Меҳмонхоналардаги кирхоналарнинг ишчилари буюмларнинг бенуқсон кўринишига эришиш учун қўллайдиган кир ювиш сирларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Кир ювиш машинасини тўлдириш

Энг яхши усул — машинани 80%га тўлдиришдир. Агар кир ювиш машинасига ортиқча кир солинса, у кутилгандек тоза бўлмайди. Барабанда жуда кам буюм бўлса, улар механик таъсирлар туфайли тезроқ яроқсиз ҳолга келади

Сув ҳарорати

Дезинфекция ўтказиш ва ифлосланишларни йўқотиш учун энг мақбул ҳарорат 40–60 градус ҳисобланади. Совуқ сувда кир ювиш ётоқ тўшамалари ва сочиқлардаги бактериялар ва чанг каналарини йўқотиш имконини бермайди, иссиқ сув эса матога зарар етказади.

Кир ювиш воситалари

Меҳмонхоналарнинг ишчилари тўпланиб қолиб, вақт ўтгач сочоқларни қаттиқ қилиб қўядиган кондиционерларнинг ўрнига оқ сиркадан фойдаланадилар.  Кирларни юмшоқ қилиш ва кукун излари қолмаслиги учун чайиш вақтида 100 мл. сирка қўшинг.

Доғларга қарши кураш

  • Янги ёғ доғларининг устига шакар ўрнини босувчи модда ёки крахмал сепинг, сўнг шунчаки буюмни ювиб юборинг.
  • Томат шарбати ва қайласи изларини кетказишга WD-40 воситаси ёрдам беради. Уни доғга суртинг ва 5-10 дақиқага қолдиринг, сўнгра буюмни совуқ сувда ювинг.
  • Оқ кийимлардаги тер изларини йўқотиш учун исталган кир ювиш воситаси билан 40 °С ҳароратда дастлабки ювишдан фойдаланинг, сўнгра оқартирувчи восита билан ювиш жараёнини ишга туширинг.
  • Кирни бир соат давомида туз солинган сувда (бир литр сувга 1 ош қошиқ) ивитиб, сўнгра ювилса кофе ва вино изларидан халос бўлиши мумкин.
  • Сода оқ буюмлардаги сарғайишни кетказишга ёрдам беради ва ёқимсиз ҳидни йўқотади. Ўлчов стаканининг ярмига тенг содаси кир ювиш кукуни ёки хўжалик совунига қўшинг ва иссиқ сувда ювинг.
© depositphotos   © depositphotos   © depositphotos

Қуритиш

Экспертлар кирларни имкон борича очиқ ҳавода қуёш нури остида қуритишни тавсия қилади. Агар қуритгичдан фойдаланишга мажбур бўлсангиз, сочиқларни майин қилиш учун барабанга теннис коптогини солинг.