•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Энг мафтункор турк актрисалари

Турк фильмлари ва сериаллари аллақачон бутун дунёда, айниқса Европада оммалашишга улгурган. Туркиянинг аксарият актёрлари мамлакат ташқарисида ҳам машҳур. Энг чиройли турк актёрлари томошабинларни ўзига хос ёрқин ташқи қиёфаси билан жалб қиладилар. Бугун айнан улар ҳақида сўзлаб берамиз. Рейтингимизга 45 нафар эркак киритилган. Уларнинг ҳаммаси турли ёшда ва машҳурлик даражасида бўлишига қарамай, ҳар бири чиройи ва жозибаси билан ўзига ром этади.

44. Мехмет Гунсур

Актёр 1975 йилда туғилган. Ёшлигида Екатерина Монжио билан турмуш қурган. Жуфтлик уч нафар фарзандни тарбиялаш билан банд. Томошабинлар актёрни “Муҳташам юз йил”, шунингдек “Муҳаббат тасодифларни ёқтиради” картиналаридаги роллари орқали танийдилар.

43. Бурак Сайашар

Ёш истиқболли актёр 1987 йилда туғилган. Буракнинг бўйи – 188 сантиметр. У актриса Хатидж Шентиль билан турмуш қурган.

Бурак анча эрта суратга туша бошлаган. Унинг энг ёрқин ролларини “Муҳташам юз йил” ва “Сендек бўлишни истайман” сериалларида кўриш мумкин.

42. Биркан Сокуллу

Сокулу 1985 йил 6 октябрда туғилган. Баланд бўйли (бўйи 190 сантиметрга етади) актёр тўғри юз тузилишига эга.

Ҳозирда у эркин. Фақат баъзан уни турли қизлар билан учратиш мумкин. Яқинда биринчи рафиқаси, актриса Асли Энвер билан ажрашди.

Бирканга машҳурлик олиб келган фильмлар – “Курт Сеит ва Александра”.

41. Нуман Аджар

Ўзига хос шарқий ташқи қиёфага эга актёр. Кўпинча одамлар ва вазиятни бошқарувчи иродаси кучли эркаклар образини талқин этади.

1974 йилда туғилган. Уйланмаган. Оиласининг йўқлиги Нуманга 10дан ортиқ картинада суратга тушиш имконини берган. Уладан энг машҳурлари: “Йўлдан урувчи”, “Қочиш”, “Чегарадан ўтиб”.

40. Бариш Қилич

Актёр 1978 йилда туғилган. Иш фаолиятини эрта бошлаган. Айшегул Айдемир билан турмушига 10 йилдан ошган (2007 йилдан).

Оилада иккита ўғил ўсмоқда. Бариш – Туркияда машҳур актёр, шу боис у доим янги ролларга таклиф этилади.

Қиличнинг энг яхши картиналари: “Исмини Фериха қўйдим” ва “Гуллар изтироби”.

39. Мурат Йилдирим

Актёр фильмлар ва сериалларда кўп суратга тушмайди. Бироқ, “Муҳаббат ва жазо” ва “Осиё” сериаллари орқали томошабинлар қалбидан жой олган.

Мурат аввал уйланган. Унинг собиқ рафиқаси ҳам актриса – Бурчин Терзиўғли.

38. Серкан Чайўғли

Миллати бўйича турк бўлган Серкан Германияда туғилган, аммо иш фаолиятини айнан Туркияда бошлаган. Бу ерда актёрнинг ёрқин жозибали ташқи қиёфаси ва истеъдоди назардан четда қолмади. Ёш Серкан энг талабгор турк актёрларидан бирига айланди.

Чайўғли уйланмаган. Лекин, яна икки-уч картинада суратга тушганидан кейин, оила ҳақида ўйлаб кўришни ваъда қилмоқда.

Энг яхши роллари: “Олча мавсуми”, “Кузей Гуней” фильмларида.

37. Бурак Ўзчивит

Бу турк актёри бутун дунёга танилган. Турк сериаллари кўп жиҳатдан Ўзчивит туфайли оммалашган.

Бурак актриса Фахрие Эвжен билан бахтли турмушда яшаб келмоқда. Буракка омад келтирган сериаллар: “Севги изтироби” ва “Муҳташам юз йил”.

36. Мехмет Акиф Алакурт

1987 йилда туғилган. Мехметнинг бўйи 190 сантиметр. Унинг ёнида ҳар қандай актриса нозик ва ҳимоясиз бўлиб кўринади.

