Агар сиз “крестик-нолик” ёки “тош, қайчи, қоғоз” ўйинларида доим ютқазаётган бўлсангиз, эҳтимол ютуқли стратегияни билмаганингиз учундир.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1.Крестик-ноликлар

Крестик-ноликда ютуқли стратегиялар кўп, аммо атиги иккитасини эслаб қолиш кифоя қилади.

5 способов всегда выигрывать в популярных играх, чтобы победить в споре

Биринчи бўлиб юрганда бурчакда “Х” белгисини қўйинг. Агар рақибингиз “О”ни марказий катакдан бошқа исталган жойга ёзса, ютдингиз деса ҳам бўлади. Исталган бўш бурчакларнинг бирига “Х” қўйинг. Рақибингиз ўйламасдан сизнинг ютуқли комбинациянгизни тўсиб қўяди ва крестикларингиз орасига тушиб қолади.

Энди шунчаки яна бир бурчакни эгалланг. Рақибингиз кейин қаерга “О” қўйишининг аҳамияти йўқ. Сиз барибир ютасиз.

Агар биринчи юришингиздан кейин рақибингиз марказни эгаллаган бўлса, бу ҳолатда ҳам ютиш мумкин. 

Шунчаки эгаллаб бўлинган бурчакка қиялама қилиб “Х” қўйинг. Агар рақибингиз бўш бурчаклардан бирини эгаллаган бўлса сиз ютасиз. Бошқа ҳолатда осонгина дуранг қилиш мумкин.

2.«Монополия»

«Монополия» — кўп жиҳатдан бошланишдаги омадингиз ҳамда ўйин ўртасида келиша олиш қобилиятингизга боғлиқ бўлган ўйин. Бироқ, ютуққа бўлган имкониятингизни ошириш учун маълум қоидаларга риоя қилиш керак.

1.Темир йўлларни сотиб олинг ва коммунал корхоналарни сотиб олманг (электр ва сув). Коммунал корхоналар ўйин ўртасида кичкина даромад келтиради, транспорт эса бошиданоқ сизни бой қилади.

2.Меҳмонхоналардан ташвишланманг. Ранг тоифаларидан бирини тўплаб бўлганингиздан кейин иложи борича тезроқ 3 та уй қуринг. 3 та уй – бу пулларингизни энг яхши сарфлаш мумкин бўлган нуқта. Улар осон қурилади ва юқори даромад келтиради.

3.Энг яхши ҳудудлар — оловранг, оч ҳаворанг ва қизиллардир. Улар қулай жойлашган бўлиб, сизга юқори даромад келтиради ва ютишга ёрдам беради.

3.Армрестлинг

Кучи ва вазни бўйича сиздан анча устун рақибга қарши чиқаётган бўлсангиз ҳам, қўллар ва танани жойлаштиришнинг тўғри техникасидан фойдаланиб, ғалаба қозониш мумкин.  

5 способов всегда выигрывать в популярных играх, чтобы победить в споре
  • Столга эгилинг, ўнг оёғингизни олдинга чиқаринг ва ўнг тирсакни столга қўйинг. Агар чап қўлни ишлатсангиз чап оёқни чиқаринг.
  • Билак билан тана орасидаги масофа иложи борича камроқ бўлиши керак. Шу тариқа, нафақат қўл кучи, балки танангиз вазнидан ҳам фойдалана оласиз ва бу сизга устунлик беради.
5 способов всегда выигрывать в популярных играх, чтобы победить в споре
  • Билакни бир оз тепага кўтаринг. Бунда кафтингиз пастга тушади, рақибингизнинг кафти эса букилади. Бу ҳолат унга ноқулайлик туғдиради ва ушлашни кучайтиришга ёрдам беради. Агар билакни букишнинг иложи бўлмаса, шунчаки уни текис тутинг.
5 способов всегда выигрывать в популярных играх, чтобы победить в споре
  • Энди бостиришда рақибингиз қўлини ўзингизга тортинг, ўзингиз эса яқинлашиб, елкангиз билан бостиринг. Бунда тана ва билакни бир-бирига яқин тутиш керак.
  • Ҳал қилувчи зарба учун танангизни бир оз буринг ва керакли йўналишда елкангиз билан зўр беринг. Энди фақатгина рақибни ўзингизга тортиб, пастга бостириш қолди. Сиз ютдингиз!

4.Бильярд

Бильярд — маҳорат, машқлар ва юқори диққатни талаб қиладиган ўйин. Шу боис сизга қарши тажрибали рақиб чиқаётган бўлса, ютиш жуда қийин бўлади. Имкониятларни ошириш учун асосий қоидаларга риоя қилинг. 

5 способов всегда выигрывать в популярных играх, чтобы победить в споре

1.Рақибингизнинг пирамидани омадли бузишига йўл берманг. Бу асосий қоидалардан бири. Агар рақибингиз тажрибали бўлса, у пирамидани бузгач дарҳол ҳамма шарларни уриши ва сизга биронта ҳам имкон қолдирмаслиги мумкин. Шунинг учун биринчи бўлишга ҳаракат қилинг.

2.ШошилмангБалки содда эшитилар, аммо аксарият одамлар шарни уришга шошилгани учун ютказади. Машқ қилиб кўринг, мўлжалга олинг, текшириб кўринг. Кимдир шоширса эътибор қилманг. Бу ўйинда муҳими сабрдир.

3.Тўғри урингАгар шарингиз кўзланган траекториядан четлашаётган бўлса, демак шар марказига урмагансиз. Кийни бўлажак зарба чизиғи билан бир текис қилиб қўйинг. Агар ўнг қўлни ишлатсангиз, ўнг оёқни шу чизиққа перпендикуляр қилиб қўйинг, чап оёқ олдинга сурилади. Елка, тос, тирсак ва даҳан битта текисликда бўлиши керак.

5.«Тош, қайчи, қоғоз»

Кўпчилик «Тош, қайчи, қоғоз» ўйини тасодифлардан ибора, деб ўйлайди. Аслида айрим психологик ҳийлаларни билсангиз, ютиш анча осонлашади.

Чжэцзян университети тадқиқотчилари томонидан ўтказилган кўп сонли тажрибаларнинг натижаси айрим қонуниятларни маълум қилди. 

  • Аксарият одамлар доим тошдан бошлайдиХусусан, бунга кўпроқ эркаклар мойилроқ. Кўпчилик 3 мартта кетма-кет битта белгини кўрсатмайди. Демак, 3 мартта кетма-кет “қоғоз” кўрсатсангиз ютасиз.
  • Одамлар ўзларини аввалдан билдириб қўйишни ёқтирмайдилар. Агар рақибингиз кетма-кет 2 мартта “тош” кўрсатган бўлса, аксарият ҳолатларда кейинги белги “қайчи” бўлади.
  • Рақибингиз бармоқларини кузатинг — улар рақиб нимани кўрсатишга тайёрланаётганини айтиб беради. Барча бармоқлар таранглашган – “тош”. Барча бармоқлар бўш – “қоғоз”. Фақат иккита бармоқ таранглашган – “қайчи”.

Асосий сурат: depositphotos 
Рассом Alena Tsarkova