•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Бир неча йиллар аввал замонавий гаджетлардаги камераларни ёпишқоқ тасма билан ёпиб қўйиш шу даврнинг антиутопия кайфиятидаги сериаллари туфайли юзага келган шизофрениянинг дастлабки аломати ҳисобланган. Бироқ, ФҚБ директори Жеймс Коми бунинг тунда кириш эшигини ёпишдек муҳимлигини айтганидан сўнг, ҳамма ғалати ҳолатга тушиб қолди.

Ноутбук эгаларининг тўртдан бир қисмини веб-камераларни ёпиб қўйишга мажбур қиладиган 4та аниқ сабаб билан танишинг.

1. Бу – шахсий маълумотларнинг ишончли ҳимояси

  • Биринчидан: сизга нисбатан мақсадли ҳужум уюштирган хакерлардан ҳимоя. Агар сиз машҳур инсон ёки шунчаки муҳим маълумотга эга одам бўлсангиз, бундай хавф эҳтимолдан ҳоли эмас. Хусусан, Марк Цуккерберг (Facebook асосчиси) ва унинг камера ҳамда микрофони устидаги ёпишқоқ тасмали иш ноутбуги ҳаммага маълум.
  • Иккинчидан: бу – вируслардан ҳимояланиш усули. Агар жиноятчи қурбоннинг компьютерини тўлиқ назоратга олса, камерадан фойдаланиш имкони ҳам яратилади (бунда камера фаол бўлиши учун ёниши шарт эмас). Афсуски, ҳеч ким бундан суғурта қилинмаган.

2. Камера – шахсий ҳаётни кўрсатувчи қулф тешиги

Тасаввур қилайлик, сиз машҳур инсон эмассиз ва ҳаттоки махфий маълумот ҳам мавжуд эмас. У ҳолда мени компьютерим кимга керак, деб сўрашингиз табиий. Гап шундаки, ҳаммамиз ҳам одаммиз ва мониторларимиз қаршисида ҳаёт қайнайди: кимдир экран олдида яланғоч ҳолда ўтиришни яхши кўрса, кимдир тақиқланган видеоларни томоша қилади, яна кимдир ноутбук қаршисидаги деворга барча паролларни, жумладан онлайн-банкларни ҳам осиб қўяди. Буларнинг бари ҳаётингиз билан қандайдир йўсинда тўқнашиш учун етарли.

3. Аниқ схемалар мавжуд

  • 2015-йилда британиялик хакер танишларининг шахсий ҳаётини камера орқали кузатиш учун Blackshades дастуридан фойдаланган. Бу вирусни ёпиқ форумларда қўлга киритиш осон.
  • 2016-йилда 2ch.hk сайти фойдаланувчиси бир нечта одамларнинг компьютерларини қўлга олиб, уларда тажриба ўтказган (кутилмаганда мусиқа ёққан, порнография сайтларини очган ва ҳ.к.), сўнгра эса YouTube орқали уларнинг ҳолатини кўрсатиб, ҳақиқий шоу ўтказган.
  • 2011-йилда калифорниялик хакер Луис Михангос веб-камера орқали қизларни яширинча кузатганлиги, суратга олиб, кейинчалик шантаж қилгани учун 6 йил қамоқ жазосига тортилган.
  • 2013-йилги суд мажлиси баённомасидан маълум бўлишича, ФҚБ ўз суриштирувларида фойдаланувчиларнинг камераларини ишлатиши мумкин.
  • Бундан ташқари, айрим провайдерлар заифликни текшириш мақсадида абонентларининг камераларига уланиши мумкин.

4. Бу қимматга тушмайди

Дарҳақиқат, изоляцияловчи тасма бўлагини камерага ёпиштириб қўйиш ҳеч қандай ҳаражатни тақозо этмайди. Бундай ечим сизга ёқмаса, янада яхшироқ усулни топиш мумкин: бозор аллақачон талабга мос равишда барча гаджетларнинг камералари ва микрофонлари учун тўсувчи мосламаларни савдога чиқарган.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!