Ўзига ишонган одамлар биз истамаган тарзда завқланиш туйғусини уйғотади. Уларга қараб ишончлари сабаб эплай оладилар деган ҳис юзага келади. Аслида улар ўзларини баҳолашда таъсир кўрсатадиган фикр, туйғуларни четлаб ўтишни билишади. Кўп нарсага эришишни истаганлар, бироқ бу қўлидан келишига ишончи комил бўлмаганлар учун бир қанча маслаҳат.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ўзига ишонган одамлар биз истамаган тарзда завқланиш туйғусини уйғотади. Уларга қараб ишончлари сабаб эплай оладилар деган ҳис юзага келади. Аслида улар ўзларини баҳолашда таъсир кўрсатадиган фикр, туйғуларни четлаб ўтишни билишади.

1. Таққослаш

Болаликданоқ бошқалар билан рақобатлашамиз. Бироқ ҳаммага нисбатан ғолиб бўлиш имконсиз. Бунинг ўрнига сиз ўзингизнинг яхши талқинимисиз деган саволни бериш керак. Кучли ва кучсиз жиҳатларни ростгўйлик билан тан олиш талаб этилади. Агар сиз ўзингизнинг кечаги талқинингиз билан доимий рақобатда бўлсангиз, сиздан ривожланишингиз учун жуда кўп куч талаб этилади. Бошқаларга қарашга эса вақтингиз қолмайди.

2. Ўтмишаги омадсизликлар

Ўтмишдаги мағлубиятни тан олиш ва нима бўлишига қарамай, янги марраларни забт этиш учун кучли ирода талаб этилади. Ғолиб бўлишга эътиборни қаратинг, омадсизликлар мақсадингиздан чалғитишига йўл қўйманг.

3. Тайёргарликка эга эмаслик

Ҳар бир кун сизга келажакдаги муваффақиятларга тайёрланиш имкониятини беради.

Ғолиб бўлиш учун ғолиб инсон каби фикр юритиш керак. Бирор марта чемпион бўлган ҳар бир одам бунинг ортида қандай меҳнат ётганини билади.

Кўпроқ меҳнат қилишга тайёрмисиз? Натижа учун ноқулайликларга чидашга розимисиз? Агар жавобингиз ижобий бўлса, у ҳолда келажакдаги ғалаба учун ҳозирдан ишланг. Ишонч ҳисси керакли кўникма ва тажриба билан биргаликда келади.

4. Қўрқув

Муҳокама қилишларидан қўрқиш кўпчилигимизнинг ниятимизга эришишда тўсиқ бўлдиган қўрқув. Аслида атрофдагиларнинг фикрига эътибор қаратмасак, улар  ҳеч қандай кучга эга бўлмайди. Сиз ишонган нарса ҳар қандай ҳавотир ва қўрқувдан муҳимроқдир.

5. Салбий фикрлаш

Минглаб имкониятга эгалигингизни ҳеч қачон унутманг. Сизни чуқурликка тортадиган ва ишончсизлик ҳисини берадиган фикрларни миянгизга қуйиб олманг. Ижобий йўналишда фикрлашга ўрганинг, ахир нафақат ҳозирги кайфиятингиз, балки келажагингиз ҳам шунга боғлиқ.

Ёдда тутинг, ўзингизга ишонч ғалабалар кетма-кетлиги эмас, қайсидир маънода уларнинг сабабчисидир.

Сиз истаган нарсага эришиш учун кучли, ақлли ва меҳнатсеварсиз. Шундай экан, ўзингизга ишонмаслик учун умуман сабаб йўқ.