Доимий равишда қилинган машқлар ёш ўтиши билан пайдо бўладиган ўзгаришлар вақтини ортга суриш ва яхши кўринишда сақланишда ёрда беради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ҳотирани сақлаш ва бошқа ақл билан боғлиқ функцияларни кексаликка қадар сақлашда ёрдам берадиган 4 та оддий машқларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ранг-баранг матн

Турли ранг билан ёзилган сўзлар тўплами эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Биринчи сўздан бошлаб турли рангда ёзилган сўзларни тартиб билан овоз чиқариб айтишни бошланг. Охиригача боринг ва охиридан бошига қараб машқни такрорланг. Дастлаб машқ мураккаб туюлади, чунки матн ва рангни қабул қилиш учун бош миясининг турли ярим шарлари жавоб беради.

  • Фойдаси: Альцгеймер касаллигининг самарали профилактикаиси: ярим шарлар ўратсида янги алоқалар ўрнатишда ёрдам беради, диққатни ривожлантириб, уни бошқа нарсага тезда  қаратиш кўникмасини машқ қилдиради.

Шульте жадвали

Квадрат марказидаги 19 сонига диққатингизни қаратинг. Мақсадингиз – 1 рақами, кейин эса бошқа барча рақамларни ўсиб бориш тартибида топиш, топилган рақамингиз жойлашган ерини эслаб қолиш. Натижада, бу машқни бажариш учун рақамлар хаос жойлашган жадвални мустақил равишда чизиш ёки интернетдан топиш мумкин.

  • Фойдаси:маълумотни қабул қилиш ва қайта ишлаш тезлигини оширади, шунингдек периферик кўриш қобилиятини ривожлантиради.

Бармоқлар ёрдамида белгиларни кўрсатиш

© depositphotos  

Ўнг қўлингиздаги бармоқлар ёрдамида “тинчлик” белгисини, чап қўл бармоқлари ёрдамда эса “ок”ни кўрсатинг. Кейин эса навбат билан бармоқлар ҳолатини шундай ўзгартирингки, чап қўлингиз “тинчлик”ни, ўнг қўлингиз эса “ок”ни кўрсатсин. Бир неча марта такрорланг. Энди эса бу машқни бир вақтнинг ўзида ҳар иккала қўл билан бажаринг.

  • Фойдаси: Диққатни жамлашга ёрдам беради ва бир вазифадан иккинчисига тезда ўтиш қобилиятини ривожлантиради.

Синхрон ёзув

© depositphotos  

Ҳар бир қўлингизга икки варақ қоғоз в сиз учун ёзишга қулай восита (ручка ёки қалам) олинг. Бир вақтнинг ўзида ҳар иккала қўлингиз билан геометрик шаклларни чизишни бошланг. Ҳарфлар ва бир хил белгиларга эга бўлган сўзларни ҳам ёзишингиз мумкин..

  • ФойдасиСинхрон ёзув мияни бир вақтда бир неча вазифаларни бажаришга ўргатади ҳамда миянинг иккала ярим шари ишини фаоллаштиради.

Яна бир неча маслаҳатлар

Нейробиолог Лоуренс Катц кексаликка қадар мия функцияларини сақлаб қолиш учун машқлар тизимини ишлаб чиқди.

Мана бу бир неча маслаҳатлар унинг китобидан олинган:

  • Доминант бўлмаган қўлингизни одатий тиш ювиш, сочларни тараш каби ишларни бажариш орқали машқ қилдиринг.
  • Душ ва бошқа одатий ишларни кўзингиз ёпиқ ҳолда бажаринг.
  • Иш, дўкон ва бошқа одатий жойларга бориш маршрутини ўзгартиринг.
  • Видеони овозсиз томоша қилинг, гап нима ҳақида эканлигини тушуниш учун имо-ишоралар, ҳаракатларни кузатинг.