Бир қарашда ишга нисбатан мазкур ёндашувлар анча ақллидек кўриниши мумкин

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

«Даҳшатли офис золимини қўлга ўргатиш: бошлиқнинг инфантиллигига қарши курашиш ва ишда муваффақиятга эришиш» китобининг муаллифи Линни Тейлор мансабга зарар етказиши мумкин бўлган айрим кенг тарқалган ҳатти-ҳаракат моделлари ҳақида фикр юритади. Албатта, хатолар фойдали бўлса-да – ахир улар сабоқ беради – уларнинг айримларини қилмаслик мумкин.

1.Ҳаммасини зиммангизга олиб, ёлғиз судрайсиз

Ҳар биримиз ишда ёлғиз-бўрига тўқнаш келган бўлсак керак. У жамоавий ишни мутлақ инкор этиб, бор кучи билан ишда ягона аскарлигини исботлашга ҳаракат қилади. Бундай “қаҳрамон синдроми” одатда яхшиликка олиб келмайди.

Аввалига ёлғиз ишлаш ҳақиқатдан ҳам раҳбариятда таассурот уйғотиши ва эътироф этилиши мумкин, аммо бу тез ўтади. Лекин, ҳамкасблар энди ёрдам бермаслиги аниқ бўлади.

Компания мувафаққияти учун фақат сизнинг шахсий ҳиссангиз эмас, утун жамоанинг иши муҳим.

2.Пул ва мансаб учун чидашга тайёрсиз

Нуфуз ва пул – албатта яхши, аммо ҳамкасблар ва раҳбарият муносабатлар яхши бўлмаса, тўлақонли ишлашнинг имкони бўлмайди.

Сир эмаски, аксарият ҳолларда одамлар раҳбарият билан зиддият туфайли компаниядан кетади. Агар компаниянинг қадриятлари ва тамойиллари сизга тўғри келмаса, бу доим бошиданоқ сезилади. Бироқ, кўпчилик жозибали истиқбол туфайли ички овозига қулоқ тутмайди.

Бундай компанияда қолишга қарор қилар экансиз, узоқни ўйламай иш тутасиз. Сизга унда ишлаш қийин ва ёқимсиз бўлади, тез орада ҳаммасини ташлаб кетиш истаги пайдо бўлади.

Юқори маошли лавозимга розилик билдиришдан аввал ижобий ва салбий томонларни ўйлаб кўринг. Бу одамлар ишлашни ҳохлайсизми ёки йўқ – ўйлаб кўринг.

3.Савдолашмасдан бўшайсиз

Бирдан ишдан кетиш қарори камдан-кам тўғри бўлади. Агар жорий ишда нимадир маъқул келмаётган бўлса, буни аввал раҳбарият билан муҳокама қилиш ва муросага келишга уриниш тўғрироқ бўлади.

Одатда ходимларнинг бўшаши раҳбар учун мутлақо кутилмаган ҳолат бўлади. Тажрибали мутахассиснинг кетиши – компания учун доим катта йўқотишдир. Эҳтимол, раҳбарингиз янги жойда сизга таклиф қилинаётган ҳамма нарсани беришга рози бўларди, аммо сиз барини ҳал қилиб бўлгансиз ва унга имконият қолдирмагансиз.

Раҳбарият жамоадаги ҳар бир одамнинг шахсий манфаатлари ҳақида доим ҳам хабардор бўлмайди. Сиз маошингизни кўтариш ёки ўқишни тўлаб бериш фикри раҳбарингизга қачон келишини кутмасдан, интилишларингизни унга ўзингиз тўғри тушунтиришингиз керак.

Ўз интилишларингиздан уялманг. Аксинча, улар амалга оширилган тақдирда, нафақат сизга балки компанияга ҳам фойда келтириши мумкин.

4.Ҳаёлингиздагини гапирмайсиз

Баъзида қарши чиқишга қўрқиб, юқоридагилар қарор қилган ишни бажаришни афзал кўрамиз. Бу ҳолат айниқса анча тажрибали ҳамкасблари билан баҳслашишни эп кўрмайдиган янги ходимларга хос.

Бундай ҳатти-ҳаракат, биринчидан, сизни ташаббус кўрсатмайдиган қилиб кўрсатади, иккинчидан, тез орада ўзингизни ноқулай ҳис қила бошлайсиз. Агар сизда ғоялар бўлса, уларни эшиттириш керак. Яхши раҳбарларга ўз фикри бўлмаган ва айтилган ҳамма нарсага рози бўладиган ишчилар керак эмас. Бундай раҳбарлар айрим қаршилик тўғри қарорларни қабул қилиш учун фойдали эканлигини билади. 

Ақлли раҳбар ходимлари фақатгина раҳбариятга ёқиш илинжида фикрига розилик билдиришларини сезади. Бундай тилёғламалик сизнинг фойдангизга юрмайди.

5.Таваккалларни четлаб ўтасиз

 Зиммангизга масъулият олишдан қўрқманг. Табиийки, таниш ва одатий бўлган ишни бажариш осон ва ҳавфсизроқ. Муаммо шундаки, бу ҳолда сиз ҳеч қачон силжимайсиз. Тўғри, хатолар қилмайсиз, аммо ҳар доимги жойда қотиб қолаверасиз.

Мажлисда нутқ сўзланг, янги тизимни таклиф қилинг, ноанъанавий ечимни ўйлаб топинг. Албатта, ўйламасдан ҳаракат қилиш керакмас.

Агар таклифингиз бўлса, таклиф қилинг ва оқибатлари учун жавоб беришга тайёрлигингизни кўрсатинг. Бу ўзингизни намоён этиш имкониятини бериши билан бирга, ишингиз ўхшамаган тақдирда ҳам жамоанинг ҳурматини оширади.