•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Жанжал чоғида кескин сўз ёки ўйланмаган ҳаракат билан яқин одамингизни ранжитиш осон. Бироқ, яширин алам яна узоқ вақт жуфтингизнинг қалбида қолиб, ўзаро муносабатларни қийинлаштириши мумкин.

Яқинларингиз билан жанжаллашиш чоғида кейинчалик афсус чекмаслик учун ҳеч қачон йўл қўйиб бўлмайдиган 7 ҳатти-ҳаракат билан танишинг.

1. Бошқа оила аъзоларини аралаштирманг

Сизнинг жанжалингиз фақатгина иккингизга тааллуқли масала. Низога ота-оналарни аралаштириш орқали оддий баҳсни ҳақиқий оилалар жангига айлантиришингиз мумкин. Ҳаттоки жуфтлик ўртасидаги муносабат яхшиланган тақдирда ҳам, бошқа оила аъзолари сизнинг иккинчи ярмингизга нисбатан айтган шикоятларингизни эслаб қоладилар ва ҳар сафар баҳс чоғида шу нарсаларни қарши қўллайдилар.

2. Ҳеч қандай зўравонликка йўл қўйманг

Одатда, одамлар жанжал чоғида характерларидаги энг ёмон сифатларни намоён этадилар. Айримлар ўзининг ҳақлигини исботлашга уриниб, зўравонликка қўл урадилар. Маълум, аммо баъзан зарур маслаҳат: на ўзингиз, на жуфтингиз қўлига эрк беришига йўл қўйманг. Бир-бирингиздан қанчалик жаҳлингиз чиққани муҳим эмас. Севимли инсон етказган оғриқ охир-оқибат сизларни боғлаб турган ҳисларни ўлдиради.

3. Ҳаммасини бирдан айтманг

Агар жанжалнинг асосий сабаби – бир уюм ювилмаган идишлар бўлса, шундайлигича қолсин. Сўзларингиз аҳамиятини янада кучайтириш учун жуфтингизга қолган барча хатоларини эслатиш шарт эмас. Бундай ҳаракат майда маиший жанжални давомий низо мақомига олиб чиқади.

Шунингдек, севгилингизда мантиқий савол юзага келиши мумкин: унга нисбатан шикоят кўп бўлган муносабатларни давом эттириш шартми?

4. Ҳеч қачон ажралиш ҳақида гапирманг

“Ажралиш” – жанжал чоғида эр-хотин томонидан айтилиши мумкин бўлган энг аламли сўз. Бу сўз иккинчи ярмингизнинг ҳисларига қаттиқ зарба беради. Уни қанча кўп такрорласангиз, ажралиш ҳақиқатда шунча тез юз беради. Агар бир-бирингизни яхши кўрсангиз, кейинчалик шошилинч ва ҳаяжонли қарордан афсусланмаслик учун ҳеч қачон ажралишдан гап очманг.

5. Жанжал вақтида ҳеч қачон уйдан кетманг

Жанжал вақтида уйдан чиқиб кетиш, айни пайтда жуфтингиз билан бир том остида қолиш ёқимсиз эканлигини кўрсатишдир. Сиз эшикни қаттиқ ёпиш ва қоронғига қочиш орқали низони ҳал қилмасдан қолдирасиз, севгилингизда эса сизнинг онгингизга нисбатан шубҳа уйғониши мумкин. Бундай вазиятда энг тўғри йўл – жуфтингиз ва ўзингиз тинчланишингизни кутиб, барини катта одамлардек муҳокама қилишдир.

6. Алоҳида ухлашга ётманг

Мунозарадан сўнг жуфтингиздан алоҳида ухлашга ётиш орқали ярашишга тайёр эмаслигингизни намоён этасиз. Ваҳоланки, кундалик одатларга амал қилиш кескин вазиятни юмшатиб, низони тезда йўқотади. Аввалига бир-бирингизга орқангизни ўгириб ётишингиз мумкин, аммо тонгда жуфтингизнинг қучоғида уйғониб, жанжалнинг асл сабабини ҳам унутасиз.

7. Одамлар орасида жанжаллашманг

Агар ўзингиз ва жуфтингиз жамоат жойида жанжаллашишдан уялмасангиз, демак, нафақат бир-бирингиз, балки атрофдаги одамларни ҳам ҳурмат қилмайсиз. Ваҳоланки, улар сизнинг “томошангизни” кузатиш учун эмас, кечани ёқимли ўтказиш мақсадида келишган. Шахсий келишмовчиликни жамоатчилик олдидаги томошага айлантириш шарт эмас. Яхшиси сабр қилиб, ҳамма гапларни уйда айтинг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!