Ишга киришда суҳбатдан ўтиш – ўз ҳолича анча асабий жараён.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ишни белига тепмаслик учун суҳбатга масъулият билан ёндашиш ва жавобларни олдиндан ўйлаб қўйиш керак.

Ишга эга бўлиш имконияти ўсиши учун шахсий камчиликлар ҳақида қандай гапириш кераклигига оид маслаҳатларни бўлишамиз.

Нима учун?

Баъзан қандай ишни эплай олмаслигингиз, шунингдек у ёки бу вазиятда қандай камчиликлар намоён бўлишини билиш компанияга нима учун кераклиги мутлақо тушунарсиз бўлади. Аслида, жавоб жуда оддий: фирма ўз устида ишлашга тайёр тушунадиган одамни ишга олишни истайди.

Мавжуд камчиликлар ҳақида саволлар берилишига та асосий сабаб:

  • Камчилик — профессионаллик аломати. Ахир, ўзнинг заиф томонларини билган одам кучли сифатларидан тўғри фойдаланишни ҳам билади.
  • Компания учун жиддий муаммоларни бартараф этиш. Иш берувчилар – узоқни кўрувчи одамлар, шу боис улар дастлабки босқичдаёқ фирмага келажакда аниқ муаммо келтирмайдиган одамни кўришни исташади.
  • Мукаммал инсон бўлмайди. Ишга номзод бенуқсон одам бўлиб чиқиши мумкин ва бу суҳбат қилаётганларни ноқулай вазиятга солади, чунки улар энди номзоддан ёмонроқ кўриниб қолади. Ўзига ортиқча баҳо берадиган одамлар, дарҳол аниқланиши керак ва бундайларга ишдан қуруқ қолади.

Камчиликлар ҳақида қандай қилиб тўғри гапириш керак?

Демак, суҳбатларда нима учун камчиликлар ва заиф томонлар ҳақида сўрашларини билиб олдик. Энди улар ҳақида тўғри сўзлаб беришни ўрганиш қолди.

1. Характер сифатлари эмас, кўникмалар ҳақида гапириш керак 

Иш берувчи учун сиз бирдан камчилик сифатида кўрсатишга қарор қилган характерингиздаги сифат охир-оқибат устунлик бўлиб чиқиши мумкин, шунинг учун ҳеч қачон бунга эътибор қаратманг. Қўлингиздан келмайдиган нарса ҳақида гапирсангиз, муҳокама чоғида бу ўзгармайди ва компания вазиятни аниқ баҳолай олади. Масалан, мукаммалликка интилиш – бу камчилик, дейиш мумкин эмас, чунки иш берувчига бу қўл келиши мумкин. Яхшиси қандайдир вазиятларда жаҳл чиқиши ёки дўстона муносабат етишмаслигига ўхшаш битта хусусиятни танлаш керак.

2. Камчилик иш билан боғлиқ бўлмаслиги керак 

Бунда ҳаммаси маълум: тикувчи сифатида ишга олинаётган одамдан “моки” нималигини билмаслигини эшитиш иш берувчига ёқмаслиги тайин. Шу боис бўлажак фаолиятингизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдиган камчиликни танлаган маъқул.

3. Долзарб нарса ҳақида гапиринг

Бир неча йил аввал бўлган камчиликларингиз ҳақида гапиришдан маъно йўқ, чунки улар қайсидир маънода тузатилган. Диққатни ўтмишга қаратманг, чунки бу йўл билан жавоблар ва ҳақиқий муаммолардан қочасиз.

4. Яхшилаб изоҳланг

Заиф томонлар ҳақида бир-икки сўз айтиб, шунда тўхташнинг ўзи етарли эмас: иш берувчи бу хусусиятни доимий деб ўйлаши ва сиздан шубҳаланиши мумкин. Бироқ, камчилигингиз намоён бўладиган вазиятни изоҳлаб берсангиз, у ҳаттоки йўққа чиқиши ва катта аҳамият берилмаслиги ҳам мумкин.

5. Камчиликнинг пайдо бўлиши сабабини айтинг

3 причины, почему на собеседовании спрашивают о недостатках, и 7 советов, как говорить о них правильно

Камчилик юзага чиқадиган вазиятни изоҳлашдан ташқари, уни келтириб чиқарадиган омил ҳақида ҳам сўзлаш муҳим. Бундай ёндашув ҳам мазкур хусусият аҳамиятини юмшатиши мумкин.

6. Бу камчилик ишингизга қандай ҳалақит қилиши мумкинлигини айтинг

Заиф томонларингиз ишга қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам ўзингиз айтишингиз керак. Бироқ, бунда иш берувчи учун долзарб томонини ажратиш керак. Бундай вазиятда у ўз камчиликларингизни англашингизни тушунади.

7. Камчилик устида қандай ишлаётганингизни айтинг

3 причины, почему на собеседовании спрашивают о недостатках, и 7 советов, как говорить о них правильно

Бу вазиятда ахборотни жуда эҳтиёткорлик билан тақдим этиш керак, чунки камчилик устида катта иш олиб борганингизни ва у деярли йўқолганини айтсангиз, аввалги сўзларингиз ўз маъносини йўқотади. Иш берувчи ҳозир қандайлигингизни ва яхшироқ бўлиш учун нималар қилаётганингизни билишни истайди.