Хусусан, антисептик гель, бактерияларга қарши совун ва иссиқ сувнинг самарадорлиги борасида

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Янги тадқиқот қўллар гигиенасига оид учта машҳур уйдирмани рад этмоқда.

1-уйдирма. Қўлларни совуққа нисбатан иссиқ сувда ювиш фойдалироқ

Аслида сув ҳарорати ҳеч нарсани ҳал этмайди. Буни Ратгер университети олимлари аниқладилар. Тадқиқот иштирокчилари олти ой давомида қўлларини турли ҳароратдаги сувда ювдилар: 16, 26 и 38 °C. Натижа қуйидагича бўлди: совуқ ва иссиқ сув совун билан бир хил миқдордаги бактерияларни кетказган. Мабодо, уйингизда иссиқ сув ўчиб қолса, ҳавоитр олманг – бу қўллар гигиенасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

2-уйдирма. Антисептик гель совун ва сувнинг ўрнини боса олади

Антисептик воситалар ҳақиқатдан ҳам зарарли бактерияларнинг катта қисмини йўқотади, аммо барибир совун ва сув билан ювиш ўрнини боса олмайди. Гель кўринарли кирни кетказмайди, шунингдек терини кимёвий ифлосланишдан тозаламайди.

3-уйдирма. Бактерияларга қарши совун оддий совундан самаралироқ

Совун турининг қўллар тозалигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бактерияларга қарши совун турларининг бактерияларга қарши курашиши оддий совунникидан фарқ қилмайди. Асосийси – тўғри техникани ўзлаштириш ва қўлларни камида 10 сония ювиш керак.