Мақоламиз кийимсиз ухлаш стресс даражасини пасайтириши ҳамда бойишига ёрдам бериши, шунингдек бундай одат яна қандай фойда келтиришига бағишланган.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Тиниқиб ухлашга ёрдам беради

Уйқунинг сифати мия фаолиятига таъсир қилади. Рочестер университети олимларининг аниқлашича, соғлом уйқу вақтида бош мия нейронларида чуқур уйқу танқислигида тўпланиб қолган заҳарли оқсиллар йўқолади. Бу оқсиллар мия фаолиятини бузиб, фикрлаш қобилиятини ёмонлаштиради. Натижада, ахборотга ишлов бериш ва муаммоларни ечиш жараёнларига салбий таъсир кўрсатиб, ижобий қобилиятларни пасайтиради ва ҳиссий реактивликни оширади.

Амстердам олимлари тананинг нисбатан паст ҳарорати чуқур уйқуга ёрдам беришини аниқладилар. Бу эса яланғоч ухлаш фойдалироқ эканлигини исботлайди. Бундан ташқари, тунда камроқ уйғонасиз.

2. Стресс даражасини пасайтиради

Стресс иммунитетни заифлаштириб, юрак хасталиклари, тушкунлик ва семизлик юзага келиши хавфини оширади, шунингдек когнитив қобилиятларни пасайтиради. Бундан ташқари, стресс қондаги кортизол миқдорини оширади. 

Вазиятни ҳордиқ ва соғлом уйқу тузатиши мумкин. Биринчи бандда кўрсатилганидек, кийимсиз яхшироқ ухлайсиз.

3. Саломатликни яхшилайди

АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институтлари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, уйқу вақтида тананинг паст ҳароратда бўлиши метаболизм тезлашишига олиб келади. Бунда организм иссиқ ишлаб чиқарадиган қўнғир ёғни кўпроқ фаоллаштиради. Бу жараён калориялар эришини таъминлаб, озишга ёрдам беради.

Шунингдек, кийимсиз уйқу қон айланишини ҳам яхшилайди. Бу эса юрак ва мушаклар учун фойдали. Бундан ташқари, кексайиш жараёнини секинлаштирадиган ўсиш ва мелатонин гормонлари даражасини оширади.

4. Ўзингизга бўлган ишончни оширади

Хулқ-атворнинг бу сифати омад калити ҳисобланади. Ўзига ишонган одамлар қандайдир янгиликни синаб кўришдан, мураккаб вазифаларни бажаришдан ва тақдирга тик боқишдан қўрқмайдилар. Мельбурн университети олимларининг аниқлашича, бундай одамлар кўпроқ пул топадилар ва хизматда тезроқ кўтариладилар.

Агар кийимсиз ухласангиз, ўз танангизда ўзингизни қулайроқ ҳис қиласиз. Ўзингизга ёқар экансиз, ўзингизга бўлган ишончни оширасиз.