• 5
  • 1
  •  
  •  
  •  
    6
    Shares

Опа ёки сингил – қалбан энг яқин инсонимиздир. У тинглаш, ёрдам бериш, ачиниш, мураккаб вазиятда яхши маслаҳат бериш учун доим вақт топади. Совға танлашда унинг ёши, характери, қизиқишлари ва истакларини ҳисобга олинг. Сиз унга нима кераклигини яхши биласиз.

Демак, бошладик:

  1. Ўзига хос безакка эга чармдан ишланган қимматли ҳамён – опангиз ва синглингиз услубига мос аксессуарни танланг, унга ёқади.
  1. Машҳур бренд атири – опангиз/синглингиз нимани ёқтиришини яхши билсангиз, унга яхши сифатли атир сотиб олинг. Атирнинг ифори унинг характерига мос бўлиши керак.
  1. Тақинчоқлар – бунда бижутерия ёки заргарлик буюмларини танлаш мумкин, ҳаммаси молиявий имкониятингиз ва совға эгасининг дидига боғлиқ.
  1. Декоратив ёки парваришлаш косметикаси тўплами, юз ва тана учун кремлар – ушбу совғани опангиз/синглингиз орзу қилганига ишончингиз комил бўлса харид қилинг.
  1. Чинни, шиша, керамикадан ишланган ошхона идишлари тўплами – агар опангиз/синглингиз бундай нарсаларни яхши кўрса. Бунда қизиқарли принт ёки расми бор идишларни танлаш мумкин.
  1. Ошхона учун майда маиший техника: блендер, миксер, шарбат чиқарувчи мослама, йогурт, музқаймоқ тайёрлаш мосламаси ёки мазали таомларни тайёрлаш учун бошқа қурилма.
  1. Пазанда қиз учун ошхона жиҳозлари – ушлагичлар тўплами, чиройли тахтачалар, пишириқ учун шакллар, ошхона таймери ёки тарози, сабзавот кесгич.
  1. Агар у ўқишни яхши кўрса ва молиявий имкониятингиз бўлса, опангиз/синглингизга электрон китоб совға қилишингиз мумкин.
  1. Ҳар хил майда нарсаларни сақлаш учун қутича – чиройли қутича хона безагини бойитади ва заргарлик буюмлари, бижутерияларни сақлаш учун керак бўлади.
  1. Шапка, шарф ва иссиқ қўлқопдан иборат тўплам. Қизга мос келадиган, унинг қиёфасини тўлдирадиган тўпламни танланг.
  1. Иситадиган антиқа шиппаклар – ҳайвоннинг афти билан безатилган, мўйнали, ўзига хос принтли. Улар хонада салқин бўлган вақтда оёқларни иситади.
  1. Спортчи қизга совға: ақлли фитнес-браслет, фитнес билан шуғулланиш формаси, спорт сумкаси, рюкзак.
  1. Сичқончали қулай клавиатура тўплами – бундай совға компьютер ёки ноутбукда кўп ишлайдиган қизга тақдим этилади.
  1. Енгли иссиқ адёл – юмшоқ, енгил, “қишки” расмга эга ёки бир хил рангдаги буюм қиш учун ажойиб совға.
  1. Сочиқлар тўплами – хаммом учун пахмоқ, ошхона учун катакли, қўллар ва юз учун момиқ сочиқлар Янги Йил услубида бўлиши, йил рамзи билан безатилиши мумкин.
  1. Сочларни парваришлаш воситалари: фен, плойка, соч текислагич, стайлер. Бундай мосламалар ёрдамида опангиз/синглингиз ўзи турмак ярата олади.
  1. Электр тиш чўткаси – оғиз бўшлиғини яхши парваришлайди, қўллаш учун қулай ва содда, бир нечта мосламаларга эга.
  1. Қаҳва қайнатгич, қаҳва майдалагич, электр чойнак – қаҳва ёки чой ишқибозига яхши сифатли тўплам совға қилинг.
  1. Хобби бўйича совғалар: ип ва бисер билан кашта тикиш учун тўпламлар, тўқиш ёки тикиш учун мосламали саватча, рассом учун тўплам.
  1. Эгилувчан оёқчадаги пардоз учун кўзгу.
  1. Яхши сифатли қулоқчинлар, симсиз вариантни танлаш мумкин.
  1. Опангиз/синглингизда йўқ тувакдаги хона гули ёки ўсимлик.
  1. Севимли гуруҳ концертига, янги фильмга ёки томошага, муз шоусига чипталар. Тадбирга опангиз/синглингиз билан бирга боринг.

Кичик сингилга совғалар

Синглингиз ҳали кичик, хусусан боғча ёки мактаб ёшида бўлса, унга мос келадиган совғаларни танланг ва албатта Янги йил билан табрикланг. Зеро, кичкина болалар Қорбободан ва албатта, акаси ёки опасидан совғани жуда интиқиб кутадилар. Совға сифатида қуйидагилар мос келади:

  1. Қўғирчоқ: кичик ёшдагиси учун – пупс, каттароқ қизча учун – Винкс, Барби, Монстер-Хай гўзаллари ва бошқа замонавий маликалар.
  1. Ижод учун тўплам – совғани қизчанинг ёши ва қизиқишига қараб танланг, булар тикиш, кашта, расм чизиш, ҳайкалтарошлик тўпламлари бўлиши мумкин.
  1. Сюжетли ўйинлар учун тўпламлар: идишлар, ошхона жиҳозлари, маиший техника, аравача. “Сартарошхона”, “Шифокор”, “Озиқ-овқат дўкони” ўйинлари.
  1. Китоблар – эртаклар, шеърлар, ҳикоялар – кичик сингилнинг ёши ва адабиётдаги қизиқишларини ҳисобга олинг.
  1. Спорт анжомлари – спорт тўпи, арғамчи ва обруч, рақс учун чешкалар.
  1. Чиройли кийим ёки пойабзал – кўйлак, костюмча, жинси, футболка, очиқ пойабзал ёки туфли. Кийим ва пойабзал доим керак бўлади.
  1. Болалар косметикаси тўплами, атир, тақинчоқлар, болалар сумкачаси, ҳамёнча.
  1. Соч учун тўғноғичлар, тасмалар ва резинкалар тўплами – ҳамма қизалоқлар сочни турмаклашни яхши кўрадилар.
  1. Мактаб пенали – антиқа безатилган, мактаб ёки спорт машғулотлари учун рюкзак.

Албатта, совғаларни харид қилиш жараёни оилавий бюджетга путур етказмаслиги керак!

Унутманг – ҳеч қандай, ҳаттоки энг қимматли совға ҳам, кўрсатилган эътибор ва ижобий ҳиссиётларга тенг келолмайди. Яхши гапларингизни аяманг, яқинларингизга уларни қанчалик қадрлашингизни айтинг ва иложи борича кўпроқ бирга вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.

Қуйида сиз барча оила аъзоларингизнинг хохиш ва истакларидаги совғаларни топишингиз мумкин 🙂

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!