Севган инсонимиз билан муносабатларга барҳам берилганида танамиз билан нима юз беришини ҳикоя қиламиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Севган инсонимиз билан муносабатларга барҳам берилганида танамиз билан нима юз беришини ҳикоя қиламиз.

1. Ҳавотир ва уйқусизлик муаммоси

© depositphotos

Одамлар инсонлар билан алоқада бўлиш заруриятига дастурларган, уни йўқотганимизда оғриқни ҳис этамиз. Инсоннинг инсонга боғлиқлиги кучаяди. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ажрашишдан кейин миянинг кокаинга бўлган тобеликни оширадаган қисми фаоллашади.

2. Кўкракдаги оғриқ

© depositphotos

Тадқиқотлар одамларга рад жавоби берилганида улар ўзига қайноқ ичимлик тўкиб юбориб, куйиш оқибатида жисмоний оғриқни юзага келтирадиган асаб сигналлари ишга тушишини кўрсатган. Ажрашишдан кейин одам кўпинча кўкрак қисмида оғриқ сезиши бежиз эмас.

Жуфтлик муносабатларига барҳам берилганида юрак фаолияти ёмонлашади. Юрак касалликларига эга кишида зўриқишни енга олмаслик эҳтимоли бор. Адреналиннинг юракка таъсири туфайли аритмия пайдо бўлиши ва юрак хуружи содир бўлишининг эҳтимоли катта.

3. Теридаги муаммолар

© depositphotos

Юраги сиқилган пайтларда одам ўзига кам ғамхўрлик қилишидан ташқари зўриқиш гормонлари ажрашишдан кейин тери ҳолатини ёмонлаштиради. Ўз-ўзидан, буҳуснбузарлар пайдо бўлиши ва сочлар тўкилишига олиб келиши мумкин.

4. Бўғимлардаги оғриқлар

Одам сиқилган вақтда шикастланишларга одатдагидан кўра кўпроқ мойил бўлади. Зўриқиш туфайли бўғимларда оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Оқибатда у қисқариб, жипслашиши мумкин, бу эса тананинг турли қисмларида оғриқ пайдо қилади.

5. Иштаҳанинг ортиши ёки вазннинг камайиши

© pixabay

Ажрашишдан кейин иштаҳа билан муаммоларни бошдан кечиришади. Бироқ истиқболда муносабатларга чек қўйиш вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин. Зўриқиш туфайли ҳужайраларнинг инсулинга нисбатан сезгирлиги камаяди, натижада организм уни янада кўпроқ ишлаб чиқаради, бу эса ёғлар йиғилиши жараёнини тезлаштиради. Вазннинг ортиши уйқусизлик ва жисмоний ҳаракатлар мавжуд эмаслиги туфайли ҳам содир бўлиши мумкин. Зўриқиш ҳолатида ошқозон-ичак фаолияти ишдан чиқади, бу эса қориндаги оғриқ ва иш кетишини юзага келтиради.d