Тун – гўзаллик тадбирлари учун энг муносиб вақт. Сутканинг айнан мана шу вақтида бутун организмда тикланиш юз беради, демак, ўзингизни парвариш қилиш бўйича амалга оширадиган ишларингиз ҳам анча самарали бўлади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сизга вақтни бекор сарфламаслик ва ухлаётганингизда ўзингизни парвариш қилиш бўйича бир нечта маслаҳатларни тақдим этмоқчимиз.

Алоэ вера  ширасидан юз учун маска қилинг

Алоэ вера суви терини оқартиради, ҳуснбузарлардан халос бўлишга, ажинларнинг олдини олишга ёрдам беради ва шунингдек, ҳар қандай типдаги тери учун мос келади. Энг муҳими терингизга мос келадиган алоэ асосидаги маскани тўғри танлай билишдир: ёғлиқуруқ ёки аралаш. Яхшиси бундай тунги маскаларни ҳафтасида 2 марта қўллаш мақсадга мувофиқ.

Кўз остига Е витаминли маскадан фойдаланинг

Кўз остидаги тери қуруқ ва юпқа ҳамда ажинларнинг эрта юзага келишига мойил бўлади. Тери тез қаришининг олдини олиш учун ухлашдан аввал Е витаминли маска суртинг. Уни исталган дорихонадан – суюқ ёки капсула кўринишида сотиб олишингиз мумкин. