнинг фикрича, ритм ҳисси таълимда муҳим ўрин тутади. Зеро, бу ҳис учун миянинг ҳаракат функциялари билан боғлиқ бўлимлари – базаль ганглиялар жавоб беради.

3. Мумтоз мусиқа тингланг

Айниқса Моцартни. 1995 йилда руҳшунос Френсис Раушер ўттизта каламушни ҳийла ёрдамида хонага кирита олган. У ерда икки ой давомида вақти-вақти билан иккита фортепиано учун до мажор Сонатаси янграб турган. Тажрибадан сўнг маълум бўлишича, жониворлар мазкур икки ой ичида жимжитликда яшаган бошқа каламушлар гуруҳига нисбатан яхшироқ рақсга туша бошлаганидан ташқари, лабиринтни тезроқ ва камроқ хатолар билан кесиб ўтишни ўрганган.

4. Хотира машқларини бажаринг

  • Харид қилиш керак бўлган маҳсулотлар рўйҳатини тузгач, уни бир неча мартта ўқиб чиқинг ва уларнинг номларини эмас, балки дўкондаги турли бўлимлар бўйлаб кутилаётган йўлингизни эслаб қолишга ҳаракат  қилинг. Ҳамма нарсани аравачага тўплаб, навбатда турганингизда ақлингизда умумий қийматни ҳисоблаб кўринг. Агар у тўғри бўлиб чиқса ўзингизга битта совға сифатида исмалоқ боғламини сотиб олишингиз мумкин: у хотира учун фойдали.
  • Ҳар куни шеър ёдлашга ярим соат ажратинг. Сўнгги мартта буни болалар боғчасида қилгансиз, аммо байрамнинг расмий қисми тугаши биланоқ барча сўзлар миянгиздан учиб кетган. Шеърларнинг қандай мазмунда бўлиши аҳамиятли эмас.

5. Қаҳва ичинг

Кофеин дофамин ва норадреналин нейромедиаторлари чиқарилишини кучайтиради. Улар кўпроқ вақт тетик қолиш ва диққатни сақлаб туришга ёрдам беради. Муҳими ортиқча истеъмолга йўл қўймаслик: катта миқдордаги кофеиндан ҳаддан ташқари ҳаяжонланиб кетасиз ва оқилона фикр юрита олмайсиз. Суткасига 300 мг.дан ортиқ миқдордаги кофеин (табиий қаҳванинг 4 финжони) ҳавотир ҳолати, бош оғриғи, тремор, аритмияга сабаб бўлади. 

6. Альберт Эйнштейн   

Физик-назариячи, Нобель мукофоти соҳиби:

 
«Онгий ўсиш туғилиш лаҳзасидан бошланиб, фақат ўлим билан тугаши керак. Омаднинг сири – ахборотни қаердан топиш ва ундан қандай фойдаланишни билишдадир. Бир замонлар чегараларини кенгайтирган онг ҳеч қачон аввалги ҳолатига қайтмайди. Етук шахслар чиройли нутқлар орқали эмас, балки ўз меҳнати ва унинг натижалари ёрдамида шаклланади».

7. Марк Порций Катон 

Катта Давлат арбоби, адиб:

«Аҳмоқларда донодан эмас, доно аҳмоқлардан ўрганади».

8. Шахмат, шашка ва покер ўйнанг

Бу ўйинлар бойлик олиб келиши билан бирга, фикрлашни яхши ривожлантиради. Агар шахматни жуда яхши ўйнайман деган фикрда бўлсангиз, қарор қабул қилишга бир дақиқадан ортиқ кетмайдиган вақтда ўйнашга ҳаракат қилинг.

9. Мияни тўғри озиқлантиринг!

Шу пайтгача мактаб дастуридаги биронта ҳам шеърни охиригача айтиб бера олмасангиз ёки танишларингизнинг туғилган кунлари ҳақида Facebook ёдга солиб турса – бу айни муддао.

