• 7
  • 1
  •  
  •  
  •  
    8
    Shares

Уй, бу – кундалик муаммолардан дам олиб, куч тўплайдиган масканимиз. Шу боис уйни ўзимизни бахтли ва хотиржам ҳис қиладиган жойга айлантириш жуда муҳимдир.

1. Хонага ёруғлик киритинг

Деразадан кирувчи қуёш нури бахт гормони – серотонин миқдорини оширади. Демак, табиий ёруғлик тушкунликка қарши курашиб, кайфиятни кўтаради.

Оғир қорамтир пардалар ўрнига оч ранглиларни илинг. Ёруғлик кўпроқ акс этиши учун кўзгулар қўйинг. Ва албатта, деразаларни артишни унутманг.

2. Хона гулларини кўпайтиринг

Хона ўсимликлари тинчлантириб, диққатни оширади. Яшил ранг эса кайфиятни кўтаради. Шунингдек, ўсимликлар кислород ишлаб чиқариб, ҳавони тозалайди.

3. Хона безагига ранглар қўшинг

Кайфиятимиз бевосита рангларга боғлиқ. Масалан, ётоқхона учун қизил ранг тўғри келмайди. У қувват беради, шу боис ётоқхона учун нисбатан сокин рангларни танлаган маъқул. Рангни уйдаги хонага қараб танланг ва зерикарли безакни ёрқин бўёқлар билан аралаштиринг.

4. Макон (ва онг)ни бўшатинг

Оғир иш кунидан сўнг тартибсиз уйга келишни истамаймиз. Тадқиқотларга кўра, кўз илғайдиган буюмлар қанча кўп бўлса, диққатни жамлашимиз шунча қийин кечаркан. Шунинг учун ўзимизни янада чарчаган ва эзилган ҳис қиламиз.

Жавонларни имкон қадар бўшатинг. Майда нарсаларни қутиларга жойланг. Агар кўп буюмлар тўпланиб қолган бўлса, аста-секин йиғиштиринг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!