• 33
  • 1
  •  
  •  
  •  
    34
    Shares

Жон Рокфеллер, Роберт Кийосаки, Дэйв Рэмси ва Жорж Клейсон молиявий фаровонлик сирларини ўртоқлашадилар.

1. Даромадлар ва ҳаражатларни назорат қилинг

Жон Рокфеллер

Тадбиркор, саховатпеша, инсоният тарихидаги биринчи миллиардер.

Аввало, ҳозирда пулларингиз ҳолати қай даражада эканлигини тушуниш зарур. Рокфеллер доим кирим-чиқимни ёзиб боришни маслаҳат қилган. Унинг ўзи ҳар бир келган, сарфланган ва инвестицияга киритилган доллар ҳисобини юритган.

Биринчидан, ҳаражатларингизни ёзишни бошланг. Бунинг учун сўнгги уй ой давомидаги банк ҳисобрақамларингиз ҳамда картлара бўйича кўчирмаларни кўздан кечиринг.

Энди ўзингиз учун устуворликларни белгилашга уриниб кўринг. Аввалги қарорларингиз келажакни белгилаб бериши шарт эмас. Ҳозирда сиз учун энг муҳими нима эканлигини ўйлаб кўринг. Балки кўчмоқчидирсиз? Саёҳатга бормоқчимисиз? Кредитдан қутулишни истайсизми? Ўзингиз танланг.

2. Аввал ўзингизга тўланг

Жорж Клейсон

Тадбиркор, “Бобилдаги энг бадавлат одам” китобининг муаллифи

Клейсон биринчилардан бўлиб олинган даромаднинг 10 фоизини четга қўйишни таклиф қилган. Бу усулдан ҳар қандай маблағда фойдаланиш мумкин. Клейсоннинг айтишича, олинган даромаднинг 90 фоизи ва 100 фоизига яшаш орасида ҳеч қандай фарқ сезилмайди. Лекин, шу йўл билан аста-секин мақсадларингизга эришиш учун зарур маблағ тўпланади.

Бу усулни ҳеч бўлмаганда уч ой давомида қўллашга уриниб кўринг ва натижасини кўринг. Пулнинг 10 фоизини четга қўйишни унутмаслик учун алоҳида ҳисобрақамига автомат равишда маблағ ўтказилишини ташкил қилинг.

3. Камтаринроқ яшанг

Дэйв Рэмси

Тадбиркор, муаллиф, радио суҳандони

Реклама ва оммабоп маданият бахтни сотиб олиш мумкинлигига бизни қайта-қайта ишонтириб келади. Аслида, қалбимиз тубида янги машина ёки охирги русумдаги  iPhone барибир ҳаётдан тўлақонли завқ олишга ёрдам бермаслигини тушунамиз.

Рэмси харидларга нисбатан ёндашувни ўзгартиришни ва камтарроқ яшашни маслаҳат қилади. Сизга чиндан ҳам янги телефон ёки янги пойабзал керакми? Унутманг, пулни сарфлаш осон, топиш эса қийин.

4. Фаол ва нофаол буюмлар фарқини тушунинг

Роберт Кийосаки

Тадбиркор, инвестор, “Бой дада, камбағал дада” китобининг муаллифи.

Бу маслаҳат кўпроғига эришишни истаганлар учун тўғри келади. Масалан, сиз эртароқ нафақага чиқишни ёки вақтингизни ҳайрия ишларига бағишлашни орзу қиласиз. Эҳтимол, фарзандларингиз таълими учун тўлашни хоҳларсиз ёки шунчаки қўшимча даромад манбаларини излаётгандирсиз. Кийосаки бунинг учун фаол ва нофаол буюмларни фарқлай олиш зарурлигини таъкидлайди. Унинг таърифи бўйича фаол нарсалар чўнтагингизга пул “солади”, нофаоллари эса – уларни “чиқаради”.

Бундай тоифалаш бўйича фаоллар қаторига даромад келтирувчи кўчмас мулк, қимматли қоғозлар, муаллифлик мукофотлари, инвестициялар, яъни фойда келтирувчи ҳамма нарсани қўшиш мумкин. Бу орада уй, машина, турли гаджетлар, кредитлар нофаол нарсалардир.

Кийосаки ўз ишингизда меҳнат қилишда давом этган ҳолда, унга кўр-кўрона ишониб қолмасдан, келажакни ўз қўлингизга олишни маслаҳат қилади. Давлат ёки бошқа кимдир яшашингизни таъминлаб беришига ишонмаслик керак. Сиз ўзингизга ғамхўрлик қилишингиз зарур.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!