Мехметнинг ёш қизлар орасидаги машҳурлиги ҳақида гапириш шартмикин? Ёш мухлисалари ҳар ерда артист ортидан юрадилар. Бироқ, Мехметнинг айтишича, бундай эътибор унга ҳалақит қилмас экан.

35. Ўзжан Дениз

Ўзжан ватанида энг машҳур ва талабгор актёрлардан бири ҳисобланади. У биринчи марта Хайдан Денизга уйланган, лекин никоҳ узоққа чўзилмаган ва жуфтлик ажрашган. Энди Ўзжан иккинчи рафиқаси Фейза Актан билан муносабат ўрнатган.

Энг яхши роллари: “Сув ва олов”, “Сен менинг уйимсан” сериаллари.

34. Арас Булут Ийнемли

Энг ёш турк актёрларидан бири (1990 йилда туғилган). Арас уйланмаган. Унинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот кам. Бу йигит ўз муносабатларини яширади ва жамоатчилик томонидан бундай саволлар берилганида ўзини олиб қочишга уринади.

Энг сезиларли роллари: “Муҳташам юз йил” ва “Ичкарида” сериллари.

33. Бугра Гулсой

Гулсойнинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот кўп эмас. Мухлислари яқин вақтгача Бугра актриса Буржу Кара билан никоҳда бўлганлигини билишади.

Ҳозирда актёр ёлғиз яшайди ва иши билан машғул. Гулсойнинг энг машҳур картинаси “Айбсиз айбдор” ҳисобланади.

32. Метин Акдулгер

Бу ёш актёр (1988 йилда туғилган) бутун дунёда оммалашган турк сериалларида роль ижро этиш бахтига мушарраф бўлган: “Муҳташам юз йил” ва “Кўсем”.

Метин ҳозирча уйланмаган ва омма орасида камдан-кам кўринади. У шахсий ҳаётини бегона кўзлардан асрайди.

31. Осман Акча

Сўнгги вақтда Осман телевизор экранларига кам кўринмоқда. Бироқ актёрнинг таъкидлашича, бу режиссёрларнинг эмас, ўзининг қарори экан. Оилани ўйлаш вақти келган.

Османнинг рафиқаси ҳам актриса, аммо унга нисбатан камроқ ном қозонган. Унинг исми Сейма Агинзот.

Акчанинг энг яхши роллари: “Сен менинг ватанимсан” ва “Ижарага севги”.

30. Чағлар Эртуғрул

Бутун дунёга танилган турк актёрларидан бири. Чағлар ҳали уйланмаган, аммо узоқ вақтдан бери маълумот кам бўлган ёш актриса билан учрашади.

Чағларнинг энг муҳим картиналари: “Курт Сеит ва Александра”, “Сув қуйилиши”.

29. Бариш Алпайкут

“Курт Сеит ва Александра”, “Сув қуйилиши” картиналари бўйича аввалги актёрнинг шериги.

Актёр Истамбулда туғилган ва иш фаолиятини ҳам шу шаҳарда бошлаган. У ёшлигиданоқ кастинглар ва синовларда иштирок этган. Барча уринишлари бесамар кетмади. Энди Баришнинг ҳисобида бир нечта машҳур картина мавжуд.

Энг яхши лойиҳалари: “Севги изтироби”, “Курт Сеит ва Александра”, “Сув қуйилиши”.

28. Шукру Ўзйилдиз

Бу баланд бўйли йигитча нафақат ўз Ватанида, балки бутун Европада ҳам танилган. Шукру чиройи ва жозибасига қарамай, бирон марта ҳам уйланмаган. Актёр ҳали ҳаммаси олдинда эканлигига ишонади.

Энг аҳамиятли ишлари: “Чолиқуши”, “Бари севги туфайли” фильмлари.

27. Салих Бадемжи

Жозибадор актёр карьерасини университетни тугатиши билан бошлаган. Аввалига кичкина сезиларсиз роллардан бошлаган, аммо кўп ўтмай оммабоп картиналардаги бош ролларни ижро этишга ўтган.

Иш фаолияти бошида актриса Имер Ўзгунга уйланган.

Энг катта ва ёрқин роллари: “Бебаҳо вақт” ва “Ижара севги”.

26. Бурак Дениз

Рейтингимиздаги яна бир ёш актёр (1991 йилда туғилган). Энг машҳур ролларини “Севги сўз тушунмайди” ва “Сув қуйилиши” картиналарида ижро этган.

Ёш актёр ҳанузгача уйланмаган.

25. Экин Коч

Экин 1992 йилда туғилган. Актёрга таниқлилик “Муҳташам юз йил” ва “Кўсем” фильмларидаги иштирокдан сўнг келган. Бу фильмларгача Экинни асосан эпизодик ролларга таклиф қилганлар.

