•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қадим замонлардан Алоэ вера ўзининг фойдали хусусиятлари билан машҳур бўлиб келган. У ўзида кўп миқдордаги витаминлар, минераллар, аминокислоталар, ферментлар  – жами 200 га яқин фойдали моддаларни сақлайди.

Қуйида сизга соғлик ва гўзалликни сақлашда ёрдам берадиган ушбу ўсимликнинг мўъжизавий хусусиятларини тақдим етамиз.

Иммунитетни ошириш

Алоэ шарбати тананинг ҳимоя функцияларини кучайтиради ва иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берувчи С витамини ўз ичига олади.

Шу мақсадда қуйидаги масаллиқлардан  ичимлик тайёрлаш мумкин:

  • 1 дона Алоэ барги
  • 1 стакан сув
  • 1 чой қошиқ асал

Ювилган тикансиз барглар езилади, бир стакан сувда қоришма еритилиб, таъм бериш учун бир оз асал қўшилади ва ичиш учун тайёр ҳолга келади.

Сочларни мустаҳкамлаш

Алоэ шарбати сочлар соғломлигини сақлаб қолишга ёрдам беради: мустаҳкамлайди, ўсишини рағбатлантиради ва жило беради.

Алоэли ниқоб учун  қуйидаги масаллиқлар керак бўлади:

  • 1 дона Алоэ вера барги
  • 1 чой қошиқда бодом ёғи

Баргни ўртасидан кесиб олинг ва эзинг. Бодом ёғи билан аралаштиринг ва сочларингизга суринг. Полиетилен қалпоқчани кийинг ва 20 дақиқа кутинг. Ниқобни илиқ сув билан ювинг.

Тери парвариши

Алоэ терини намлантиради, еластиклигини оширади ва қариш жараёнини секинлаштиради. Бундан ташқари, ўсимлик таркибида пигментли доғлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи елементлар бор.

Тери ҳолатини яхшилаш учун лосон тайёрлаш мумкин:

  • 100 г Алоэ шарбати
  • 3 ош қошиқ сув
  • 5 ош қошиқ спирт

Ҳар куни бу лосон билан юз ва бўйин терисини артамиз, 10 дақиқага қолдирамиз, кейин ювиб ташлаймиз ва терига крем сурамиз.

Микрофлорани яхшиланиш

Алоэ шарбати ичак яллиғланиши муаммолари билан курашади, ошқозон ва ичак шиллиқ қаватини юмшатади. Татқиқотлардан бири шуни кўрсатдики, кунига икки марта 30 мл Алоэ шарбатини қабул қилиш бу касаллик аломатларининг пайдо бўлишини камайтиради. Бундан ташқари, ўсимлик антибиотик таъсирга эса бўлиб ва пептик ошқозон ярасига олиб келувчи  Ҳелисобастер пйлори – бактерияларини кўпайишига таъсир ўтказади.

Қуёшда куйишни даволаш

Яралар ва куйишлар тезроқ шифо топиши учун, дорихонадан таркибида Алоэ бўлган воситаларни сотиб олиш мумкин. Ёки ўсимликнинг баргини олиб, бутун юмшоқ қисмини ажратиб олинг ва зарарланган терига кунига 2-3 марта суринг.