Тобора кўпроқ аёллар фарзанд тарбияси ва мансабга эришишни уйғунлаштирмоқда.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Ишлайдиган оналарда мустақил болалар ўсади

Ҳар бир ишлайдиган онада фарзандлари билан кам вақт ўтказиши туфайли вақти-вақти билан айбдорлик ҳиссининг уйғониши ва ташвишланиши тайин. Лекин, бунинг кутилмаганда акс томони ҳам мавжуд: она мураккаб лаҳзада ҳар доим ёнида бўлмаганида бола ўзи ўйлашни ўрганишга ва қарорларни мустақил қабул қилишга мажбур. Муҳими, қарорлари учун унинг ўзи жавобгар эканлигини ҳис қилиши, шу боис шахсий хатолари учун ҳеч кимни айбдор қила олмаслигини тушуниши керак.

2. Ишлайдиган оналарнинг фарзанди ўз фикр ва мақсадларини аниқ ифода қилади

Баъзан маълум ёндашувлар ва одатларни фақат ишда эмас, балки фарзандлар билан мулоқотда ҳам қўллай бошлаймиз. Хусусан, нимани истаётганини ва қандай мақсадда келганини билмайдиган одамга дастлаб фикрни ва якуний мақсадни аниқ ифодалашни таклиф қиламиз. Ҳудди шу иш болалар билан ҳам қўл келади. Натижада, болалар фикрларини аниқроқ ифодалашни ва эҳтиёжларини билдиришни ўрганади. Ифода этилган муаммонинг ечимини топиш ҳам анча осон.

3. Мулоқот учун вақт кам бўлганида, кўпроқ қадрига ета бошлайсан

Одамлар яхши нарсаларга тез кўникадилар. Она доим уйда бўлса, у фарзанди билан ўтказилган ҳар бир соатни қадрламай қўяди. Бу одатий ва табиий ҳолат.
Ҳудди шу ҳолат болада ҳам рўй беради. Доим вақт етишмаганида эса, лаҳзанинг қадрини яхшироқ ҳис қила бошлайсиз. Ишлайдиган оналар фарзандлари билан ўзлари истагандек кўп вақт ўтказа олмайди, аммо буни сифатли бажарадилар ва бирга вақт ўтказишнинг барча имкониятларидан фойдаланадилар.

4. Ишлайдиган она  —  бола учун яхши шахсий ўрнак

Болаларга доим намуна ва ролга оид модель керак. Айнан шу намуна ва фаҳрланиш учун инсоннинг айнан она бўлиши жуда қувонарли.

Бола кўради: ҳаётда муваффақиятга эришиш учун кўп меҳнат қилиш керак ва айнан иш оилага яшаш ҳамда қулай турмуш учун пул топиш имконини беради. Бу боланинг шахсини шакллантириш ва тарбиялашда жуда муҳим ҳолат. Бундан ташқари, фарзандингиз Сизга ғурур билан қараши ва айнан Сизаг ўхшашни исташини англаш жуда ёқимли.

5. Ишлайдиган оналарнинг фарзанди кичиклигидан ўзини ифода этишни ўрганади

Она уйда ҳафтасига 24 соат бўлмай, ўз фикрини мажбуран қабул қилдириб, ота-она нуфузи билан босиб ўтказмаса, болаларда ўзини ифода этиш учун кўпроқ имконият пайдо бўлади. Бола ўзига ва келажагига янада тушунган ҳолда назар ташлаб, шахсий шаклланиш учун муҳим саволларни шунчаки ёнидаги одамга эмас, аввало ўзига бера бошлайди.

Кўпинча мустақил болалар ҳаётдан нима исташларини хшироқ тушунишади. Хусусан, мақсадлар баъзан фарзандларида ўзларининг амалга ошмаган орзуларини рўёбга оширадиган ота-онага эмас, боланинг ўзига тегишли бўлади.

6. Ишлайдиган ота-онанинг фарзанди жамоада муносабат ўрната олади

Улар кўп вақтларини уйдан ташқарида ўтказишга мажбур: мактабдаги қўшимча соатлар, бувилар-бувалар, тўгараклар, оила дўстлари, қўшимча машғулотлар. Боланинг қаерда бўлиши муҳим эмас, асосийси у фақат отаси ва онаси билан эмас, балки турли одамлар билан мулоқотда бўлади. Натижада, болалар оиланинг бошқа аъзолари, жумладан ака-сингиллари билан мулоқот қилишнинг нисбатан ривожланган кўникмаларига эга бўлади.