Аксариятимиз ётишимиз билан шу заҳотиёқ қаттиқ ухлаб қолишга қодир эмасмиз. Ҳайриятки, асаб тизимини тинчлантириб, чарчоқни йўқотишга ва бир зумда бўшашишга ёрдам берадиган машғулотлар мавжуд.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

№ 1. Белда

Бажарилиши. Ёстиқ қўйиб белга қулай ётиб олинг. Оёқларни бир оз ажратинг, қўллар эса кафтлар тепага қараган ҳолда ён томонда. Умуртқа ва бош битта текис чизиқда бўлиши керак. Бурун орқали учта сокин нафас олиб чиқаринг, сўнгра тўрт мартта оддий нафас олиб чиқаринг. Бу вақтга келиб уйқусирай бошлайсиз ва тез орада қаттиқ уйқуга кетасиз.

№ 2. Ётган ҳолда айланиш

Бажарилиши. Орқа билан ётган ҳолда оёқларингизни букинг ва тиззаларни бирлаштиринг. Аста оёқларни қўллар билан ушлаб ён томонга эгинг. Шу ҳолатда 1 дақиқа қолинг, сўнгра томонни ўзгартиринг. Ҳар томон учун 2 мартта қайтаринг.

№ 3. Оёқ таглари бирга

Бажарилиши. Бел остига ёстиқ қўйиб ётинг, товонларни бирлаштиринг ва тиззаларни ён томонга очинг. Қўллар бўш ҳолатда ва кафтлар тепага қараган ҳолда тана узра чўзилган. Чуқур ва текис нафас олинг. Шу ҳолатда 3 дақиқа қолинг.

№ 4. Оёқлар кенг бурчак остида

Бажарилиши. Олдингизга ёстиқ қўйиб, оёқларингизни кенг ёйган ҳолда ўтиринг. Белни текисланг ва иложи борича чуқур нафас олинг. Сўнгра, секин нафас чиқариш ва қўлларни олдинган чўзиш орқали ёстиқ томон эгилинг.

Шундай ҳолатда ётганда 10 мартта нафас олиб чиқаринг, сўнгра кўтарилинг.

№ 5. Қоринда ётиш

Бажарилиши. Қорнингиз билан ёстиқ устига ётинг ва қўлларингиз бармоқларини бел устида бирлаштиринг. Чуқур нафас олиб, бел ва товонларни букинг, қўлларингиз билан товонга етишга ҳаракат қилинг. Сўнгра асталик билан пастга тушиб, нафас чиқаринг.

Машқни 5–10 мартта қайтаринг. Фақат кейингина бармоқларни ажратиш ва қўлларни бўш қўйиш мумкин.

№ 6. Оёқлар девор бўйлаб тепага

Бажарилиши. Белингиз остига ёстиқ қўйиб, деворга қараб ётинг. Оёқларингизни товонлар ва тиззалар бир даражада, қўллар эса тана ёнида турадиган ҳолатда кўтаринг. Шу ҳолатда 2 дақиқа қолинг. Сўнгра секин тиззаларингизни букинг ва уларни исталган ён бошга қўйинг.

Фотограф Роман Захарченкомодель Наталья Коноваловаиллюстратор Даниил