• 2
  • 1
  •  
  •  
  •  
    3
    Shares

Рок, поп ёки хип-хоп – қай бири яхшироқ? Бу баҳсда бирон марта иштирок этмаган одам бўлмаса керак. Ҳозирда мусиқа шу қадар кўп ва хилма-хилки, ўзингни маълум услуб мухлиси деб ҳисоблаш жуда қийин. Бироқ, барибир биз дўстларимизнинг мусиқа тўпламлари устидан истеҳзоли куламиз ва ҳаттоки, уларни “нотўғри” танлов учун айблашга уринамиз.

Келинг, шу дидга оид масалани яхшилаб кўриб чиқсакда, мусиқий дидимизга нима таъсир қилишини ниҳоят билиб олсак.

1. Болалик ва атрофдаги одамлар

Бизни ўраб турган муҳит ҳатти-ҳаракатларимиз ва дидимизга кучли таъсир кўрсатади. Психологияда бу ҳолат ижтимоий моделлаштириш деб номланади. Кўпинча актёрлар ва шифокорларнинг фарзандлари ота-онасининг касбини эгаллашига, катталар рокни севадиган оилада эса бола ҳам шу йўналишни яхши кўришига гувоҳ бўлганмиз. Масалан, Юлдуз Усмонова ва Нилуфар Усмонова ҳам шулар жумласидан.

Аксарият ҳолларда бутун дунё мусиқий продюсерларининг эътиборини жалб қилишга уринадиган ўсмирлар ёқтиришлардан нусха кўчирадилар. Агар дидга яқинлар таъсир қилмаса, уни трендлар шакллантиради. Сабаби омма психологиясига боғлиқ: одамлар кўпчилик ёқтирадиган нарсаларни афзал кўрадилар.

2. Ёш ва умр даврлари

Ҳаётимизнинг ҳар даврида турли мусиқани яхши кўрамиз. Бу ҳолат шахсий, психологик ва ижтимоий эҳтиёжлар билан боғлиқ. Кембридж университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида мусиқий диднинг пайдо бўлиши ва ўзгаришига оид 5та асосий босқич ажратилди. Аниқланишича, ёшимиз улғайгани сари тобора соддароқ қўшиқларни афзал кўрар эканмиз. Бундан ташқари, мусиқий ёқтиришларнинг қисқа муддатли ўзгаришларига хотирлаш, қайғу, қувонч ва оғриқ каби руҳий ҳолатлар ҳам таъсир қилар экан.

3. Маълумот

Британия Колумбияси университети тадқиқотчилари ижтимоий мақом ва мусиқий дид ўртасидаги алоқани аниқладилар. Маълум бўлишича, даромади кам ва маълумоти бўлмаган одамлар кўпинча диско, кантри, эски шлягерлар, енгил мусиқа, рэп ва металлни ҳуш кўрар эканлар. Маълумот ва даромад даражаси юқорироқ бўлганлар эса классика, рок, жазз, поп, регги ва мюзикллардаги қўшиқларни афзал кўрадилар. Олимларнинг фикрича, моддий таъминот дидга бевосита таъсир кўрсатмайди. Бироқ, мулоқот доирамиз ва афзалликларимизни шакллантирувчи ижтимоий мақом борасида бундай дея олмаймиз.

4. Фикрлаш усули

Фикрлаш ва мусиқий дид ўртасидаги алоқа яна ўша Кембриджда аниқланган. Олимларнинг фикрича, ҳиссиётлар бошқаруви остида бўлган одамлар кўпроқ торли асбобларга урғу берилган сокин, оҳангли мусиқани ёқтирадилар. Одатда, бу софт-рок, соул, альтернатив йўналиш, енгил жазз ва фолк.

Тизимли ва оқилона тарзда фикрловчилар мураккаб товушли шиддатли услубларни ҳуш кўрадилар: жазз, металл ва классика.

5. Характер ва ўзини баҳолаш

Айрим тахминларга кўра, мусиқий дид инсон характерига боғлиқ, чунки мусиқани шахсиятимиз билан мужассамлаштирамиз. Бу ҳолат 60та давлатдаги 30 мингдан ортиқ аҳолини сўровдан ўтказган Хериот-Уотт университети ходимлари томонидан аниқланган.

Тўлдирилган анкеталар одамлар бир хил мусиқий жанрга қизиқишини, характери ва жамиятда ўзини тутиши бўйича, жумладан турли услубларни ёқтирувчилар бир-бирига ҳам ўхшашлигини исботлади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳар кимнинг ёқтирган бир жуфт услуби мавжуд.

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!