• 13
  • 1
  •  
  •  
  •  
    14
    Shares

Маиший техника “OFF” тугмасини босганингиздан кейин ҳам “махфий” ҳаётини давом эттириб, ишдан тўхтамаслигини биласизми?

Бу мақолада қайси электр жиҳозлар ўта “қайсар” бўлиб, ўчирилган ҳолатда ҳам электр энергиясини истеъмол қилишдан тўхтамаслигини аниқлашга уринамиз.

Телефонга уланмаган қувватлагич

Қувватловчи мослама, ҳаттоки унга телефон уланмаган тақдирда ҳам, электр энергиясини истеъмол қилишда давом этаверади. Умуман олганда, бу ҳамёнимизга кучли таъсир қилмайди, чунки бундай мосламанинг қуввати ҳам жуда кичик.

Рақамли TV учун приставка жиҳози

Рақамли телевидение приставкалари навбатдаги ўчиришдан сўнг ҳам ишлашда давом этиб, йилига тахминан 4 600 сўмлик энергияни “еб қўяди”.

Аксариятимиз шунчаки телевизорни ўчириш билан кифояланиб, бундай мосламаларни кутиш режимига ҳам ўтказмаймиз. Натижада, якуний қиймат 5 баробарга ошади.

Телевизор

Маълум бўлишича, биз пультдаги “OFF” тугмасини босиш орқали телевизорни ўчирмасдан, шунчаки уйқу режимига ўтказар эканмиз. Телевизор бундай ҳолатда йилига тахминан 4 600 сўмга тенг энергия истеъмол қилади.

Компьютерлар ва ноутбуклар

Компьютерлар ва ноутбуклар ҳаттоки ўчирилган режимда ҳам ишлашда давом этади. Шунинг учун уларни розеткадан олиб ташлаш орқали электр энергияси бўйича йилига қарийб 19 000 сўм тежаб қолишингиз мумкин.

Компьютерни уйқу режимида қолдирадиганлар эса, бу рақамни тахминан 1,5 баробарга кўпайтиришлари керак.

Таймерли техника

Ишлаб турган таймер каби деярли эътиборсиз деталь у жойлашган жиҳоз электр энергиясини истеъмол қилишда давом этаётганидан дарак беради. Бундай техникани розеткадан ажратиш орқали йилига 20 000 сўмдан ортиқ маблағни тежайсиз.

Ўчириш шартми?

Кимдир учун юқорида келтирилган рақамлардан ҳайратланарли бўлмаса-да, бошқа биров учун эса аксинча, ишонарли кўринади.

Нима бўлганда ҳам техникани розеткалардан ўчириш зарур. Зеро, кучланиш режадан ташқари ўзгарган тақдирда куйган электроника оқибатида кўп пул йўқотиш мумкин.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!