•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Бизга болаликдан ейишдан аввал ҳамма нарсани ювиш кераклигини ўргатишган. Бироқ, бу одат баъзида фойда келтирмаслигидан ташқари, зарар етказиши мумкинлигини кўпчилик билмайди. Айрим маҳсулотларнинг ювилиши бактериялар тарқалиши ҳамда бошқа қатор салбий оқибатларга олиш келади.

Қуйида егуликни тўғри тайёрлаш қоидалари ҳамда ҳар куни йўл қўядиган хатоларимиз билан танишишни таклиф қиламиз.

Ювиш мумкин эмас

1. Тухум

Кўпинча микроорганизмлар тухум пўсти ичига кирмаслиги учун уларга махсус модда билан ишлов берилади. Сув ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳимоя қобиғини емиради. Шу боис уларни ювмаган маъқул.

2. Товуқ гўшти

Хом товуқ гўштидаги бактериялар саломатлигимиз учун хавфли. Уларнинг орасида энг машҳури, бу – сальмонелла. Кўпчилик бу маҳсулотнинг тайёрлашдан аввал ювилиши муаммони ҳал қилади деб ўйлайди, аммо бари бошқача. Бактериялар сув томчилари орқали раковина, кран ва қўлларингизга кўчади.

Агар дарҳол термик ишлов беришга ўтсангиз, барча микроорганизмлар ҳалок бўлади. Жаҳондаги машҳур ошпазларнинг фикрича, товуқни икки марта қайнатиб олган маъқул: гўшт солинган сув қайнаб чиққанидан сўнг, уни тўкиб, янги сувда тайёрлашни давом эттириш керак.

3. Гўшт

Ҳудди товуқ гўшти ҳолатида бўлганидек, хом гўштни (мол гўшти, чўчқа гўшти, қўй гўшти) ювиш мумкин эмас, чунки бактериялар раковина ва ошхона юзасига тарқалади. Иссиқлик билан ишлов бериш оқибатида уларни бартараф этасиз.

Маслаҳат: гўштни тайёрлашдан аввал қоғоз сочиқлар ёки салфеткалар ёрдамида устидаги шираси ҳамда намликни йўқотинг. Сўнгра қўлларингизни совун билан иссиқ сувда ювинг.

4. Макарон маҳсулотлари

Макарон маҳсулотларини ювишга ким қарор қилганини айтиш қийин. Бош ошпазлар бу ҳолатни жиноятга тенглаштирадилар, чунки сув туфайли маҳсулот қайлани яхши сингдириб оладиган крахмални йўқотади.

5. Қўзиқоринлар

Қўзиқоринларни узоқ вақт оқар сувда ушлаш ёки ивитиш мумкин эмас: улар сувни жуда яхши сингдиради. Яхшиси, уларни бироз чайқаб, қоғозли сочиқ билан қуритинг. Буни фақат тайёрлашдан олдин бажаринг. Акс ҳолда маҳсулот бузилади ва таранглигини йўқотади.

 Ювиш керак

1. Пўстини ейиш мумкин бўлган мевалар ва сабзавотлар

Агар пўсти билан ейиладиган мевалар ва сабзавотларнинг тоза, ялтироқ бўлиб кўриниши уларни уйда ювиш керак эмаслигидан далолат бермайди. Улар албатта ювилиши керак.

Бунда совундан фойдаланманг: яхшиси маҳсулотни “совуқ душдан” сўнг қоғоз сочиқ/салфетка билан артинг.

2. Консерваланган банкалар

Бактериялар қопқоқ туфайли ичкарига кира олмайди, аммо темир банкани очишдан аввал яхшилаб ювмасангиз, улар кириб олишади.

3. Пўсти ейилмайдиган мевалар ва сабзавотлар

Бу маҳсулотларни қанчалик тозалашимизга қарамай, пўст устидаги бактериялар ейиладиган қисмига тушади. Шу боис бана, қовун, тарвуз ва пўсти ейилмайдиган бошқа мева-сабзавотларни истеъмолдан аввал ювиш шарт.

4. Ёнғоқлар

Ёнғоқларни, ҳаттоки тозаланганларини ҳам, доим ювиш зарур. Ахир улар қаерда сақлангани ва нимада ташилганини аниқ билмаймиз. Бундан ташқари, ювиш хом ёнғоқ таркибида бўладиган фитин кислотасини йўқотишга ёрдам беради. Бу кислота ёрдамида ўсимлик заракунандалардан ҳимоя қилинади, аммо инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.

5. Қуритилган мевалар

Бу маҳсулот тури энг ифлослардан бири саналади. Айниқса, сочилган ҳолда сотиладиганлари. Бироқ, уларни чиройли қадоқда сотиб олган бўлсангиз ҳам, қуруқ меваларни ювган ёки бир неча соатга ивитиб қўйган маъқул.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!