•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Агар катта IQ-тестлардан қўрқсангиз, мазкур тезкор текширувдан ўтинг.

Массачусетс технология университетининг профессори Шейн Фредерик 2005-йилда когнитив қобилиятларни текшириш учун тест ўйлаб топган. У атиги учта саволдан ташкил топганлиги боис, кўпинча энг қисқа IQ-саволномаси деб номланади.

Мазкур тестни синов тариқасида турли маълумот даражасига эга 3 428 нафар одам топширган. Иштирокчиларнинг атиги 17 фоизигина уччала саволга тўғри жавоб қайтара олган. Эҳтимол, сиз айнан шу одамларнинг қаторига қўшиларсиз.

ТОПИШМОҚЛАР

Бейсбол

Бейсбол таёғи ва копток бирга 1 доллару 10 цент туради. Таёқ коптокдан 1 долларга қимматроқ. Коптокнинг нархини топинг.

1. 5 цент
2. 10 цент
3. 1 цент
4. 15 цент

Жавоби:

Агар копток ҳақиқатдан 10 цент турганида, ундан 1 долларга қимматроқ бўлган таёқнинг нархи 1 доллар + 10 цент бўларди. Бу топишмоқнинг шартига мос келмайди. Айтайлик, коптокнинг нархи – Х бўлсин. Таёқ 1 долларга кўпроқ туради – Х + 1. Қуйидаги тенглама ҳосил бўлади: Х + (Х + 1) = 1,1. Чунки, таёқ ва копток биргаликда 1,1 доллар туради. Тенгламани ечамиз:

2X + 1 = 1,1;

2X = 1,1 – 1;

2X = 0,1;

Х = 0,05.

Демак, коптокнинг нархи 5 цент, таёқники эса – 1,05 долларга тенг.

Жавоб: 5 цент.

Завод

Заводдаги бешта машина беш дақиқада бешта детални ишлаб чиқаради. 100та машина 100та детални неча дақиқада ишлаб чиқаради?

1. 5 дақиқа
2. 100 дақиқа
3. 500 дақиқа
4. 20 дақиқа

Жавоби:

Агар бешта машина беш дақиқада бешта детални тайёрласа, битта машина битта детални беш дақиқада ишлаб чиқаради. Агар 100та машина деталлар тайёрласа, улар ҳам 100тани ўша беш дақиқа ичида ишлашади.

Жавоб: беш дақиқа.

Нилфиялар

Кўлда оқ нилфиялар ўсади. Ҳар куни уларнинг сони икки баробарга ортади. Кўл усти тўлиқ қопланиши учун нилфияларга 48 кун керак бўлса, кўлнинг ярмини қоплаш учун қанча вақт керак бўлади?

1. 47 кун
2. 24 кун
3. 12 кун
4. тўғри жавоб йуқ

саволнинг жавоби

Нилфиялар 48 кун ичида кўлни тўлиқ қоплайдилар. Кўлнинг ярми қопланиши учун атиги бир кунга ортга қайтиш керак, чунки гуллар ҳар куни икки баробарга кўпаяди.

Жавоб: 47 кун.

All 3 questions completed!


Share results:

Want more stuff like this?

Get the best viral stories straight into your inbox!
Don`t worry, we don`t spam

Ҳийла нимада?

Топишмоқлар янглиштирадиган соддалиги билан интуитив ечимларга йўналтирадиган шаклда тузилган. Бироқ айрим одамлар, бир зумда нотўғри жавоб бериш истагига қарамай, хийлани сезадилар ва топишмоқларни синчиклаб ўқий бошлайдилар. Ушбу оний ҳаракатларга қаршилик кўрсатиш қобилияти когнитив рефлексия деб номланади.

Бу тестни топшириш учун ақлга биринчи бўлиб келган жавобдан воз кечиш керак.

Шейн Фредерик, профессор, мазкур топишмоқларнинг муаллифи

Қарор қабул қилишда дастлаб интуитив фикрлаш ишлайди. У керакли жавобни топа олмаганида, таҳлилий фикрлаш ишга тушади. Ҳаттоки уччала топишмоқда хато қилган бўлсангиз ҳам, бу зеҳнингиз ўткир эмаслигини англатмайди. Шунчаки, сизда фикрлашнинг таҳлилий қисми ишлашга улгурмаган. Бундан қуйидагича хулоса қилиш мумкин:

  • Тестни биринчи марта топширганда адашадиган одамлар нисбатан тез ва кутилмаганда ҳаракат қиладилар, кутишни ёқтирмайдилар.
  • Саволларга биринчи мартада тўғри жавоб берадиганлар нисбатан босиқ, диққатни жамлаш ва қарор қабул қилишда шошилмасликни афзал кўрадилар.

Бу топишмоқларни дарҳол еча олдингизми ёки ортга қайтиб, бироз ўйлашга тўғри келдими? Шарҳларда сўзлаб беринг!

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!