Дунёда тан олинган 197та давлат мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз расмий байроғига эга. Инсоннинг кийими у ҳақида кўп нарсани сўзлаб бергани сингари, байроқ ҳам ўз давлати борасида кўп жиҳатларни айтиши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Lifehaq.uz эътиборингизга кўплаб қизиқарли ўхшашликлар, ноодатийликлар ва биз ҳаттоки ҳаёлимизга ҳам келтирмаган ажойиб ҳолатларни тақдим этади. Дастлаб айтиш зарурки, дунёдаги барча байроқлар тўғри тўртбурчак шаклга эга. Фақат биттасидан ташқари.

Непал — байроғи ноодатий шаклга эга бўлган дунёдаги ягона давлат. Байроқ асосидаги иккита учбурчак ушбу давлат чегарасида жойлашган Эверест тоғининг иккита чўққисини англатади. Афсонага кўра, байроқда тасвирланган ой ва қуёш тургунича Непал ҳам мавжуд бўлади.

Қолган барча давлатларнинг байроқлари тўғри тўртбурчак шаклида. Бироқ, уларнинг орасида Ватикан ва Швейцария ажралиб туради – уларнинг байроқлари квадрат шаклида.



© Wikimedia
   © Wikimedia  

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси томонидан ишлатиладиган Қизил хоч Швейцария байроғидан ранглар ўрни алиштирилган ҳолда олинган. Ушбу рамз ХҚХҚ асосчиси швейцариялик Анри Дюнаннинг шарафига танланган.

Энг кўп сонли байроқлар – уч чизиқли горизонталларидир. Бундай байроқларнинг сони 55тага етган.

Дунё мамлакатлари байроқларида энг кенг тарқалган ранглар – қизил, оқ ва кўкдир. Ҳеч бўлмаганда уларнинг биттаси байроқда акс эттирилган.

Шу билан бирга, 1962 йил 6 август – Буюк Британиядан ажралиб чиққан Мустақиллик кунида Ямайка сариқ-қора-яшил рангли байроқни қабул қилган. Бу ранглар анча кам учрайди.

Давлат байроғида жуда кам учрайдиган ранг – сиёҳрангдир. Чунки, авваллари табиий сиёҳранг бўёғини қўшиш мураккаб ва қиммат бўлган. XIX аср охирида сунъий бўёқ пайдо бўлганидан кейин аксарият давлатлар ўз байроқларидаги ранглар борасида бир тўхтамга келган.

Бугунги кунда сиёҳрангни фақатгина Доминика Ҳамдўстлигининг байроғида кўриш мумкин. Бу ранг мазкур орол давлатнинг рамзи саналган сиссера тўтисини безаб туради.

Фақат битта давлат байроғида мавжуд бўлган яна бир камёб ранг, бу – аквамарин. У Багама оролларининг байроғида сувни билдиради: сариқ чизиқ – қирғоқ, қора учбурчак эса багамаликларнинг бирдамлиги ва қатъиятини ифодалайди.

Мазкур байроқ нисбатан ёш бўлиб, эндигина 45 ёшда. У 1973 йилда қабул қилинган.

Ҳозирда қайси байроқ энг қадимгиси эканлигини аниқ билишнинг иложи йўқ, аммо амалдаги байроқлар орасида энг кексаси Дания байроғи ҳисобланади. Унинг расман тасдиқланган тарихи XIV асрдан буён қайд этилган бўлиб, у ўз исмига ҳам эга – Даннеброг.

Қизиғи, Данияда бошқа давлатнинг исталган байроғини ҳақорат қилиш қонунан тақиқланган, аммо ўз байроқларига нисбатан бундай муносабат учун жазо кўзда тутилмаган.

Сейшель оролларининг байроғи ҳақли равишда энг ёш байроқлардан бири саналади. Атиги 22 ёшдаги байроқ 1996 йилда қабул қилинган. Унинг бешта нурида қувват ва енгиллик ҳис этилади. 

Канада байроғи ҳам нисбатан ёш. 53 йиллик байроқ 1965 йилда тасдиқланган. 

Байроқда тасвирланган барг 11та ўткир қиррага эга, аммо табиатда бундай баргни топа олмайсиз. Унинг шакли байроқ шамолда ҳилпираганда бундай тасвир камроқ ўзгариши билан изоҳланади.

Япония ўз байроғини янгилаганига (аслида, қисман) 20 йилдан камроқ вақт бўлди.

1999 йилгача фойдаланилган байроқдаги қизил доира бошқа тусда бўлган ва аниқ марказда жойлашмаган. Байроқ пропорциялари ҳам бошқача бўлган.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг байроғини яна Юнион Жек (Union Jack) деб ҳам аташади. У устма-уст жойлаштирилган авлиё Георгий, авлиё Андрей ва авлиё Патрик байроқларидан иборат.

