Баъзан ҳаттоки ўзимиз ҳам сезмайдигна одатларимиз ҳаёлларимиз ва ҳаракатларимизга катта таъсир кўрсатади. Уларнинг аксарияти ҳаётдан тўлақонли баҳра олишимизга ҳалақит қилади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Ваъдани бажармаслик одати

Кўпчилигимиз бошқаларга берган ваъдамизнинг устидан чиқамиз, аммо нимагадир ўзимиз ҳақимизда унутамиз. Ўзимизга югуришни, тўғри овқатланишни, саломатликни назорат қилишни, ишни алиштиришни ва кўплаб бошқа нарсаларни ваъда қиламиз. Бу вақтда биз руҳан белгиланган мақсадга етишган бўламиз, шу боис уни бошиданоқ ташлаб қўямиз. Биз аста-секин бунга кўникамиз ва онгимиз устидан назоратни йўқотамиз.

Бу одатни йўқотиш учун эришган ҳар бир мақсадингиз, ҳар бир бажарилган ваъда учун ўзингизни мукофотланг.

2. Тонгда соатни буриш одати

Уйғотгич соатни ўчириб, яна 10 дақиқача ухлашга имконини олиш орқали сиз куннинг дастлабки жангида бой берасиз. Натижада ўзингизни эҳтимолий омадсизликлар кетма-кетлигига созлайсиз.

Тушликкача давом этган уйқу қувват бермасдан, аксинча, ундан мосуво қилишини сезган бўлсангиз керак. Тонг – куннинг жуда унумли вақтидир. Уни фойда билан ўтказишга ҳаракат қилинг.

3. Уйқудан олдин смартфондан фойдаланиш одати

Бу одат саломатлик ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Смартфон экранидан чиқаётган мовий ёруғлик уйқу гормони – мелатонин ишлаб чиқарилишига йўл бермайди. Бу ҳолат уйқусизликка, кўриш муаммоларига, шунингдек семизликка ва ҳаттоки онкологик касалликларга олиб келиши мумкин.

Смартфонни уйқуга ётишдан 1-2 соат аввал ўчиринг. Яхшиси китоб ўқинг: бундай вақт ўтказиш ҳам саломатлик, ҳам ўзингизни ривожлантириш учун фойдалидир.

Фикрлаш – энг қийин иш; эҳтимол шунинг учун камчилик бу иш билан машғул бўлади.

Генри Форд, тадбиркор ва ихтирочи

4. Ўтмиш учун ўзингизни айблаш одати

Баъзан ҳаммамиз ҳам ўтмишдан афсусланамиз. Бироқ, фикрлашимиз ва ҳатти-ҳаракатларимизни таҳлил қилишимиз келажагимизга таъсир кўрсатади.

“…ни қилсам бўларди” дейиш орқали ўзингизни режага мувофиқ бўлмаган нимадир учун айблайсиз. “…ни қила олардим” дейиш билан ўзингизни қўлдан бой берилган имкониятлар учун айблайсиз. “…ни қилишим керак эди” ибораси орқали вазиятни ўнглай олиши мумкин бўлган билим ва тажрибангиз етмаганлиги учун ўзингизни айблайсиз.

Бундай фикрлар ёрқин, аммо мавҳум келажак суратини чизади. Бунинг ўрнига ҳозирда ҳаётингизда мавжуд яхши нарсаларга диққат қаратинг. Айнан ҳозир нима учун миннатдорлигингиз ҳақида ўйлаб кўринг. “Қанийди …” ўрнига ўзингизга “Кейинги сафар албатта …” денг.

5. Ҳамма нарсага рози бўлиш одати

Биз доим ниманидир бой беришдан, қаергадир улгуролмай қолишдан қўрқамиз. Шунинг учун кўпинча қароримиз тўғрилигига ишонч ҳосил қилмаган бўлишмизга қарамай, ҳар қандай имкониятга “ҳа” дея жавоб қайтарамиз.

Албатта, бирдан қўзғалиб, саргузаштлар томон кетиш қобилияти – хулқ-атворнинг яхши хусусияти. Шунчаки устуворликларни белгилаш ва бошқалар эмас, балки ўзингиз учун нима муҳимлигини унутмаслик керак.

Оқилона фойдаланилган ҳаёт узундир.

Сенека, файласуф