Яқинларингиз маслаҳатларига қулоқ солманг. Кўпинча улар ёрдам бериш ўрнига уйқусизлик муаммосини янада мураккаблаштиради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Руҳшунослар одамлар ўз яқинларига уйқусизликни енгишда қандай ёрдам беришларини ўрганишди. Улар кўпинча (яхши ниятда) зарарли маслаҳатлар беришади.

1. Эрта ёки кечроқ ётиш

Аслида уйқусизликда ҳам одатий режимга амал қилиш лозим. Агар вақтлироқ ётсангиз, ўринда у томондан бу томонга ағанаб, нима учун ухлай олмаётганингиз ҳақида ўйлаб ётасиз. Агар кечроқ ётсангиз, уйқу ва уйғоқлик циклини бузган бўласиз.

2. Телевизор кўриш ёки ўринда мутолаа қилиш

Каравотдан фақат уйқу мақсадида фойдаланган маъқул. Миянгиз бу тасаввурни аниқ ўзлаштириши лозим. Ўриндаги бошқа ҳаракатлар ухлашда ёрдам бермаслиги аниқ.

Бундан ташқари, телевизор ҳамда бошқа экранли қурилмалар мияни фаоллаштиради. Шунинг учун бу маслаҳат икки маротаба шубҳали.

3. Қаҳва ичиш, мизғиб олиш ва кунлик фаолликни қисқартириш

Йўқ, йўқ ва яна йўқ. Кун давомида мизғиб олиш хавфли, чунки у яна жадвалнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Бекорчилик эса уйқусизликни оширади. Кофеиннинг уйқуга таъсири ҳақида гапириш эса ортиқча.