Маҳсулотларни таом тайёрлаш жараёнига тўғри тайёрлаш ва ҳар куни йўл қўядиган хатоларимиз ҳақида гапириб берамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Маҳсулотларни таом тайёрлаш жараёнига тўғри тайёрлаш ва ҳар куни йўл қўядиган хатоларимиз ҳақида гапириб берамиз.

1. Тухум

Микроорганизмлар тухум қобиғи ичига кирмаслиги учун тухумларкўпинча махсус модда билан ишлов берилади. Сув ҳақиқатан ҳам ушбу ҳимоя қатламига зарар етказади. Шунинг учун уларни ювиш керак эмас.

2. Товуқ гўшти

Хом товуқ гўштидаги бактериялар соғлиғимиз учун хавфли. Сальмонелла – уларнинг орасида энг хавфлиси саналади. Кўпчилик бу маҳсулот тайёрлашдан олдин ювилса, муаммо ҳал этилади, деган фикрда бўлишади. Бироқ бу тўғри эмас. Сачраши туфайли бактерия раковина, кран ва қўлларингизга жойлашиб олади.

Агар дарҳол термик қайта ишлаш жараёнига ўтилса, барча микроорганизмлар ўлади. Машҳур ошпазларнинг фикрига кўра, товуқни икки марта қайнатган маъқул: гўшт қайнаб чиққач, сувни алмаштириб, таомни тайёрлаш жараёнини янги сувда давом эттириш керак.

3. Гўшт

Товуқ гўшти ҳолатида бўлгани каби хом гўшт (мол, чўчқа, қўй)ни ювмаган маъқул, чунки айнан шу сабабли бактериялар раковина ва ошхона юзасига тарқалади. Сиз улардан иссиқ қайта ишлаш жараёнидан кейингина халос бўласиз.

Маслаҳат: тайёрлашдан олдин гўштнинг сели ва намлик қолдиғини қоғоз сочиқ ва салфеткалар ёрдамида олинг. Шундан сўнг қўлингизни қайноқ сувда совун билан ювинг.

4. Макарон маҳсулотлари

Макарон маҳсулотларини ювишга ким қарор қилганини айтиш мушкул. Бош ошпазлар бу жараённи жиноят санашади, ахир сув туфайли маҳсулот крахмалдан айрилади, айнан крахмал қайла яхши сингишига ёрдам беради.

Бу маҳсулотни тайёрлаб бўлгачгинаювиш мумкин. Агар ундан салат ёки осиёча лағмон тайёрламоқчи бўлсангиз, стир-фрай техникасидан фойдаланган маъқул.

5. Қўзиқоринлар

Қўзиқоринларни узоқ вақт сув остида ушлаш ёки ивитиш мумкин эмас: улар сувни яхши ўтказади. Яхшиси чайқанг ва қоғоз сочиқ билан қуритинг. Буни фақат тайёрлаш олдидан амалга оширинг. Акс ҳолда маҳсулот бузилади.

1. Териси ейилмайдиган мева ва сабзавотлар

Агар териси истеъмол этиладиган мева ва сабзавотлар тоза ҳамда ялтироқ бўлса, бу уларни уйда ювиш керак дегани эмас. Буни албатта амалга ошириш зарур.

Совундан фойдаланиш керак эмас: яхшиси маҳсулотни “совуқ душ”дан кейин қоғоз салфетка билан артиб ташланг.

2. Консерва банкалари

Бактериялар қопқоқ туфайли ичкарига кира олмайди, бироқ уни очишдан олдин ювсангиз, улар ичкарига тушиши мумкин.

3. Териси ейилмайдиган мева ва сабзавотлар

Бу маҳсулотлар қай даражада яхшилаб ювилмасин, теридаги бактериялар ички қисмга барибир тушади. Шунинг учун банан, қовун, тарвуз ҳамдатериси ювилмайдиган бошқа мева ва сабзавотларни ейишдан олдин албатта ювиш керак.

4. Ёнғоқлар

Ёнғоқлар улар ҳатто пўсти арчилган бўлса ҳам доимо ювилиши керак. Ахир биз уларни қаерда ва қандай сақлаганини билмаймиз. Бундан ташқари, “сув амалиёти” хом ёнғоқларда бўладиган фитин кислотасидан халос бўлишда ёрдам беради. У ёрдамида ўсимлик зарарли моддалардан ҳимояланади, бироқ инсон саломатлигига зарар келтириши мумкин.

5. Қуруқ мевалар

Улар энг кир маҳсулотлардан саналади. Бу айниқса очиқ ҳолда сақланадиган қуруқ меваларга тегишли. Бироқ уни ҳатто чиройли қадоқда сотиб олсангиз ҳам, қуруқ меваларни ювиш, яхшиси бир неча соатга ивитиб қўйиш керак.