Доимий шошиб юриш, ноқулай пойабзал ва жамоат транспортида узоқ вақт туриш зарурияти туфайли оёқларимиз кўпинча азият чекади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Айнан шунинг учун уларни яхшилаб парвариш қилиш зарур.

Қуйида бошингиздан то товонингизга қадар бенуқсон кўринишингиз учун оддий қоидалар ва маслаҳатларни тақдим этамиз.

Оёқларни қуруқ тутинг

© pixabay   © depositphotos 

Оёқларни қуруқ тутиш гигиенанинг устувор тамойили ҳисобланади, чунки ортиқча намлик – замбуруғ пайдо бўлишининг асосий сабабларидан биридир. Оёқларингиз доим қуруқ бўлиши учун бир нечта оддий қоидага амал қилинг:

  • Терининг нафас олишига имкон берадиган табиий материаллардан ишланган пойабзалдан фойдаланинг.
  • Бир неча кун давомида фақатгина бир жуфт пойабзалда юрмасликка ҳаракат қилинг.
  • Душ қабул қилганингиздан сўнг оёқларингизни яхшилаб артинг.

Тирноқларни тўғри парваришланг

© depositphotos

Тирноқларнинг нотўғри шакли уларнинг тери ичига ўсишига сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун бир нечта оддий маслаҳатга риоя этинг:

  • Тирноқларни бурилишларсиз, текис йўналишда олиш керак.
  • Тирноқларни жуда қисқа олманг: бу ҳам тери ичига ўсиш ёки инфекцияга олиб келиши мумкин.
  • Кутикулани олманг, уни шунчаки махсус таёқча ёрдамида тирноқ асосига суриб чиқинг.

Тирноқларингиз саломатлигини сақланг

© wikihow

 Агар тирноғингиз барибир тери остига ўсган бўлса, бу муаммони қуйидаги  усулда бартараф этиш мумкин.

  1. Оёқларингизни 15-20 дақиқа илиқ сувда тутинг. Сувни зарарсизлантириш учун унга туз қўшинг, 1 литр сувга 1 ош қошиқ туз ҳисобида.
  2. Эҳтиёткорлик билан тирноқни тиш ипи билан илинтиринг ва бир оз кўтаринг.
  3. Шикастланган жойни антисептик билан артинг ва пластир ёпиштириб қўйинг.
  4. Ушбу даволашни тирноқ яхши ҳолатга келгунича ҳар куни қайтаринг.

Агар тери ичига ўсган тирноқ атрофида кучли қизариш ёки яллиғланиш бўлса, мустақил даволаниш мумкин эмас. Бундай мураккаб вазиятда шифокорга мурожаат қилган тўғри бўлади.

Оёқлар учун мунтазам ванналар қилинг

© flickr   © wikimedia commons   © maxpixel

Оёқларингиз доим чиройли, товонларингиз эса юмшоқ бўлиши учун, ҳафтада 1 маротаба 15-20 дақиқадан оёқлар учун ванна қилиш зарур. Бунинг учун оддий ош тузидан тортиб то эфир мойлари ва ўт дамламаларигача бўлган хилма-хил воситалардан фойдаланиш мумкин.

  • Ваннадан сўнг дағаллашган терини кетказиш учун скраб ёки кўпиктошдан фойдаланинг.

Намлантирувчи кремдан фойдаланинг

© depositphotos

Оёқлар учун яхши крем – ҳудди қўллар ва юз учун кремлар каби парваришнинг мажбурий таркибий қисмидир. Таркибида диметикон, ланолин ва вазелин каби юмшатувчи моддалар, шунингдек глицерин ва лецитин сингари намлантирувчи воситалар бўлган воситаларни танланг. Бармоқлар орасига крем суртманг – бу замбуруғ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Оёклар массажини унутманг

© depositphotos

Оёқлар массажи – чарчоқдан қутулиш, қон айланишини яхшилаш ва оёқларни соғлом сақлашга ёрдам берадиган энг яхши восита. Бунга ҳар куни 5 дақиқа ажратинг. Бунинг учун махсус массаж мосламасини харид қилишингиз ёки шунчаки полда оддий теннис шари ёки бошқа думалоқ предметни юмалатишингиз мумкин.