24. Киванч Татлитуғ

Актёр шарқона эмас, балки кўпроқ европача ташқи қиёфаси билан ажралиб туради. У ёш уйланган. Рафиқасининг исми Башак Дизер.

Қуйидаги картиналар экранга чиққач машҳур бўлган: “Тақиқланган муҳаббат”, “Курт Сеит ва Александра”.

23. Каан Урганжиўғли

Бу ёш ва жуда мафтункор актёр ҳанузгача ўзининг жуфтини топа олмаган. Шунинг учун тукр мухлисаларида йигитнинг муҳаббатини қозониш имкони бор.

Кааннинг энг яхши иши сифатида “Севги изтироби” сериалидаги роли тан олинган.

22. Чағатай Улусой

Турк фильмларида асосий ролларни муваффақиятли ижро этиб келаётган ёш актёр. Унинг энг оммалашган ишлари: “Ёввойи асал” ва “Сув қуйилиши”.

 Чағатай ҳозиргача бўйдоқ ҳаётидан лаззатланмоқда.

21. Энгин Акюрек

Энгиннинг ёнида ҳар қандай қиз ўзини кичкина ва нозик ҳис қилади. Ахир, турк актёрининг бўйи 191 сантиметрни ташкил қилади.

Энг яхши ишлари: “Айбсиз айбдор” ва “Булутга айлансам”. Айнан шу картиналар Энгинга нафақат ўз юртида, балки ундан ташқарида ҳам машҳурлик келтирган.

20. Берк Жанкат

“Муҳташам юз йил” картинаси туфайли машҳурликка эришган яна бир турк актёри. Сўнгра “Кўсем” сериали давом этган.

Айнан шу икки ишдан кейин Берк режиссёрлар назарига тушган.

19. Сечкин Ўздемир

Туркия пойтахтида туғилган. Нафақат драматик кинолар, балки комедияларда ҳам ўйнайди.

Асосий ишлари: “Муҳташам юз йил” ва “Сув қуйилиши”.

Ўздемир ҳали уйланмаган.

18. Кадир Доғулу

Актёр “Муҳташам юз йил” ва “Кўсем” картиналаридаги ишидан сўнг танила бошлади.

Кадир машҳур турк актрисаси Неслихан Атагул билан турмуш қурган.

17. Эркан Петеккая

47 ёшли актёр бой ижро тарихига эга. У анчадан буён рафиқаси Дидеи Петеккаи билан яшаб келади.

Эркан иштирок этган барча фильмлар оммалашган. Улардан кўпларини экранлаштириш ҳуқуқи чет эл каналлари томонидан сотиб олинган.

16. Гурбей Илери

Актёр “Муҳташам юз йил” картинасида ўйнаган. Бироқ Гурбейнинг айтишича, унга кўпроқ “Эртуғрул” тарихий картинасидаги иши ёққан.

Гурбей машҳур турк сериалларида иштирок этишдан аввал эпизодик актёр сифатида кўплаб картиаларда ишлаган.

15. Экин Мерт Даймаз

Бу ёш актёр кўпроқ қизларнинг қалбини парчалайдиган йигитлар ролини ўйнайди. Экиннинг қаҳрамонлари кўпинча севги учбурчагида қолади.

Даймазнинг энг машҳур романтик образлари: “Қулупнай ифори” ва “Хотира кундалиги”.

14. Керем Бурсин

Ушбу йигитнинг мухлисаларидан тинчлиги йўқ. Мухлисаларнинг маълум қисмини Керемнинг ижоди эмас, балки шахсий ҳаёти қизиқтиради.

Актёрнинг айтишича, бир сафар уни мухлисалари таъқиб қилишган экан.

Керемнинг асосий ишлари: “Қуёшни кутиб” ва “Номус иши”.

13. Танер Ўлмез

Бу актёр ҳам “Муҳташам юз йил” ва “Кўсем” сериалларидан сўнг машҳурликка эришган ижрочилар қаторидан жой олган.

Танернинг шахсий ҳаёти жамоатчилик учун сир бўлиб қолган. Фақатгина актёрнинг ҳали уйланмаганлиги маълум.

12. Жейхун Менгирўғли

Актёр картиналарда кўп суратга тушмайди, шу боис бой фильмлар рўйхати билан мақтана олмайди. Жейхуннинг оиласи йўқ. Омма орасида доим ёлғиз пайдо бўлади.

Энг яхши фильмлари: “Туш”, “Бахт” ва “Парчаланган юраклар”.

