•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Чекишнинг зарари ҳақида ҳамма билади. Бироқ янги тадқиқотларга биноан, хавфлилик даражаси сигарет тутунидан қолишмайдиган кундалик одатлар ҳам бор экан.

Сизни ана шундай одатларнинг 6таси билан таништирамиз ва уларнинг саломатлигимизга салбий таъсирини камайтириш йўлларини кўрамиз.

Кўп миқдорда гўшт ва пишлоқ истеъмол қилиш

65 ёшга етмаган одамларнинг ҳайвон оқсилини ортиқча истеъмол қилиши саратон ривожланиши хавфини 4 баробарга, қандли диабетни – 5 баробарга, шунингдек умумий ўлим даражасини оширади.

  • Ҳайвон оқсилларини ўсимлик оқсилларига алиштиришга ҳаракат қилинг, масалан таомномага яшил сабзавотлар ёки ёнғоқларни қўшинг.

Тўйиб ухламаслик

Уйқуга етарлича тўймаслик моддалар алмашувининг бузилиши ҳамда кортизол гормони даражасининг ўсишига сабаб бўлади. Натижада, артериал қон босими ошиши ва инсульт юз бериши мумкин.

  • Тунда 6-8 соат ухлаш эрта кексайиш ва ўлим хавфини 12 фоизга камайтиради.

Солярийга тез-тез бориш

Сунъий тобланиш иштиёқи тери саратони ривожланишига олиб келади. Фақатгина АҚШнинг ўзида бир йил ичида 400 мингдан ортиқ меланома билан хасталаниш ҳолатлари қайд этилган.

  • Таомномага каротиноидларга бой сабзавотларни қўшиш орқали терингизни атроф-муҳитнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаш билан бирга, соғлом рангдаги тобланишга эга бўласиз.

Ўтирган ҳолдаги ҳаёт тарзи

Жисмоний фаоллик танқислиги юрак-томир касалликлари, сут бези ёки йўғон ичак саратони ривожланиши хавфининг ортишига сабаб бўлади.

  • Мўътадил фаоллик, масалан кунига 30 дақиқа ҳотиржам юриш муддатидан аввал ўлим хавфини камайтиради.

Таомни кунгабоқар мойида тайёрлаш

Кунгабоқар мойининг қизиши оқибатида кимёвий моддалар, жумладан саратон, юрак касалликлари ва деменцияга сабаб бўладиган альдегидларнинг юқори миқдори ажралади.

  • Кунгабоқар мойи ўрнига зайтун, кокос, авокадо мойлари, ҳайвон ёғи ёки сариёғдан фойдаланинг.

Хонани шамоллатмаслик

Таомни газ плитасида тайёрлаш, ифорли ҳаво пуркагичлардан, мойли иситгичлардан, ўтинли печлардан фойдаланиш оқибатида ҳавода нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келадиган ва ўпка инфекциялари ҳатарини оширадиган моддалар ҳосил бўлади.

  • Газ плитасидан фойдаланишда албатта дудбуронни ёқинг ҳамда хоналарни ҳар куни шамоллатинг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!