•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Тун одами бўлиш – уйқуга тўймаслик, қуёш ва одамларни деярли кўрмасликни англатади. Агар бу бандларнинг ҳаммаси таниш ва яқин кўринаётган бўлса, қуйидаги маслаҳатлар айнан сизга мос келади.

1. Суткада камида етти соат ухлаш

Иммунитетнинг пасайиши ёки паришонхотирлик каби муаммоларга кеч уйқуга ётишингиз эмас, балки уйқуга тўймаслигингиз сабабдир.

Кеч уйқуга ётиб, кеч уйғонадиган одамлар, яъни “бойқушлар” ҳудди бошқалар сингари ҳар куни 7-8 соат ухлаши керак.

Саломатлигингизни сақлаб қолмоқчисизу, аммо эрта туришга мажбурсиз. Бунда атиги икки йўл бор: ё иш жадвалини ўзгартириш, ёки қанчалик қийин бўлмасин эрта ухлашни ўрганиш.

2. Имкон қадар кўпроқ ёруғлик олиш

Кеч ётиб, кеч турадиган одамлар қуёш ёруғлигини деярли кўрмайдилар. Бундай ҳолат кайфиятнинг ёмонлашиши, ҳаттоки тушкунликка ҳам олиб келиши мумкин.

Кўтаринки кайфиятни сақлаб қолишнинг энг оддий усули – кунни кўчада ярим соатлик сайрдан бошлашдир. Яна бир йўли – кундузги ёруғлик лампасини харид қилиш: у тунги вақтда ёруғлик танқислигининг ўрнини қоплашга ёрдам беради.

Бундан ташқари, қуёш ёруғлигининг эрталабки (иложи борича) дозаларини олиш билан бирга, тунда сунъий ёруғликдан кам фойдаланиш ритмни созлаш мумкин. Албатта, агар сизда бироз бўлса-да “тўрғай”га айланиш истаги бўлса.

3. Тунги иштаҳани назорат қилиш

“Бойқушлар” кечки ва тўйимли овқатланишга мойил. Бу эса фойдали эмас. Тунги ҳаёт тарзини кечирадиган одамлар ортиқча вазн ва қандли диабетдан кўпроқ азият чекиши исботланган.

Демак, деярли оч ҳолатда яшаш керак эканда? Табиийки, йўқ. Тунда ҳақиқатдан очлик ҳисси бўлса, енгил тамадди қилиш билан чекланинг.

4. Жисмоний машқларга вақт топиш

Уйқуни ўрганиш бўйича мутахассис Майкл Грэнднер (Michael Grandner)нинг таъкидлашича, тунги одамлар юрак-томир касалликларига кўпроқ мойил бўлар экан. Эҳтимол, бунга уларнинг ритми табиий ритм билан мутаносиб эмаслиги сабабдир. Натижада, организмда қўшимча зўриқиш юз беради.

Мунтазам машғулотлар – юрак саломатлигини сақлаш учун яхши усул.

“Бойқушлар” машқлар учун тўғри вақт танлашлари муҳим: кундузи ва кечқурун спорт залига бориш учун қулай пайт, аммо тунда машқлар бажарилиши янада кечроқ уйқуга кетишга олиб келади.

Аслида, югуриш ёки йога сеанси тезроқ ухлашга ёрдам беради. Шу боис, жадвал борасида турли вақтларни синаб кўринг ва бундай машғулотлар учун етарлича тетик бўладиган вақтингизни топинг.

5. Мулоқотни устуворликка айлантириш

“Бойқушлар”, айниқса масофадан туриб ишлайдиганларининг умумий муаммоси – ижтимоий мулоқот танқислигидир. Ёлғизлик ўлимни яқинлаштириши мумкинлигидан келиб чиқсак, бу жуда жиддий муаммо.

Бу вазиятнинг бир нечта ечими бор. Биринчидан, дўстларингиз билан имкон қадар кўпроқ учрашинг. Иккинчидан, кечқурунлари учрашадиган даврани топинг. Учинчидан, фрилансер ёки масофадан ишлайдиган ходим бўлсангиз, жамоат жойларида (кафе ёки коворкинг) ишланг.

6. Чарчоқни ҳис қилганда ухлашга ётиш

Бу қоида ҳаммага тааллуқли, аммо “бойқушлар” учун ўта муҳим. Зеро улар тонгги рейс ёки учрашувга улгуришни истасалар, эртароқ ётишга уринадилар. Бу вазиятда “эртароқ” сўзи “имконсиз” маъноси билан баробар.

Чарчоқни ҳис қилмай ухлашга уриниш бедорликни фақат кучайтиради: ётоқда қанча кўп ўгирилсангиз, мия буни шунча кўп бедорлик билан боғлайди.

Эрта туриш учун сунъий ёруғликни камайтириш ва телевизор, компьютер, телефонни четга қўйиш зарур. Натижада, тана уйқуга қачон тайёр бўлишини тушуниш осонроқ кечади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!