Сочларнинг учи шикастланиши кўпчиликка маълум, айниқса узун соч эгалари учун бу муаммоли ҳолат. Тўйинтирувчи ниқоблардан ҳар куни фойдаланиш нафақат соч учининг шикастланишининг олдини олиш, балки уларни соғломлаштиришга ҳам ёрдам беради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътиборингизга сочларингиз учини шикастланишдан ҳимоя қилувчи 4 та фойдали ниқобни тақдим этамиз.

Ёнғоқли ниқоб

Масаллиқлар:

  • 20 г ёнғоқ
  • 1 чой қошиқ зайтун ёғи

Тайёрланиши:

  • Ёнғоқларни блендр ёки қаҳвамайдалагич ёрдамида кукунга айлантиринг.
  • Ёнғоқларни зайтун ёғи билан аралаштиринг.

Фойдаланилиши:

  • Ниқобни сочнинг учига суртинг ва 20–30 дақиқага қолдиринг.
  • Ниқобни сув билан ювиб ташланг.

Асал ва тухумли ниқоб

Масаллиқлар:

  • 1 та тухум сариғи
  • 1 чой қошиқ асал
  • 2 қошиқ зайтун ёғи

Тайёрланиши:

  • Тухум сариғини асал билан аралаштириб, зайтун ёғи солинг.

Тайёрланиши:

  • Ниқобни сочнинг узунлигига бўйлаб суртинг.
  • Уқалаш ҳаракатлари билан ниқобни соч илдизига 3–5 дақиқа мобайнида суртинг.
  • Сочларни йиғиб, қалпоқча кийинг ва бошни сочиқ билан ўранг.
  • Ниқобни 30 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг.

Доривор яшил ниқоб

Масаллиқлар:

  • 25 г рангсиз хна
  • 1 чой қошиқ зайтун ёғи

Тайёрланиши:

  • Хнага 1:3 улушида қайнаган сув, зайтун ёғи қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.
  • Аралашма 15 дақиқа тиндирилиши лозим.

Қўлланилиши:

  • Ниқобни сочингизнинг узунлиги бўйлаб суртинг ва 30 дақиқа сочда қолдиринг.
  • Шампундан фойдаланмасдан ювиб ташланг.

Кефирдан тайёрланадиган ниқоб

Масаллиқлар:

  • 100 мл кефир
  • 1 та тухум сариғи
  • 1 ош қошиқ лимон шарбати

Тайёрланиши:

  • Қатиққа туҳум сариғи ва лимон шарбатини қўшинг.
  • Тайёр бўлган қоришмани яхшилаб аралаштиринг.

Қўлланилиши:

  • Ниқобни сочингизнинг учигача бутун узунлиги бўйлаб яхшилаб суртинг.
  • Сочларингизни йиғиб, махсус қалпоқ кийиб олинг ва бошингизни сочиқ билан ўранг. 30–40 дақиқадан сўнг шампунь билан ювиб ташланг.