•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Соч билан ўтказилган синовларнинг натижаси доим қувонарли бўлмайди. Қувонтирадиган ҳолат ҳам узоққа чўзилмайди. Лекин ҳар доим турли қиёфада ва чиройли бўлиш истаги йўқолмайди!

Қуйида навбатдаги омадсиз ўзгаришдан сўнг қайта тикланиш ва шикастланган сочларни ниқоблаш усулларини тақдим этамиз.

Сочлар қуриб кетган

Бундай сочларни иложи борича камроқ турмаклаш ва қуритиш зарур. Шунинг учун фаол даражали соч турмагини танлаш керак. Бу сочга максимал ҳажм бериб, уни тартибга келтиришни осонлаштиради.

Сочлар ҳурпайиб, электрлашмоқда

Бундай вазиятда камроқ ҳажм ва қулоқсиз кокиллар зарур. Зич кесишлар тўғри келади. Кўп миқдорда мойлар ва аминокислоталар мавжуд воситалардан фойдаланинг.

Сийрак сочлар

Сийрак сочларга ҳажм беришда “боб” турмаги ёрдамга келади. Елкагача узунликдаги зич график боб. Доим сочларни ўстирувчи воситалардан фойдаланинг.

Сочлар тез-тез бўялади

Соч рангини тез-тез ўзгартиришни яхши кўрадиган қизларга зинасимон турмак мос келади. Уни тартибга келтириш осон, шунингдек бир қарашда ҳажмли, енгил бўлиб кўринади. Айни муддао!

Ранги очартирилган сочлар

Очартириш жараёнида соч ингичкалашади. Бунда ўртача узунликдаги, ён томондан зич турмак тўғри келади. Оч тусдаги соч соҳибалари зичлаштирувчи, силлиқ ва ялтироқ қилувчи воситалардан фойдаланишлари керак.

Кимёвий усулда жингалак қилинган сочлар

Сочлар кимёвий усулда жингалак қилинганидан сўнг бутун узунасига шикастланган. Бунда кескин кесилган тўғри чизиқли шакл мос келади. Сочларни озиқлантиришни унутманг – қайта тикловчи воситаларни қўлланг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!