Спорт кийимингизнинг тоза ва саранжом қиёфасини сақлаб қолишга ёрдам берадиган бир нечта фойдали маслаҳат.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Кийимни ювишдан аввал ивитиб қўйинг

Терида яшайдиган ва тердан озиқланадиган бактериялар спорт кийимларида ноҳуш ҳид пайдо бўлишига сабабчидир. Тер нарсаларга сингиб кетгани учун улардан ёқимсиз ҳид келади.

Таркибида кислота бўлган оқ дистилланган сирка кийимлардаги бадбўй бактериялардан ҳалос бўлишга ёрдам беради. Сирка ва совуқ сувни 1 : 4 нисбатида аралаштиринг ва кийимни ювишдан аввал шу аралашмага 15-30 дақиқага ивитиб қўйинг.

2. Ҳар бир спорт машғулотидан сўнг кийимларни ювинг

Агар Сиз дезодорантга ишониб тер сингиган кийимни яна кийишдан аввал шунчаки қуритсангиз, яхши натижага эриша олмайсиз. Зеро, эски ифлослар, тер ва бактериялар қатлами устига янгиси қўшилиб, янада кучли ҳид чиқаради.

Агар кийимларни дарҳол ювишнинг имкони бўлмаса, уларни аввал сирка-сувли аралашмада ивитинг, сўнгра чайиб қуритинг. Ёки, моғор пайдо бўлмаслиги учун уларни кирлар саватига ташлашдан аввал шунчаки қуритинг.

Унутманг, бу усуллар ювишнинг ўрнини босмайди. Улар шунчаки қандайдир сабабларга кўра ювиш ортга сурилганида, вазият оғирлашишига йўл қўймайди.

3. Спорт кийимларини ювиш учун мўлжалланган геллардан фойдаланинг

Аксарият спорт кийимлари эластандан тайёрланади. Бу материал сувни ўзидан итаради ва кийим қуруқ бўлиб туради. Бироқ, ювилганида у кир ювиш кукунларини сингдириб олади.

Айрим кукунлар охиригача эримай чокларнинг орасига кириб қолади ва аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун спорт кийимларини ювиш учун мўлжалланган махсус гелдан фойдаланган маъқул.

Кирни ювишдан аввал барча тугмаларини тақиб (қадаш мосламаларини ёпиб), кийимнинг тескарисини ўгиринг. Кўпи билан икки чой қошиқ гел солинг. Кир ювиш машинасига жуда кўп нарса солманг.

Агар кийимда дезодорант ёки тер доғлари қолган бўлса, ювишдан аввал бу жойларни юмшоқ тиш чёткаси ёрдамида гел билан тозаланг.

4. Оқ кирлар учун кондиционерларни қўшманг

Спорт кийимларини ювишда оқ нарсалар учун мўлжалланган кондиционерларни қўллаш мумкин эмас. Улар барча ҳид ва бактерияларни ушлаб қолган ҳолда, бутун матони қоплаб олади. Кийимлардан кондиционерни ювдириб ташлаш учун уларни яна бир неча мартта ювишга тўғри келади. Бундан ташқари,  у спорт кийимларининг эластиклик хусусиятларини кетказади.

Буюмларингиз майин бўлиши учун уй воситасидан фойдаланинг. Шунчаки чайишнинг охирги босқичидан аввал кондиционер учун мўлжалланган бўлмага ½ стакан оқ дистилланган сиркани қўшинг. Сирка кийимларни юмшатиши билан бирга ортиқча кир ювиш воситаси қолдиқларидан ҳалос қилади.

5. Спорт кийимларини совуқ ёки илиқ сувда ювинг

Сувнинг ҳарорати мато тўқимасига таъсир қилади ва бу ҳолатни эътиросиз қолдирмаслик керак. Бироқ, пахта толасидан ишланган пайпоқлар, соқичлар ва футболкаларни иссиқ сувда ювиш керак.

6. Кийимларни очиқ ҳавода қуритинг

Агар кир ювиш машинасидаги қуритиш режимидан фойдаланишга қарор қилган бўлсангиз, ҳаво ҳароратининг энг паст даражасини танланг. Иссиқ ҳаво матога зарар етказиши, унинг эластиклигини камайтириши ва киришиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.