• 7
  • 1
  •  
  •  
  •  
    8
    Shares

Кўпчилик оғир ўтган кундан кейин чарчоқни ширинлик ейиш орқали енгади, аммо кўп миқдордаги ширинлик зарарли. Бундан ташқари, ширинлик тушкунлик ёки ташвишланишдан азият чекувчи одамларга ёрдам бермайди. Лекин олимларнинг аниқлашича, айрим маҳсулотлар мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, ёмон кайфиятга қарши курашади.

1. Ғалла маҳсулотлари

Ғалладан тайёрланган маҳсулотларда серотонин ва мелатонин гормонлари ишлаб чиқарилиши учун зарур аминокислота – триптофан кўп миқдорда мавжуд. Серотонин кайфиятни яхшилаб, ҳотиржам қилади, мелатонин эса уйқу даврларини назорат қилади. Тадқиқотларга кўра, кўп миқдордаги ғалла маҳсулотлари, шунингдек мевалар ва сабзавотлар иштирокидаги парҳез кайфият ўзгаришлари, ҳавотирлик ва тушкунликни камайтиришга ёрдам беради.

2. Ёнғоқлар

Оддий ёнғоқ ва пекан яллиғланишга қарши ёғ кислоталарига бой бўлиб, улар ҳавотир ва тушкунлик аломатларини енгиллаштиради. Хом ёнғоқлар айниқса фойдалидир, чунки уларнинг таркибидаги фойдали моддалар таъсир кучини сақлаб қолади.

Биокимёгар ва парҳезшунос Барри Сирс (Barry Sears) бодом ва оддий ёнғоқ истеъмол қилишни маслаҳат беради, чунки уларда тинчлантирувчи хусусиятга эга магний мавжуд.

Кешью ёнғоғи ҳам фойдаси бўйича ортда қолмайди: унда темир, магний, В6 витамини, оқсиллар, аминокислоталар ва омега-3 ёғ кислоталари мавжуд. Шунингдек, кешью таркибида серотонинни ишлаб чиқариш ва ўзлаштириш учун зарур бўлган триптофан бўлади.

3. Голубика

Голубика таркибидаги аксил-оксидантлар ҳавотирлик ва тушкунликка қарши курашади. Бундан ташқари, унда ҳавотирни сустлаштирадиган кортизолнинг даражасини камайтирувчи С витамини сероб. Яқинда ўтказилган  тадқиқот маълумотларига кўра, голубика истеъмоли ҳаттоки тушкунликнинг ирсий ва биокимёвий стимуляторларини секинлаштириб, жароҳатдан кейинги синдромга эга одамларда жонига қасд қилиш мойиллигини камайтиради.

4. Сут маҳсулотлари

Кўпинча ҳавотир ҳисси қонда қанд миқдорининг пасайиши билан боғлиқ. Бироқ, бу ширинлик ейиш керак дегани эмас. Бунинг ўрнига ширин бўлмаган сут маҳсулотлари, масалан шакарсиз йогуртни танлаган маъқул. Ундаги оқсиллар ва углеводларнинг тўғри мутаносиблиги қанд миқдорини меъёрга солади.

Машҳур психотерапевт, болалар ва жуфтликлар билан ишлаш бўйича мутахассис Фрэн Уолфиш (Fran Walfish) ўз беморларига ҳавотирни енгиш учун сут ичишни, пишлоқ, йогурт ва музқаймоқ ейишни тавсия қилади. Демак, бувиларимизнинг уйқуга ётишдан аввал бир стакан илиқ сут ичишни маслаҳат бергани бекор гап эмас. Барча сут маҳсулотларида тинчланишга ҳамда ҳеч қандай дориларсиз ҳотиржам бўлишга ёрдам берадиган триптофан мавжуд.

5. Аччиқ (қора) шоколад

Аччиқ шоколад – ажойиб табиий антидепрессантдир. Унинг таркибида мавжуд тирозин аминокислотаси кейин дофамин нейромедиатори ҳосил бўлади. Дофамин эса, маълумки, руҳий ҳолатимиз билан бевосита боғлиқ, чунки у миядаги ҳузурланиш марказини назорат қилади.

Шоколад таркибидаги какао кайфиятни яхшилайдиган серотонин ишлаб чиқарилишини оширади. Бундан ташқари, аччиқ шоколад кортизол миқдорини камайтириб, стресс ва тушкунликни енгади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!