• 2
  • 1
  •  
  •  
  •  
    3
    Shares

Инсоннинг қадам босиши нафақат унинг руҳий ҳолати, балки саломатлиги билан боғлиқ асл муаммоларни ҳам намоён этади.

Сизнинг юриш услубингиз танангиздаги касалликларни кўрсатиб беришига оид 5та исботни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Пойабзал

Биринчи навбатда пойабзалингизга эътибор беринг. Агар унинг тагчарми бир текисда ўртасида босилган бўлса – ҳаммаси жойида. Агар тагчарм ички ёки, аксинча, ташқи томондан босилган бўлса – оёқ юзаси деформация бўлган. Бу ҳолат пойабзал танловида муаммо, юрганда чарчоқ ва артрозга сабаб бўлиши мумкин.

Бу қуйидагича кўринади:

2. Қадамлар

Бундан ташқари, ўзингиз ёки бошқаларнинг оёқларига разм солишингиз керак. Юришингиз тўғрилиги борасида ўйланишга мажбур қиладиган қатор аломатлар мавжуд. Масалан:

  • Ўта қисқа қадамлар. Эҳтимолий сабаб – тизза бўғимларининг шикастланганлиги.
  • Бўксани тебратиб юриш. Эҳтимолий сабаб – заиф бел мушаклари.
  • Қаттиқ қадам босиш. Эҳтимолий сабаб – оёқларда сезувчанликнинг йўқолиши.
  • Оёқни судраб босиш. Эҳтимолий сабаб – ҳаракатлар назоратининг заифлашуви, оёқ мушаклари кучсизлиги.
  • Юрганда тебраниш. Эҳтимолий сабаб – бел мушагининг сиқилиши.
  • Сакраб юриш. Эҳтимолий сабаб – болдир мушакларининг зўриқиши.
  • Чўлоқланиш. Эҳтимолий сабаб – жароҳат мавжудлиги ёки оёқларнинг турли узунлиги.

Тўғри қадам босиш техникаси:

  • Ерга тегадиган биринчи зарб товонга тўғри келади, сўнгра оғирлик юза бўйлаб аста оёқ учига ўтади.
  • Оёқлар бир-бирига параллел равишда туриши керак. Моделлардек “бир чизиқдан” юриш қомат бузилишига олиб келади.
  • Иккала оёқнинг қадам узунлиги бир хил бўлиши керак, яъни оёқ юзасидан 1,5-2 сантимертга узунроқ. Тезроқ юриш учун қадам узунлигини эмас, балки итаришни кучайтирган маъқул.
  • Тана корпуси оёқдан ортда қолмаслиги керак.

3. Қомат

Нотўғри юришни қомат орқали аниқлаш осон. Аслида биз орқамизни тик тутган ҳолда, қоринни ичга тортиб, эркин ва орқага қаратилган елкалар билан юришимиз керак. Букчайиш, ёйсимон ёки, аксинча, ўта орқага букилиш бел мушаклардаги оғриқлар, чарчоқ, қон айланишининг бузилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, қийшайган умуртқа одамга ўзига ишончсизлик ва босим остидалик қиёфасини беради.

4. Бош

Бунда барчаси оддий – бошни тик тутиш керак. Аксарият одамлар доим умуртқанинг бўйин соҳасида ортиқча зўриқишни ҳис қиладилар. Агар бош юрганда ҳам пастга эгилса, бош оғриқларидан қутула олмайсиз. Юриш чоғида бош умуртқа билан бир ўқда туриши керак. Пастга фақат нигоҳни қаратган маъқул.

5. Қўллар

Қўлларни қаттиқ силкитиш ёки умуман қимирлатмаслик ғалати кўринади. Юрганингизда қўллар ҳаракатга тўсқинлик қилиши эмас, балки ёрдам бериши керак.

Қўллар қуйидагича ҳаракатланиши керак:

  • Ўнг оёқ билан чап қўл бир вақтда ва аксинча олдинга чиқиши керак.
  • Силкитишлар симметрик, қўллар – бўш ҳолатда бўлиши керак.
  • Қўлларни чўнтакларда тутиш тавсия этилмайди, бу тананинг тўғри бурилишига ҳалақит қилади.
  • Умуртқа қийшайишининг олдини олиш учун иккала қўлга бир хил оғирлик бериш керак. Мутахассилар сумка эмас, рюкзак танлашни тавсия қиладилар.

Юришнинг фойдаси

Ва албатта, тўғри юриш кўплаб фойда келтириши ҳақида унутмайлик.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!