• 8
  • 1
  •  
  •  
  •  
    9
    Shares

Оилада фарзанднинг пайдо бўлиши барини ўзгартиради! Эркак пул топиш билан овора бўлган бир пайтда, аёл уйда гўдак билан ёлғиз қолади. Ва бу иш кўпинча жуда қийин кечади.

Бўлажак ота-оналар ҳамда айни пайтда бу вазифани бажараётганларга туғруқ таътилидаги она кунларини қандай ўтказишини эслатамиз.

Кундалик юмушлар

Кундалик юмушларни икки сўз билан туғруқ таътили деб номлаш мумкин. овқатлантириш, чўмилтириш, тагликни алиштириш, уқалаш, эркалаш, сайр қилиш, овқатлантириш, тагликни алиштириш, кийимларни ювиш (ҳа, гўдакларнинг сўлаги оқади ва сут қайтиб чиқади), ўйинчоқни шақиллатиш ва яна ювиш, овқатлантириш, сайр қилиш. Бундай вазиятда бола билан режадаги кўрик учун поликлиникага бориш анча муҳим воқеа саналади.

Жадвал мавжуд эмас

Чамаси, она ва бола учун кун тартибига амал қилишдан осон нарса йўқдек кўринади. Педиатрлар ҳам шундай маслаҳат берадилар. Бироқ суронли ҳақиқат бу жадвалларга ўз тузатишларини киритади. Боланинг ухлаш вақти бўлдими? У йиғлайди ва ухламайди. Овқатдан бош тортади. Кўчада аравачада ётишни истамай, ҳаммани ўзига қаратиб бақиради. Онанинг фақатгина ён бериб, бошлиғи фарзандининг ўзгарувчан кайфиятига мослашишдан бошқа иложи қолмайди.

Меҳнат натижаси кўринмайди

Бирон-бир ишни ғайрат билан бажариб, натижада кутилган мақсадга эришишдан ҳам ёқимлироқ нарса борми? Афсуски, туғруқ таътилидаги аёл бу ютуқларни фақат орзу қилиши мумкин. У оиласи манфаатида қанча кўп тер тўкмасин, натижа кўринмайди. Эндигина хонани тартибга солганди, яна ўйинчоқлар ёйилиб ётибди. Тонгда кир ювганмиди? Кечгача яна бир уюм кир йиғилади.

Ўзига ишонмаслик

Оналик карьера, мулоқот доираси ва қоматга таъсир қилади. Кўпинча бу ҳолат вақтинчалик бўлади, аммо таътилдаги аёл буни билмайди. У ишга қайта оладими ва қачон? Қомати яна аввалгидек бўладими? Қорин оғриғи ва кўкрак билан эмизиш тўғрисида кинолар ва модадан кўпроқ билиши турмуш қурмаган дугоналарини қизиқтирадими? Бундай ҳаёллар доим мияда айланиб юради ва ўзига ишонмаслик ҳиссини оширади.

Муқаррар муҳаббат

Болакай биринчи марта кулиб, “ойи” ва “яхши кўраман” деганида чарчоқ, кундалик юмушлар, ўзига ишончсизлик қаергадир йўқолади. Қийинчиликлар ҳеч нарса эмас! Яна она бўлиш вақти келди!

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!