•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Агар эски танишлар даврасида ўзингизни ноқулай ва ёлғиз ҳис қилсангиз, вазиятни ўзгартириш вақти келган.

Муаммо шундаки, инсон табиатан ўзгаришлардан қўрқади. Улар қўрқув ва саросимага сабаб бўлади. Бироқ, ўзгаришлар муқаррар. Ҳаёт ўзгаради, сиз ҳам ўзгарасиз.

Кимнидир болалар боғчасидан бери танишингиз ўзингизни ёқимсиз мулоқот билан азоблашга сабаб бўлолмайди. Албатта, одамлар ўртасида келишмовчиликлар ва жанжаллар бўлиб туради. Бироқ, баъзан ўзаро муносабатлар сизни пастга тортиб, кўнгил совиши ва чарчоқдан бошқа ҳеч нарса бермаслиги мумкин.

Хуллас, эски алоқаларни узиб, янги дўстларни топиш вақти келганининг қатор аломатлари мавжуд.

1. Биргаликда вақт ўтказиш ташаббуси доим фақат сиздан чиқади

Барча тадбирлар ташкилоти сизнинг зиммангиздами? Фақат сиз ташаббус кўрсатиб, учрашишни таклиф қиласизми? Ҳамма қора ишларни сиз бажарасизу, қолганлар фақат кўнгил ёзишадими? Бу – нотўғри.

Ҳақиқий чин дўстлар тадбирдан сўнг сизни бир уюм ифлос идишлар билан қолдирмайди. Бунинг учун фақат битта одам жавоб бермаслиги керак. Агар доим ёрдамчи бўлиб қолсангиз, ўзингизни эътибордан четда қолгандек ҳис қиласиз. Аламлар эса юракда оғир юк бўлиб ётади.

2. Улар доим сизга панд беришади

Сиз учрашувга кеч қолишдан қўрқиб шошиласиз, бошқа одам эса бу ҳақда ҳаттоки ўйламайди. У хабарларга жавоб бермайди ва қайта қўнғироқ қилишни унутади.

Баъзан бундай ҳолат ҳақиқатдан ҳам тасодифан юз беради. Лекин кундан-кунга шундай ҳолатнинг такрорланиши бу одамнинг сиз билан мутлақо иши йўқлигини билдиради.

Дўстлар бир-бирини ҳурмат қилиши ва қадрлаши керак.

3. Қизиқишларингиз мутлақо бошқача

Ҳаммамизда хобби ва афзалликлар бўлиши табиий хол. Ҳар бир инсон ўзига хосдир, акс ҳолда зерикарли бўларди. Агар дўстларнинг хоббилари турлича бўлса, бир-бирига янги ва қизиқарли нарсани ўргатишлари мумкин.

Бироқ, дўстлар учун доим ўз қизиқишларингизни қурбон қилишингиз нотўғри. Улар эса буни сезмайдилар ёки сезишни истамайдилар. Ё бир мувозанатга келинг, ёки бундай ҳудбин дўстларга вақт кетказманг.

4. Улар ҳаётингизга қизиқмайдилар

Ҳақиқий дўстлар бир-бирини тинглай олади. Улар фақат ўзларини муҳокама қилмайдилар, чунки чин дилдан яқинларига ғамхўрликни сезадилар.

Агар одамлар муаммолари ва кечинмаларини ўзаро ўртоқлашсалар, уларнинг муносабатларни мустаҳкамроқ ва яқинроқ тус олади.

5. Улар сизни қўлламайдилар

Яқин одамлар сизни пастга тортмасликлари керак. Сиз ҳар қандай ташаббусда уларнинг кўмагини ҳис қилишингиз зарур. Зеро, улар бўлмаса, бошқа ким?

Мураккаб вазиятларда одамларнинг ҳақиқий қиёфаси намоён бўлади. Сиз кўнгилсизликка учраганингизда дўстингиздан кўмак бўлмаса, бу одам сизга тўғри келмайди.


Унутманг: бу сизга нимаси биландир ёқмайдиган ҳамма танишларни ҳаётингиздан ўчириш учун даъват эмас. Шунчаки вақтингизни бирга ўтказадиган одамларни синчковлик билан танланг. Ҳаётда жуда кўп нарса атрофингиздаги одамларга боғлиқ.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!