Ўзингнинг ва ўзганинг вақтини ҳурмат қилишни, мажлислардан имкон қадар кўп самарага эга бўлишини ўрганиш ҳамда асабга тегадиган омилларни йўқотиш.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Тадбирдан 2 дақиқа аввал келинг

89095560 – corporate businessman sitting in the waiting room and checking the time, he is waiting for the meeting

Apple компаниясида ҳар бир мажлис белгиланган вақтдан беш дақиқа ўтгач бошланади. Ходимлар бу ҳолатни “Apple стандарт вақти” (инг. Apple Standard Time) деб номлаганлар. Янги ишчилар ушбу махфий қоидадан бехабар бўлганлар. Шунинг учун кўпинча улар беш дақиқа давомида бир-бирларига тикилиб ўтириб, қолганлар қаердалигини билолмаганлар.

Бу анъана қачон бошлангани аниқ маълум эмас. Эҳтимол, бир куни юқори мансаб эгаларидан бири кечроқ келгандир. Бу барча қолганларнинг кечикиши учун ажойиб сабаб бўлган ва вақт ўтиши билан анъана, корпоратив маданиятнинг ўзига хос қисмига айланган.

Бу нотўғри. Ўзингиз ва ходимларингизнинг вақтини олманг.

Иш куни бошланишида жадвал билан танишиб, учрашув белгиланган вақтдан бир-икки дақиқа аввал келган маъқул.

2. Доим аниқ вақтдан хабардор бўлинг

Тасаввур қилинг, умумий мажлисда ўтирибсиз. Ходимлардан бири қизғин маъруза сўзламоқда. Бироқ сиз жадвалингизга қараяпсиз, чунки беш дақиқадан кейин бошқа учрашувда бўлишнгиз керак. Бундан асабийлашиб, маърузага диққа қарата олмаяпсиз. Бошқалар учун бундай ҳатти-ҳаратакат сўзлаётганнинг нутқида сиз учун муҳим ва қизиқарли нарса йўқлигини англатади.

Мажлис бошланишидан аввал соат сизга кўриниб турадиган жойни топинг. Шунда исталган пайтда аниқ соатни билишингиз мумкин. Маърузада қисқа танаффус бўлишини кутинг. Сўнгра бошқа жойга етиб бориш учун бир-икки дақиқангиз борлигини маълум қилинг. Лекин бу муҳокамага албатта қайтиб келишга ваъда беринг.

3. Манфаатдор ходимлар учун ҳар 2 ҳафтада мажлис ўтказинг

Йирик компанияларда кутилган натижаларни олиб келадиган мажлисларни ўтказиш қийинчилик туғдиради. Зеро аксарият ходимлар учрашувдар манфаатдор бўлмаслиги мумкин.

Ҳар икки ҳафтада мажлис учун икки соат ажратинг. Ҳақиқатдан ҳам ниманидир муҳокама қилиш истагида бўлган ходимларни гуруҳларга бўлинг. Ҳар бир гуруҳга ярим соат вақт ажратинг. Натижада мажлисда фақат қандайдир ғоялари бўлган ва компания ривожига ҳисса қўшишни истаган одамлар бўлади. Бундай муҳокамалар анча самаралидир.

4. Мажлис вақтида жавоб олишни истаган 3та саволни ёзиб қўйинг

Мажлисга нима учун кетаётганингизни аниқлаб олинг. Сўнгра у ерда жавоб эштиришни истаган 3та саволни ёзинг. Сиз тингловчимиз ёки маърузачими, фарқи йўқ. Бу атиги бир неча дақиқани олади. Шу йўл билан янада фойдалироқ бўладиган учрашув мақсадини белгилаб оласиз.

Агар учта саволни ўйлаб топишга қийналсангиз, учрашувни бекор қилиш ёки кўчириш мумкин.

5. Вақти-вақти билан иш столигизни ортиқча нарсалардан тозаланг

Агар иш майдонингизда тезда тузатиш мумкин бўлган синган буюмлар бўлса, буни ортга қолдирманг. Офиснинг ташқи қиёфаси ва иш кайфиятини бузадиган майда нарсаларни эътиборсиз қолдирманг. Масалан, ёзилган доскани артинг ва чиқиндиларни ташланг. Иш столингизни тозаланг. Агар канцелярия маҳсулотлари кўпайиб кетган бўлса, бошқалар билан бўлишинг.