Албатта, ширинликлардан буткул воз кечиш имконияти йуқ: қанд шунчалар кўп маҳсулотлар таркибига кирадики, бунинг учун махсус парҳез ўйлаб топиш керак бўларди, у эса саломатлик учун фойдали бўлмайди.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бироқ, қанд истеъмолини кунлик калориялар умумий ҳажмининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдоригача чеклаш юзасидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига риоя этишга ҳаракат қилиш керак, бунинг эса имкони бор. Бунинг учун ичимликларни шакар қўшиб истеъмол қилиш, газли сувлардан воз кечиш ва қандолатчилик маҳсулотлари истеъмолини чеклашнинг ўзи етарли бўлади. Агар сиз шуларни бажарсангиз, мана нималар содир бўлади.


1. Сиз янада соғломроқ ва ғайратлироқ бўласиз

Кўпчиликка маълумки, қанд глюкоза манбаи ҳисобланади, у эса организмни энергия билан таъминлаш учун зарурдир. Агар одам қонида қанд миқдори камайиб кетса, толиқиш сезади, ҳаракатсизлик бўлади ва ҳатто хушини ҳам йўқотиши мумкин. Бироқ одам қонида қанд моддасининг ортиб кетиш хавфи ҳам оз эмас, бу эса деярли барча ширинликхўрларда кузатилади. Бу моддалар алмашинувининг жиддий бузилишларига, заҳарли алмашинув моддаларининг ажралиб чиқишига сабаб бўлиши, у эса пировардида бутун организмнинг заҳарланишига ва иш қобилиятининг кескин тушиб кетишига олиб келади.

2. Вазнингиз турғунлашади


Ширинликлар истеъмол қилишни чеклашингиз билан, вазнингиз камайиб боради. Бунинг асосий сабаби қанднинг нафақат калориялар манбаи экани билан боғлиқ. Балки унинг кўпроқ юқори калорияли маҳсулотлар: пишириқлар, қандолатчилик маҳсулотлари, фастфуд, сутли десертлар ва бошқаларнинг таркибига киришидадир. Шундай экан, уларни истеъмол қилишни чеклаган ҳолда, сиз табиий равишда ортиқча вазндан халос бўласиз ва ўзингизни ҳам анча енгил ҳис этасиз. 


3. Ичакларингиз фаолияти яхшиланади

Сизнинг миянгиз навбатдаги ширин пишириқдан роҳатланаётган бир вақтда, барча оғирликлар жабрини ошқозон-ичак йўллари тортади. Чунки, шакарнинг парчаланиши айнан ичакларда юз беради, унинг ортиқчаси эса ошқозон, ичак ва ошқозоности бези ферментларининг ишини издан чиқаради. Ширинликдан воз кечиш ва унинг ўрнини клетчаткага бой маҳсулотлар билан алмаштириш орқали, сиз ичакларингиз худда швейцария соатлари каби  ишлай бошлаганини яққол сезишингиз мумкин.


4. Доимий тарздаги “бирорта ширинлик” ейиш истагидан халос бўласиз

Шакарга боғланиб қолиш механизми ҳам наркотик тобелигидан ҳеч ҳам фарқ қилмайди. Конфет истеъмол қилар экансиз – сизнинг миянгиз ҳузурланади – сиз навбатдаги конфетга қўл чўзасиз. Ва бу ҳолат қандайдир бир ширинлик сизнинг эриша олиш зонангизда мавжуд бўлгунга қадар давом этади. Бунинг ижобий томони шундаки, бу доирани нима қилиб бўлса ҳам бузиб юбориш мумкин. Сиз овқатланиш тартибини ўзгартиришингиз билан, эътибор қаратинг, сиздаги ширинликка бўлган хоҳиш аста-секинлик билан сўниб боради ва тез орада сиз атрофингиздаги ширинликлар тоғини ҳам ўпириб юборишга тайёр инсонларни кўриб хайратга туша бошлайсиз.


5. Сиз маҳсулотларнинг ҳақиқий таъмини била бошлайсиз

Сиз астойдил чойнинг нафис навини танлайсиз-да, сўнгра пиёлангизга бир нечта қошиқ қанд соласизми? Сиз ўзингизни кофе билимдони деб ҳисоблайсизку, бироқ ширин бўлмаса уни ича олмайсизми? Агар сиз мана шу ва шу каби саволларга ҳа деб жавоб берар экансиз, афсуски, бу ажойиб ичимликларнинг ҳақиқий таъмини билмас экансиз. Яна бошқа кўплаб, шакарнинг каттагина миқдори билан хуштаъм қилинадиган маҳсулотларнинг асл таъмидан ҳам бехабарсиз. Албатта, дастлаб ўрганишингиз қийин бўлади, бироқ атиги икки ҳафта ўтгач, ундан кўп эмас, “ширин” ҳаётингизни қўрқинчли бир туш каби эслайсиз.

Сиз шакардан воз кечишга уриниб кўрдингизми? Ва бунга эриша олдингизми?