  • Ёнғоқ. Билимдонликнинг деярли асосий кучи! Улар ҳаттоки ташқи кўринишидан ҳам мияга ўхшаб кетади. Кунига бешта ёнғоқ – ва Сиз мия фаолиятини яхшилайдиган ҳамда хотирани фаоллаштирадиган лецитин билан таъминланасиз. Шунингдек, ёнғоқ ортиқча нурланиш шароитида яшаётган бўлсангиз ҳам фойда беради. 
  • Балиқ. Мазкур тилсиз ва совуқ маҳсулот йодга бой бўлиб, унинг гўштида мия ҳужайраларида импульсларни узатиш учун зарур қувватнинг тезкор оқимини таъминлайдиган омега-3 ёғ кислоталари мавжуд. Улар қондаги холестерин миқдорини тартибга солади ва томирлар ишини яхшилайди. Агар кунига камида 100 грамм балиқ истеъмол қилсангиз, муносабат билдириш тезлиги ошиб, Альцгеймер хасталиги ривожланишининг олди олинади.
  • Қовоқ уруғлари. Ярим стакан уруғни чўнтагингизга солиб олинг ва офисдаги жанжаллар вақтида хотирангизни яхшилаб, миянгизни тезроқ фикрлашга мажбур қилинг. Буларнинг бари цинк туфайли. 
  •  Исмалоқ. Уни ҳафтасига икки-уч маротаба тонгги қуймоққа аралаштиринг. Исмалоқ таркибидаги лютеин мия ҳужайраларини эрта қаришдан сақлайди.
  • Маврак. Жон Хопкинс университетида аниқлашларича, маврак хотира бузилиши учун жавобгар аимнокислоталарнинг таъсирини камайтирар экан. Энди университетда ҳар куни мавракли чой ичишади ва ҳамма ҳақида ҳамма нарсани эсда тутишади.

10. Суҳбатдошингизнинг кейинги гапини топишга уриниб кўринг

Массачусетс технология институтидан Ребекка Сейкснинг фикрича, одамлар зарурий машқлардан сўнг атрофдагиларни умуман сўзларсиз – фақат юз ифодаси, нигоҳи ва бошқа шу каби белгилар орқали тушуна оладилар. Бу вазифа учун миянинг ўнг қулоқ ортида жойлашган ва сезгини бошқарадиган қисми жавоб беради.

11. Блог очинг

Унда кун воқеалари ҳақида сўзлар экансиз, фикрларингизни аниқ шакллантириш билан бирга, доимий равишда янги мавзулар ҳамда содиқ ўқувчиларнинг саволларига маъноли жавоблар устига бош қотирасиз.

12. Коити Тохэй 

Адиб, айкидо учтаси, 10-дан соҳиби, ки-айкидо услубининг Кии жамияти асосчиси: «Мутолаа – онгнинг энг муҳим негизидир. Бўш вақтингизни турли китобларни ўқишга сарфланг. Романлар, ҳужжатли адабиёт, биографияларни ўқинг. Дастлаб китоб ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш учун уни тез кўриб чиқинг. Агар бундан фойда борлиги кўринса уни қайта ўқиб чиқинг. Натижада миянгизнинг турли вазиятларга мослашиш ҳамда хилма-хил маълумотларни тартибга солиш қобилияти ошади».

13. Кроссвордлар ечинг

Қизиғи, бу чиндан ҳам иш беради: жиддий кроссвордлар мия фаолиятига яхшигина таъсир қилади.

14. Константин Шереметьев

Тадқиқотчи, «Интеллектика» лойиҳасининг муаллифи (www.sheremetev.info), «Мукаммал мия: Онгостини бошқариш» ва «Янада ақлли бўлиш» китоблари муаллифи:
«Кимдир мактабда математика бўйича вазифаларни ёки шунга ўхшаш нарсаларни яхши еча олганлиги учун ўзини ақлли деб билади ва охиригача шундай бўлиб қолади, деб ўйлайди. Бўлмаган гап. Агар 18 ёшда мушакларни чиниқтириб, сўнгра диванга ётиб уларни унутсангиз, тез орада улар шаклини йўқотади. Мия фаолиятининг самарадорлиги билан ҳам ҳудди шу ҳолат юз беради».

15. Чет тилини ўрганинг

Лондон университети неврология доктори Андреа Мэчеллининг таъкидлашича, бир нечта чет тилини биладиган одамларда турли ақлий масалалар орасида йўналишни ўзгартириш осонроқ кечади. Тушунарсиз хорижий сўзларни ўрганишнинг янги усули миянгиз ривожланишига қўшимча туртки беради. 