11. Эннис Эсмер

Актёр ўзининг ўртача бўйи (173 см) туфайли суратга олиш майдонидаги шеригига тўғри келмаганлиги боис, айрим роллардан қуруқ қолган.

Бироқ, бундай қийинчиликлар Эннисга кўп сонли картиналарда суратга тушишига ҳалақит қилмаган.

Энг машҳур фильмлари: “Эркак аёлни изламоқда”, “Хавфли ўйин”, “Яқин дўстлар” ва “Онг ўқувчи”.

10. Юсуф Чим

Юсуф карьерасини модель сифатида бошлаган. У фотосессиялар ва модалар намойишларида иштирок этган. Сўнгра Чим актёрлик маҳоратини танлаган.

Унинг ҳисобида бир нечта картина мавжуд: “Қулупнай ифори” ва “Бойлик”.

9. Ибрагим Челиккол

Ўзига хос ташқи қиёфага эга актёр. Ибрагимнинг фаолиятидаги асосий лойиҳалар – “Фақат сен”, “Оқ-қора севги”.

Челиккол ҳозирча турмуш қуриш бахтига мушарраф бўлмаган.

8. Жансел Элчин

Жансел 48 ёшигача бир неча ўнлаб картиналарда суратга тушган. Актёр ёши улғайгани сари ортга чекинмаяпти. Аксина, ёш Элчинга ўзига хос жозиба бермоқда.

Актёр қаерда бўлишидан қатъий назар – уйдами ёки суратга олиш майдонида – ўзига ишонади ва жозибали эканлигини ҳис қилади.

7. Халит Эргенч

Халит карьерасини ХХ асрда бошлаган. Режиссёрлар ҳозиргача актёрни лойиҳаларида кўришни истайдилар. Маҳорат ва тажриба жуда қўл келади. Халитни суратга олиш ишлари доим тез ва осон, юксак маҳорат даражасида ўтади.

У икки марта уйланган. Бир турмушидан фарзанди бор.

6. Исмаил Эге Шашмаз

Актёр эндигина ўз фаолиятини ривожлантирмоқда. Бироқ, у аллақачон энг машҳур турк сериалларида суратга тушишга улгурди: “Қуёшни кутиб”, “Севги сўз тушунмайди”.

Исмаил уйланмаган. Унинг айтишича, бу ёшда оила ҳақида ўйлашга ҳали эрта, иш билан машғул бўлиш керак.

5. Керемжем Дурук

Керемжем кинематограф оламига шоу-бизнесдан кириб келган. У мактабда ўқиган давридаёқ қўшиқлар ёзиб, гитара чала бошлаган. Кейинроқ оддий қизиқиш профессионал эстрада фаолиятига айланган. У “Асли ва Керем” ва “Севги ўйини” каби кино ва сериалларда 2002 йилдан суратга туша бошлаган.

Актёр ажрашган ва ҳозирда ҳеч билан учрашмайди.

4. Толга Сариташ

Актёр эндигина иш фаолиятини бошламоқда. Ҳозиргача “Муҳташам юз йил”, “20 дақиқа” ва “Гунешнинг қизлари” сериалларида иштирок этган.

Толга ҳали иккинчи ярмини топмаган.

3. Кенан Имирзалиўғли

Кенан нафақат кинодаги омадли роллари, балки муваффақиятли моделлик карьераси билан ҳам мақтаниши мумкин.

Актёр кўпинча эркаклар орасида ўтказилган гўзаллик танловларида иштирок этиб, уйга ғалаба билан қайтган. Бу иш Кенанга омма орасида ўзини тутиш ва ўзига ишонишни ўргатган.

2. Бурак Хаққи

Бурак дастлабки пулларини модель сифатида ишлаб топган. Кейинроқ кинодаги роллар бошланган: аввалига эпизодик ва кўринмас, сўнгра эса йирик образларни таклиф қила бошлаганлар.

1. Берк Ўктай

Ўктайга машҳурлик “Севгидан қочиб бўлмас” фильми экранларга чиққанидан сўнг келди. Бу картина актёрнинг бутун ҳаётини остин-устун қилиб, уни энг талабгор актёрлардан бирига айлантирди.

Турк эркаклари доим жўшқинлиги ва характери билан ажралиб турганлиги боис бутун дунёдаги кўплаб қизларни ўзига ром этган. Энг чиройли турк актёрлари олийжаноб, сахий, аёлларни ҳурмат қилувчи ва уларни ҳафа қила олмайдиган одамлардир. Бу чиройли йигитларга қараб, ажойиб характерга жуда жозибали ташқи қиёфа ҳам қўшилишига ишонч ҳосил қиласан.

Энг мафтункор турк актрисалари