Футбол – дунёдаги энг машҳур ва оммавий спорт туридир. У миллионлаб мухлисларга қувонч бағишлайди, футбол клубларидан тушган даромад айрим давлатларнинг бюджетлари билан рақобатлашади, энг яхши ўйинчиларнинг номи эса сиёсатчилар ва телеюлдузларнинг шуҳратини ортда қолдиради. Табиийки, биз ҳам бу спорт турини четлаб ўтолмадик ва навбатдаги фактлар жамланмасини унга бағишладик.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

— 1 —

Футбол юзага келишининг аниқ тарихини текшириш қийинроқ, чунки турли даврлар ҳамда турли давлатларда копток билан боғлиқ деярли ўхшаш ўйинлар мавжуд бўлган. Бироқ, футболнинг замонавий шаклига XIX асрда асос солинган. Хусусан, Англия коллежлари талабалари орасида оммалашган ўйинда коптокни оёқлар ёки тананинг бошқа қисмлари билан рақибнинг дарвозасига уриб киритиш зарур бўлган. Ҳар бир коллежнинг ўз қоидаси бўлгани туфайли ўртоқлик учрашувларини ўтказиш қийинлашган. Ягона қоидаларни яратишга дастлабки уриниш 1846 йилда бўлган. Озроқ вақт ўтгач, 1855 йилда, «Шеффилд» биринчи футбол клуби ташкил этилган. 1863 йилда узов давом этган музокаралардан сўнг Англия футбол уюшмасининг қоидалари жамланмаси қабул қилинди ва бу вақтни замонавий футбол дунёга келган сана деб ҳисобласа бўлади.

— 2 —

Аксарият инглиззабон давлатларда футбол «соккер» (soccer) деб номланади. Бу ном association football («Уюшма қоидалари бўйича футбол») сўз бирикмасининг ўзгариши натижасида юзага келган. Одатда, «соккер» номи футболнинг регби, америкача футбол ва канадача футбол каби турлари тарқалган давлатларда оммалашган.

— 3 —


Копток футболнинг рамзи ҳисобланади. Бироқ, бу спорт ихлосмандларининг ҳаммаси ҳам 80% профессионал футбол тўплари Покистонда ишлаб чиқарилишини билмайди. Футболга қизиқиш жуда катта бўлмаган давлатнинг Ҳиндистон билан чегарасидаги Сиялкот шаҳрида жойлашган фабрикаларда дунёдаги энг яхши чарм коптоклар қўл меҳнати ёрдамида тайёрланади.

— 4 —

Айтиш керакки, футбол тарихидаги энг катта ҳисоб Мадагаскар Чемпионатида қайд этилган. AS Adema клуби ҳал қилувчи матчда Stade Olympique l’Emyrne жамоасини 149:0 ҳисобида маҳлуб этган. Шунингдек, футболчилар барча голларни ўз дарвозаларига киритганлар. Гап шундаки, жамоалардан биридаги ўйинчилар ҳакамнинг адолатсиз (уларнинг фикрича) қарорига эътироз билдириб, норозилик сифатида тўпни ўз дарвозаларига кирита бошлаганлар. Жамоа матч якунигача қарийб 150 та гол уришга улгуриб тарихдан жой олган.

— 5 —


Бразилия терма жамоаси энг кучли футбол жамоаларидан бири саналади. Чамаси, у барча мумкин бўлган мукофотларни қўлга киритган ва ҳамма рақибларини ер тишлатган. Фақатгина Норвегия терма жамоаси бразилияликларга қарши тура олган. Ишониш қийин, аммо бу Бразилия терма жамоаси билан ўйнаб бир маротаба ҳам мағлуб бўлмаган ягона жамоа. Жами бўлиб мазкур жамоалар ўртасида тўртта учрашув ўтказилган бўлиб, норвегияликлар икки сафар ғалаба қозонган ва икки мартта дурранг натижага эришган.

— 6 —


Лотин Америкасида футболнинг оммалашуви чегара билмайди. Бир сафар ушбу ҳудуддаги футбол ишқибозлиги Сальвадор ва Гондурас ўртасида уруш келиб чиқишига ҳам сабаб бўлган. 1970 йилдаги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал қисмига чиқиш учун матчлар серияси туфайли Сальвадорда гондурасслик футболчилар ва мухлислар дўппосланган ва Гондурас байроқлари ёқилган. Сўнгра Гондурас бўйлаб сальвадорликлар, жумладан икки нафар вице-консулга жавоб ҳужумлари кузатилган. Аксарият одамлар мамлакатдан қочишга мажбур бўлган. Бу вазият икки давлат ўртасида олти кун давом этган кескин низонинг юзага келишига сабаб бўлган ва бир неча минг киши ҳалок бўлган. Давлатлар ўртасида тинчлик келишуви уруш якунлаганидан фақатгина 10 йил ўтгач имзоланган.

— 7 —


Одатда, футбол матчи давомида ўйинчилар майдон бўйлаб копток тепадилар, томошабинлар эса буни трибунадан кузатадилар. Бироқ, мазкур тартибни ҳушламайдиган алоҳида тентаклар ҳам топилади ва улар кўпинча яланғоч кўринишда майдонга югуриб чиқадилар. Бундай одамлар стрикерлар деб номланади ва уларнинг орасида энг машҳури Марк Робертс (Mark Roberts) ҳисобланади. Унинг ҳисобида яланғоч ҳолда турли спорт мусобақаларида 300 дан ортиқ пайдо бўлиш ҳолати бор. Исмининг ўзиёқ барча стадионлардаги қўриқлаш хизматларини қўрқувга соладиган бу шахс доим барчани алдаб, охир-оқибат футбол майдонига ўтиб кетишни қандай амалга ошира олиши кишини ҳайратга солади.

Футбол ҳақида бошқа фактларни ҳам биласизми?