Айтиш керакки, мамлакат таркибига кирган Уэльс байроқда тақдим этилмаган.

Филиппин — байроғининг ранги ўзгарадиган ягона давлат. Уруш ҳолатида қизил чизиқ кўк, кўк чизиқ эса – қизилга айланади.

Парагвай байроғи икки томон – олд ва терс томонга эгалиги билан ўзига хосдир. Олд томонда мамлакатнинг давлат герби, терс томонида эса – ғазначилик мухри тасвирланган.

Бутун дунё байроқларида жониворларни, меҳнат асбобларини ва ҳаттоки қуролни кўриш мумкин. Лекин инсон тасвири фақат Белиз байроғида мавжуд.

Португалия — ўз байроғида илмий асбобни тасвирлаган ягона давлатдир. Бу координаталарни аниқлаш учун мўлжалланган астрономик асбоб – армилляр сфера.

Байроқда у буюк португал денгиз сайёҳлари, саёҳатлар ва жўғрофий ихтиролар ҳақида эслатиб туради.

Бутан Қироллигининг байроғида ажрадни кўриш мумкин. У мазкур мамлакатнинг тибет тилидаги номини англатади, яъни “Аждар Ери”. Аждарнинг панжаларида қимматбаҳо буюмлар тасвирланган бўлиб, улар мамлакатнинг бойлигини англатади. 

Қурол тасвири у ёки бу кўринишда кўплаб байроқларда мавжуд, аммо Калашников автоматининг бу қадар аниқ тасвири Мозамбикдан бошқа ҳеч кимда йўқ. Китоб, кетмон ва автомат бу мамлакатдаги таълим, ишлаб чиқариш ва мудофаани билдиради.

Бразилия байроғида 1889 йил 15 ноябрь эрталабки соат 8дан 30 дақиқа ўтган вақтдаги юлдузли осмон тасвирланган. Бу Бразилия республика деб эълон қилинган кун эди.

Байроқдаги ёзув “тартиб ва тараққиёт” деган маънони англатади, юлдузлар орасида эса Жанубий Хочни кўриш мумкин.

Жанубий Хоч – фақатгина экватордан пастда кўринадиган машҳур юлдузлар туркумидир. Уни Бразилиядан ташқари АвстралияЯнги ЗеландияПапуа — Янги Гвинея ва Самоа ҳам ўз байроқларида жойлаштиришга қарор қилган.

Науру давлати қаерда жойлашганини тушуниш учун шунчаки унинг байроғига қаралса кифоядир.

Сариқ чизиқ экваторни, кўк ранг Тинч океанини, юлдуз эса оролнинг экваторга нисбатан жойлашувини билдиради.

Қатар давлати энг узун байроқ соҳибидир. Унинг узунлиги баландлигидан икки карра ортиқроқ бўлиб, ўлчамлари 11:28.

1936 йилгача байроқнинг ўнг қисми қизил рангда бўлган, аммо бўёқлар қуёшда жигаррангга айланиб қолган. Шу боис байроқ ранги ўзгартирилган.

© Wikimedia  

Индонезия ва Монако байроқлари ҳаддан ташқари ўхшашдир.

Индонезия 1945 йилда ўз мустақиллигини эълон қилиб, қизил-оқ байроғини намойиш этди. Монако Князлиги эътироз билдиришга ҳаракат қилди, чунки унинг байроғи ҳам худди шундай эди. Бироқ, Индонезия байроғи кексароқ бўлиб чиққани туфайли эътироз рад қилинди.

Ҳозирда бу давлатларнинг байроқлари фақат ҳажми билан фарқ қилади. Индонезияда 2:3 бўлса, Монакода 4:5.

Худди шундай муаммо Руминия ва Чад байроқларида ҳам кузатилади. Кўк ранг тусларидаги фарқ деярли сезилмайди. 

Фақатгина Маврикий байроғида 4та горизонтал чизиқ мавжуд. У 1967 йилда Буюк Британиянинг Геральдика палатаси томонидан ишланган.  

Бугун дунёда битта рангли байроқлар йўқ, аммо қачонлардир бўлган.

Франция 1815-1830 йилларда фақат оқ рангли байроқдан фойдаланган.

1880 йилдан то 1901 йилгача қора рангдаги мато Афғонистон байроғи сифатида хизмат қилган.

Яшил тўғри тўртбурчак шаклига эга ягона байроқ 1977-2011 йилларда фақат Ливияда бўлган.

Турли давлатларнинг байроқлари одамларни эслатади. Баъзида улар энг майда деталларига ўхшайди, баъзан эса оқ ва қора сингари фарқ қилади. Айримлари кекса, айримлари ёшроқ. Бироқ уларнинг ҳар бири ноёб, такрорланмас ва ўзида алоҳида маданиятнинг бир бўлагини акс эттиради.