16. Ақлли иловани ўрнатинг

Ўта тез ўсиб бораётган миямизда ноҳуш томир уришини ҳис қилгач, қандайдир маъносиз ўйиндан нажод топиш истагида мобил телефонларимизнинг экранларига ёпишиб олдик. Аммо, бу қанақаси? Мобил қурилмаларда ҳам ривожлантирувчи дастурлар кўплигидан қадам босиб бўлмайдия!

17. Вақтни йўқотманг

Агар ишда бўш дақиқа топилиб, бир нечта кулгули суратларни кўришни ҳохлаётган бўлсангиз, яхшиси Википедияни очинг ва “тасодифий” мақолани ўқинг.

18. Сайр қилинг

Диққатни 15%га яхшироқ жамлаш, ўқиш ва абстракт фикр юритиш учун уй атрофида ҳафтасига уч мартта ярим соатдан айланиш етарлидир. Бунда фақат офисда димиққан нейронларингизга кислород оқими кучайиши назарда тутилмаган. Солк институти олимлари тоза ҳаводаги ўртача жисмоний юклама мияни янги ҳужайралар ўстиришга мажбурлашини исботладилар.

19. Мияга дам беринг

Қанчалар банд бўлманг, ақлий фаолият жараёнида, албатта, ҳар ярим-бир соатда дам олиш керак. Масалан, оддий жисмоний машқларни бажариш ёки шунчаки йўлакда юриб, қаҳва ичиш мумкин. Буни зарурият деб билинг. Шу тариқа миянинг таҳлилий марказлари тўпланган ахборотни яхшироқ ҳазм қилади ва албатта, қандайдир кутилмаган хулосага келади.

20. Миянгизни тезлаштиринг

Агар барча маслаҳатларимизни эътибордан четда қолдирган бўлсангизу, эртага синфдошлар лигаси “Нима? Қаерда? Қачон?” (Заковат) чемпионатининг финал босқичи кутилаётган бўлса, мияни ишлашга мажбур қилишнинг яна бир усули мавжуд.

21. «Тетрис» ўйнанг

Америкалик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, мазкур мумтоз бошқотирма инсон миясининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Синовларда тасдиқланишича, «Тет­рис» ўйинини мунтазам ўйнаш ўйинчи миясидаги кулранг модда ҳажмини ошириши ва фикрлаш қобилиятини яхшилаши мумкин. Уй ой давомида кунига ярим соатдан шу бошқотирмани ўйнаган тажриба иштирокчиларининг мияси ҳаракат, танқидий фикрлаш, мулоҳаза қилиш, тил ва ахборотга ишлов бериш билан боғлиқ соҳаларида ўзгаришларг учраган.

22. Леонардо да Винчи

Мусаввир, ихтирочи, олим, адиб:

«Ишлатилмаган темир занглайди, турган сув айнийди ёки совуқда музлаб қолади, инсон ақли эса сўлади».

23. Анатолий Вассерман

Мухбир, сиёсий маслаҳатчи:

«Кўпроқ ўқинг ва кўринг, турли билимлар ўртасида алоқалар ва муқобилликларни топишга ҳаракат қилинг ва тез орада кўпроқ тушуниш учун яна қайси бўшлиқларни тўлдириш кераклигини ҳис қила бошлайсиз. Онгсиз бошқа барча нарса фойдасиздир. Ақлли бўлиш ҳозирги замонга хос бўлиш билан бирга, жуда ёқимлидир ҳам. Тажрибамга кўра, қизиқ бўлган нарса яхшироқ ёдда қолади. Қизиқувчан бўлинг ва қизиқарли бўлган ҳамма нарсани ортиқча кучсиз эслаб қоласиз. Хотирани сақлаб қолиш учун эса фаол ишлаш, турли қизиқишларга эга бўлиш керак. Шунда кўп нарса ёдда қолади ва хотира ишончли тиргакка айланади».

