• 2
  • 2
  •  
  •  
  •  
    4
    Shares

Хонадонни оддий ва арзон буюмлар ёрдамида эртакнамо қасрга ёки эски романдаги зодагонлар салонига айлантирамиз. Бунинг учун бир нечта асосий буюм зарур. Сизга одатий мебель жиҳозлари уйнинг қиёфаси ва кайфиятини қанчалик ўзгартириши мумкинлигини кўрсатамиз.

Қандиллар, лампалар, шамдонлар

Баъзан ёруғлик нақадар муҳимлигини ҳаттоки сезмаймиз. Зеро у маконга ўзгача қиёфа бериб, саломатлигимизга таъсир қилади. Агар ёруғлик етарли бўлмаса, уйқуга мойиллик ва тушкун кайфият пайдо бўлади. Айнан шунинг учун куз фасли ёрқинлик бағишлаш ва бир жуфт янги чироқ сотиб олишнинг айни вақтидир.

Совуқ кечаларда иссиқлик ва шинамликни соғинсангиз шамлар ёқинг. Жонли олов иситади ва қадимги хонадонларда бўлганидек ноёб муҳитни яратади.

  • Лампалар ва шамчироқларни турли баландликда жойлаштиринг: шифтда, деворлар ва столларда, полда. Ёруғлик интенсивлигини созлаш учун қаватлар тасаввури зарур.
  • Ёруғлик билан тажриба ўтказиш учун жойини осон ўзгартириш мумкин бўлган шамчироқларни сотиб олинг.
  • Ноодатий шамчироқлар ёрдамида кайфиятни ўзгартиринг: шамдонлар сирли муҳитни яратади, LED-тизмалари эса ҳар қандай байрамда уйни безайди.
  • Абажур рангини мустақил ўзгартиришдан, масалан уни бўяшдан қўрқманг.
  • Хонадаги қайсидир буюмга урғу бериш учун унга ёруғлик туширинг.

Сақлаш тизимлари

Сақлаш тизими, бу – бурчакда катта жойни эгаллаб турадиган шкаф ва ҳаттоки ҳеч ким кўрмайдиган омборхонадаги жавонлар ва қутилар уюми ҳам эмас. Хонадон интерьери оқилона танланган сақлаш тизимига асосланади.

Оқ рангдаги ва кўзгули эшиклар ўрнатилган минималистик модуллар ёрдамида оддий хона кутилмаган қиёфага киради.

  • Сақлаш тизими бутун деворни эгаллашидан қўрқманг. Шу усулда жавонлар ва шкафлар хона майдонини бўлиб қўймайди.
  • Бир тоифадаги блоклар ва модулларни мослаштиринг. Шу усул билан мақсадларингизга тўғри келадиган ва ажи-бужи кўринмайдиган тизимни танлайсиз.
  • Ҳаттоки кичик хонадонда ҳам майдонни кенгайтириб берадиган кўзгули ва шишали тизимларни харид қилинг.

Кўзгулар

Одатда кўзгулар уларга қараш учун кийиниш хонаси ёнида ёки трюмо устида бўлади. Лекин айрим ҳолатлар ёрдамида кўзгу орқали интерьерни ўзгартириш мумкин.

  • Кўзгули эшик ўрнатилган сақлаш тизими ёки шкафдан фойдалансангиз, кўзгу учун деворда махсус жой излаш шарт эмас.
  • Кўзгулар ёруғликни бошқаришга ёрдам беради. Кўзгуни дераза қаршисидаги деворга илинг, лампалар ва қандилларнинг ёруғлиги шишага қандай тушиши ҳақида ўйлаб кўринг. Нурларни қайтарувчи кўзгулар хонани ёруғроқ ва ёрқинроқ қилишга ёрдам беради.
  • Шифтдаги кўзгулар – интерьерга ноодатий тус берадиган ўзига хос ва кутилмаган усул.

Гиламлар

Гиламлар шу қадар хилма-хил ва қизиқарли бўлади-ки, биргина буюм билан интерьерни ўзгартириш мумкин. Хонадаги барча тўқимачилик жиҳозлари гиламга мослаб янгиланса, уйни таниб бўлмай қолади. Суратда полдаги гиламлар деворларнинг ўзига хос безаги ва гулқоғозлар билан боғланиб, ҳашамдор қиёфани ҳосил қилган.

  • Гилам бир дона бўлиши шарт эмас. Ранглар ва нақшлар бирикмаси хонага ўзига хослик ва ноодатийлик беради.
  • Гиламчалар остига махсус тўшамалар солинг. Шу йўл билан ҳаттоки кичкина гиламлар ҳам ўз жойида қолади ва ҳеч ким сирпалиб кетмайди.

Пардалар

Пардаларнинг жуда кўп шакли ва тури ёрдамида ҳар қандай тасаввурни амалда қўллаш мумкин. Юнонча ёки рулонли пардалар ўзига хос, аммо энг содда матолар ҳам хонага ўзгача кўрк бериши мумкин.

  • Пардаларни фақат деразага осиш шарт эмас. Хонани бўлиш учун уларни шифтга маҳкамлаш мумкин.
  • Каравот бошидаги деворга илинган парда қироллик ётоқхонасини эслатади.
  • Ёрқин рангли янги парда сотиб олиб, уларга мос ранг қофиясини танланг: диванга шу тусдаги адёлни қўйинг, каравотни ҳудди шундай тўшама билан қопланг. Бундай ечим хона безагига янгича урғу беради.

Гуллар ва ўсимликлар

Жонли ўсимликлар ҳар қандай хонага чирой бағишлайди, фақат уларни ҳам билиб танлаш керак. Яшил ранг хонани жонлантириб, мусаффолик олиб киради. Шунингдек, яшил ўсимликлар орасида дам олиш жуда ёқимли.

Меҳмонхонани безатинг: йирик яшил ўсимликларни мумтоз услубда симметрик шаклда жойлаштиринг, гуллик композициялар эса жиддийликни бузиб, хона безагини гўзаллаштиради. Ўсимликлар ёрдамида хонадонни бир неча соат ичида ўзгартириш мумкин.

  • Ўсимликларни парваришлашга вақт етишмаслиги уйда яшилликдан воз кечиш учун сабаб бўлолмайди. Бунинг учун жуда кам парваришни талаб қиладиган ўсимликларни танлаб, автоматик равишда сув қуйиш тизимларидан фойдаланинг.
  • Гуллар кўриниб туриши учун махсус кашпо ва кўп қаватли тувак тагликларидан фойдаланинг.
  • Ўсимликлар – хона безагининг мустақил элементларидир. Уларни жойлаштиришда синов ўтказишдан қўрқманг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!