• 15
  • 1
  •  
  •  
  •  
    16
    Shares

Ҳаммамизда дўст бор: ҳар сафар унинг уйига ташриф буюрганда ҳамма нарса ўз жойида турганини, идиш-товоқлар ялтирашини, жавонларда чанг йўқлигини кўрамиз. Кўпинча бунинг учун маҳорат ёки камида ирсият талаб этилади деб ўйлаймиз. Бироқ, бу нотўғри.

Эътиборингизга тозаликни шунчаки фойдали кўникма ўрнида кўрадиган одамларнинг асосий маслаҳатларини тақдим этамиз.

1. Тартибли ва тоза ўртасидаги фарқ

Уй мукаммал тарзда тоза бўлиши мумкин, аммо барча очиқ юзаларда болалар ўйинчоқлари, кийимлар, китоблар ёки қоғозлар каби нарсалар ётган бўлса, кўриниш аксинча тус олади.

Тартиблиликни канда қилмасдан, хонадонни ортиқча буюмлардан қутқариш жуда муҳимдир. Тасаввур қилиб кўринг – батартиб, аммо бироз чанг хона поли қиртишлаб артилган, лекин тўзиган хонага нисбатан анча ёқимли кўринади.

2. Ортиқча нарсаларнинг бўлмаслиги

Уйида бир уюм кераксиз нарсалари бор одамларнинг хонадони тартибли бўлишини тасаввур қилиш қийин.

Такрорий харидларга йўл қўйманг: ўзингизда бори етарли эканлигини тушунсангиз, учинчи тароқ ва ўнинчи кружкани сотиб олманг. Айнан нима сақлашни билмасангиз, контейнерлар олманг. Янги тунчироқни харид қилишдан аввал эскисини қаерга йўқотишингизни ўйлаб кўринг.

У ёки бу буюм сизга кераклигини тушуниш учун уни қўлингизга олинг ва ўзингиздан сўранг: бу нарса сизда қувонч ҳиссини уйғотадими ёки йўқми? Агар жавоб салбий бўлса, уни жойига қўйинг.

3. Ўз жойида бўлмаган буюмлар учун қути

Ҳеч ким мукаммал эмас. Баъзан меҳмонлар умуман кутилмаганда келиб қоладилар. Нарсаларни шошилинч жойларига қўйишга уринишнинг ўрнига махсус “фавқулодда” қутини яратинг. Унга меҳмонлар ташрифидан аввал барча ортиқча нарсаларни солинг ва улар кетганидан сўнг тартиб билан ўз жойларига қўйинг.

Мазкур усул туфайли дўстлар билан ҳайрлашган сўнг сизда “дазмолни қаерга қўйгандим?” каби саволлар юзага келмайди.

4. Хонадан чиқаётганда тартибсизликни текшириш

Хонадан чиқаётганда уйнинг бу қисмида туриши керак бўлмаган биттадан нарсани олиб кетишга одатланинг. Булар ифлос кружка, китоблар ёки шунчаки аллақачон ювилиши керак бўлган кийим бўлиши мумкин.

Натижада, тартибсизлик ва кундалик уй юмушлари ўзингиз сезмаган ҳолда анча камаяди.

5. Уй йиғиштириш – дам олиш ва чалғиш учун имконият

Яна бир яхши одат – нарсаларни жой-жойига қўйиш орқали қандайдир масалаларни ўйлаш ёки ишдан кейин шунчаки тинчланишдир. Гўёки енгил уй йиғиштириши орқали оғир иш кунидан кейин миянгизда барини бир тизимга келтираётгандек тасаввур қилинг. Енгил хўжалик юмушларини хотиржам қилувчи одатга айлантириш ҳам уйдаги озодалик, ҳам ички мувозанат учун фойдали.

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!