Яқинларингиз билан урушиб қолгач, кейин афсусланмаслик учун 6 амалга оширилиши керак бўлмаган ишлар рўйхатни эътиборингизга тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Оиланинг бошқа аъзоларини жанжалга аралаштирманг

Жанжалингиз – сиздан бошқа ҳеч кимга тегишли эмас. Ота-онани унга аралаштириб, оддий келишмовчиликни оилаларнинг ўртасидаги ҳақиқий душманчиликка айлантириш эҳтимолини оширасиз. Жуфтлик муносабатларига мувозанат қайтсада, оиланинг бошқа аъзолари турмуш ўртоғингизга нисбатан шикоятларингизни эслаб қолади ва ҳар бир келишмовчиликда уни қарши қўллайдилар.

Ҳар қандай куч ишлатиш ҳолатини четлаб ўтинг

Келишмовчилик давомида одамлар характерининг энг ёмон қирраларини намойиш этадилар. Баъзилар ҳақлигини исботлаш учун куч ишлатадилар. Барчага маълум, бироқ зарур маслаҳат: ўзингиз ҳам, турмуш ўртоғингизга ҳам куч ишлатишга йўл қўйманг. Бир-бирингиздан қанчалик жаҳлингиз чиққан бўлишининг аҳамияти йўқ. Севимли инсон томонидан етказилган оғриқ охир-оқибат сизни боғлаб турган ҳисларни ўлдиради.

Ҳеч қачон ажрашиш ҳақида гапирманг

«Ажрашиш» — жанжал вақтида жуфтлик ўртасида айтилиши мумкин бўлган энг оғир сўздир. Бу сўз турмуш ўртоғингиз ҳиссиётига қаттиқ зарба беради. Сиз уни қанчалик кўп айтсангиз, ажрашиш ҳақиқатда шу даражада тезроқ амалга ошади. Агар бир-бирингизни севсангиз, кейинчалик тез ва жаҳл устидаги ҳаракатдан ачинмаслик учун ҳеч қачон ажрашиш тўғрисида гапирманг.

Жанжал вақтида уйдан кетманг

Жанжал вақтида уйдан кетиш – турмуш ўртоғингиз билан бир том остида қолиш ёқимсиз эканини кўрсатиш демакдир. Эшикни қаттиқ ёпиб ва қоронғу хонага кириб кетиб, жанжални ечилмай қолдирасиз, севган инсонингизда эса сизнинг вояга етганингиз борасида шубҳа уйғонади. Сиз ва турмуш ўртоғингиз тинчланиб, барини катта одамлар каби муҳокама қилишингиз тўғри бўлади.

Ухлашга алоҳида ётманг

Муносабатлар муҳокамасдан кейин турмуш ўртоғингиздан алоҳида ётиш орқали сиз келишувга тайёр эмаслигингизни намойиш этасиз. Бироқ кундалик одатларга амал қилиш юзага келган муҳитни юмшатиб, можарога барҳам беради. Дастлаб бир-бирингизга орқа қилиб ётасиз, эрталаб уйғониб кўрасизки, турмуш ўртоғингиз қучоғида ётган бўласиз ва жанжал сабабини эслолмайсиз.

Муносабатларни омма олдида муҳокама қилманг

Агар ўзингиз ва турмуш ўртоғингизга жамоат жойида жанжални муҳокама қилишга рухсат берсангиз, нафақат бир-бирингиз, балки кечани жанжалингизни томоша қилиш ўрнига ёқимли ўтказиш истагида бу ерга келган атрофдаги одамларга нисбатан ҳам ҳурматсизлик қилган бўласиз. Шахсий можарони жамоат мулкига айлантирмаслик керак. Яхшиси бироз сабр қилинг ва ўзингизни қийнаётган нарсани уйда айтинг.