24. Тиниқиб ухланг

Мия айнан уйқу вақтида кун давомида тўпланган ахборотни қайта ишлаб, хотираларни шакллантиради. Берклидаги Калифорния университети ходимларининг ҳисобларига кўра, одатда катта ёшдаги инсон учун 6-8 соатлик уйқу етарли бўлади.

25. Янги усуллар билан ўқинг

Табиийки, бу маслаҳатга бир кўз югуртириб, кейингисига ўтиб кетдингиз. Яна ортга қайтиб, қуйидагини бажаришга уриниб кўринг. 

  • Қалам олиб, уни ҳар бир қатор тагидан юргизим матнни ўқинг. Ҳаракатни илғаган кўз кўрсаткич ортидан югуради ва сиз кўрсатган ҳамма нарсани ўқиб боради. Ҳар сафар қалам ҳаракатини тезлаштиринг – шу тариқа кўзларингиз оширилган юкламага кўникади, ўқиш тезлиги ортади ва ахборотни тезроқ ўзлаштира бошлайсиз.
  • 80% одамлар ўқиганида ҳаёлан сўзларни такрорлайди. Бу зарарли одатни ўқишни ўрганиш жараёнида орттиргансиз: матнни ҳарфлаб, сўнгра бўғимлаб айтиб, кейингина уларни сўзларга улагансиз. Бироқ, тушуниш учун бундай қилиш шарт эмас. Ички овозга қарши курашиш учун матнни бир вақтнинг ўзида ўттизгача санаш ёки қўшиқ куйлаш (сўзларсиз ҳам бўлаверади) билан бирга ўқишни ўрганинг. Бир-икки ҳафта давомида матн мазмунини тушунмайсиз, аммо аста-секин ҳаммаси ўз жойига тушади. 
  • Физиологларга ишонадиган бўлсак, ҳаяжонлантирувчи ниманидир кўраётган инсоннинг кўз қорачиқлари рефлектор равишда кенгаяди. Матндаги қизиқ жойга етиб борганингизда ҳам ҳудди шу ҳолат кузатилади: қорачиқ кенгаяди, кўзга кўпроқ ёруғлик тушади, демак, у катта ҳажмдаги ахборотни ўзлаштира олади. Ягона муаммо шундаки, олдингизда ётган тергов баённомаси муқовадаги қиз билан суҳбат каби қизиқ эканлигига ишонишга ўзингизни мажбурлашда. Нейрофизиологик нуқтаи назардан қизиқиш мия янги ахборотни хотирада мавжуд ахборот билан таққослаганда юзага келади. Шу боис, шунчаки матнда айнан нима ёзилган бўлиши мумкинлигини тасаввур қилинг. Мия маълумотларни ҳақиқийлари билан таққослашга мажбур бўлади ва охир-оқибат қизиқиш уйғотади.

26. Антиқа хоббини танланг

Сан-Диего шаҳри чеккасидаги Солк биологик тадқиқотлар институтидагиларнинг фикрича, янги фаолият турлари, биринчидан, кундалик юмушлардан чалғишга жуда яхши ёрдам беради, иккинчидан эса, миянгизни ўзи учун нотаниш фаолиятга мослашишга ва машқ қилишга ундайди.

27. Алан Вейс

NCH Соғлиқни сақлаш уюшмасининг президенти: 
«Ўйин оламига бутунлай чўмганингизда миянгиз долзарб муаммоларни ечишга эътибор қаратади. У кундалик ҳаётдаги ғайриоддий вазиятлардан чиқиш йўллари ва ечимларни излайди. Кейнироқ айнан шу ғоялар ҳақиқий ҳаётда, ишда ёки мулоқотда керак бўлиб қолиши мумкин».

28. Ахборот олишнинг янги усуллари қўллаб кўринг

Эътиборингизни аудиокитоблар ва аудиоподкастларга қаратинг. Интернетда эса бепул курсларга ёзилинг.

29. Телевизор кўришни бас қилинг

Гўёки кун давомида меҳнат қилган мияга дам беришга мўлжалланган ўзгарувчан суратларга қараш мияни ҳудди ўқиш ёки теоремаларни исботлашдек юклайди. Бироқ, мутлақо ривожлантирмайди. Хулоса қандай? Телевизорни ойнадан отинг ва унинг ўрнига мавракли тувакни қўйинг.