Яқиндагина бутун дунё Лотин Америкаси сериалларини экрандан узилмасдан кўрар эди, аммо ҳозир уларнинг ўрнини турк сериаллари эгаллади. Улар ҳақиқатдан ҳам бутун дунёни қамраб олгандек гўё. Турк серилларини кичикдан тортиб каттагача – ҳамма томоша қилмоқда. Бундай муваффақиятнинг сири оддий: қизиқарли воқеалар ривожи, маҳоратли ҳамда чиройли актёрлар ва албатта, Истамбул ҳамда Туркиядаги бошқа шаҳарларнинг гўзал манзараларидир.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Lifehaq.uz таҳририятида чамамиздаги энг яхши турк сериллари рўйхатини туздик. Келинг, уларни бирга кўриб чиқамиз!

1. Ижарага севги (Kiralik Ask)

Сериал Дефне исмли ёш малласоч қизнинг ноҳуш вазиятга тушиб қолиши билан бошланади. Укасига ёрдам бериш учун Дефнега зудлик билан пул зарур ва у бир шарт билан қизга истаган пулини беришни ваъда қилган аёлни учратади. Шартга кўра Дефне замонавий пойабзал сотиладиган нуфузли дўконга ишга кириши ҳамда бошлиғини ўзига мафтун этиши керак…

2. Қуёшни кутиб (Gunesi Beklerken)

Воқеа икки ёш ўртасидаги севги атрофида ривожланади: Зайнаб – нуфузли коллежда ўқиш учун Истамбулга кўчиб келган қишлоқлик қиз, Керем эса – ўз тенгдошлари орасида ўзига хос нуфузга эга, кўча йигити.

3. Қулупнай ифори (Cilek kokusu)

Ўлмас воқеа: йигит – машҳур ота-онанинг бой эркатой ўғли, қиз – қишлоқдан келган камтаргина қиз. Уларни муҳаббат бирлаштиради…

4. Муҳаббат сўз тушунмайди (Ask laftan anlamaz)

Воқеалар ривожи қуйидагича: Ҳаёт исмли ёш қиз кўчада бир йигит билан жанжаллашади, сўнгра бошқа исм остида ишга жойлашади ва оқибатда унинг бошлиғи айнан ўша йигит бўлиб чиқади.

5. Севги изтироби (Kara Sevda)

Сериалда икки қалбнинг муҳаббати ва кураши ҳақида ҳикоя қилинади. Қиз – бадавлат оиладан чиққан рассом, йигит эса – камбағал мухандис. Мутлақо ҳамма нарса уларга қарши. Бироқ, ҳаттоки узоқ муддатли айрилиқ ҳам уларнинг севгисини енга олмайди…

6. Олча мавсуми (Kiraz Mevsimi)

 “Олча мавсуми” – икки ёшнинг муносабатлари ҳақидаги енгил, меъдага тегмайдиган воқеа бўлиб, у кундалик барча муаммоларингизни унутишга ёрдам беради.

7. Муҳташам аср (Muhtesem Yuzyil)

Ва, албатта, “Муҳташам аср”. Рўйхатимизни бу сериалсиз тугата олмасдик. Унинг сюжети Сулаймон I ҳукмронлик қилган даврда юз берган воқеаларга асосланган. Сирлар, фитналар, эҳтирос ва муҳаббат, кўзни қамаштирувчи декорациялар ва либослар – буларнинг барчасини “Муҳташам аср” сериалида томоша қилиш мумкин.