Мактабгача таълим муассаси танловига масъулият билан ёндашиш зарур, чунки фарзандингиз у ерда кўп вақтини ўтказади. Қуйида танловни амалга оширишда ёрдам берадиган асосий мезонлар келтирилган.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Гуруҳнинг ҳажми

Боғчаларда болаларнинг гуруҳдаги сони бўйича турли меъёрлар мавжуд. Бунда айнан Сизни қизиқтираётган муассасада қандай квота мавжудлигини, шунингдек, у ерда ихтисослашган машғулотларни ўтказиш учун болаларни кичик гуруҳларга бўлиш ҳолати бор ёки йўқлигини тушуниш лозим.

Кичкинтойларнинг гуруҳда кўпроқ ёки камроқ бўлиши ижобий ҳамда салбий томонларга эга. Масалан, агар гуруҳда 12-15 дан ортиқ одам бўлса, тарбиячи ҳаммани баробар назорат қилишга улгурмайди. Шунинг учун болаларда кичик вазифаларини мустақил ҳал этиш имкониятлари ошади: кийиниш, ҳожатхонага бориш, баҳсда ўйинчоқни ютиб олиш. Демакки, ижтимоийлашиш жараёни нисбатан тез суръатларда юз беради.

Бироқ етарлича эътибор бермаслик бундай гуруҳлар учун салбий жиҳатга ҳам эга: болалар кўпинча ўз ҳолича қолиб кетади. Уларнинг машғулотларда диққатини жамлаши қийинлашади, тарбиячи эса ҳар бир болага эътибор қаратишга қийналади. Натижада, таълим етарлича самара бермаслиги мумкин. Гуруҳдаги тарбиячи кўпроқ чарчайди, мураккаб болаларни камроқ назорат қилади. Бу ҳолат низоли вазиятлар ёки ҳаттоки, жароҳатлар сонининг ортишига олиб келиши мумкин.

2. Педагоглар ва тарбиячилар

Агар Сиз болалар боғчасидан нафақат болага ғамҳўрлик ва назоратни, балки таълим дастурини ҳам кутаётган бўлсангиз, унда ким таълим беришига эътибор қаратинг.

Мактабагча таълим соҳасидаги тарбиячилар одатда универсал-педагоглар ҳисобланади: кўпинча уларнинг исталган фандан дарс беришига тўғри келади. Натижада, мактабгача тайёрлаш, ижод ва шакллантириш машғулотларидан бир одам дарс беради ва у бир вақтнинг ўзида кун давомида уларни назоратда ҳам ушлаб туриши керак. Тарбиячилар зиммасидаги бундай юклама кўпинча таълим сифатига таъсир қилади ва афсуски, яхши томонга эмас.

Айтиш керакки, боғча яхши молиялаштирилган бўлиб, тор доирадаги мутахассиларнинг катта жамоасини тўплай оладиган имконга эга бўлса, вазият анча истиқболли кўринади. Шунда ҳар бир педагог ўз фани билан машғул бўлгани боис, дарслар хилма-хил ва қизиқарли ўтади.

3. Болалар тадбирлари

Сиз танлаган болалар боғчасидаги жамоа қанчалар замонавий ва креатив бўлса, фарзандингиз у ерда шунчалар бой ва қизиқарли кун ўтказади. Фарзандингизни қандай фаолият кутаётганини аниқланг. Куз байрами, Янги йил, 8 Март ва битиришга бағишланган анъанавий тадбирлардан ташқари, сайр экскурсиялари, театр чиқишлари (ҳозир боғчаларга борадиган театрлар кўп), мавзуга доир байрамлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилиши мумкин.

Бола бундай муассасада кўп вақтини ўтказади. Муҳими, ҳаётининг бу даври ёрқин, қувноқ ва қизиқарли бўлиши керак..

4. Қайта алоқанинг мавжудлиги

Болалар боғчасида ота-оналар билан қайта алоқага чиқиш қандай йўлга қўйилганига эътибор беринг. Боғча қанча замонавий бўлса, унинг ҳаёти Сиз учун шу қадар шаффоф бўлиб, у ерда юз бераётган ҳодисаларни кузатиш (ва назорат қилиш) имконияти ортади:

  • Машғулотлар ва муҳокама қилинадиган мавзулар, фарзандингизнинг ўзини тутиши хусусиятлари, унинг муваффақиятлари ва қийинчиликлари ҳақида почтага келадиган тарбиячининг кундалик ҳисоботлари.
  • Мессенжердаги ота-оналар гуруҳи: бу ерга тарбиячи ҳар куни гуруҳнинг ҳайтига доир суратлар, эълонлар, ахборотларни юборади. Шунингдек, унда саволлар бериш ва долзарб муаммолар ҳақида ота-оналар билан мулоқотда бўлиши мумкин.
  • Реал вақт режимида уланиш ёки офлайн тарзда қизиқтирган кун қисми қайдини томоша қилиш мумкин бўлган видеокузатиш камералари.

5. Соғлиқни сақлаш чора-тадбирлари

Аксарият ота-оналар учун боғчага бора бошлагани ҳамон албатта кўпайиб кетадиган боланинг касалланиши ҳолатлари энг муҳим масалалардан бири саналади. Сиз танлаган муассасада қандай соқлиқни сақлаш чора-тадбирлари амалга оширилганини аниқланг. Тиббиёт ходими болаларни эрталаб кўрикдан ўтказадими, умумий фойдаланиш жойлари тез-тез тозаланадими, боғчада кварцлаш ва шамоллатиш амалга ошириладими, болаларни чиниқтириш чоралари кўриладими?

Муассаса болалар саломатлигига қанча жиддий эътибор қаратса, уйингизга касалликлар ва уларга ҳамроҳ ноҳушликлар шунча кам кириб келади.

6. Синов ташрифи

Боғчани танлашда барча ижобий ва салбий томонларни адоқсиз аниқлаштириш мумкин, бироқ баҳолашнинг энг самарали усулларидан бири – бу синов куни ёки синов ҳафтаси. Агар боғча бундай хизматни тақдим этса, албатта ундан фойдаланиб қолинг.

Машғулотларга фарзандингиз билан ташриф буюринг, педагоглар ва гуруҳдаги болаларнинг кундалик жонли мулоқотини кузатинг. Олинган ҳиссиётлар боғчадаги умумий муҳит ҳақида сўзлаб бериши, шунингдек айнан шу муассаса Сиз ва фарзадингизга тўғри келиши ёки келмаслигига оид саволга жавоб бериши мумкин.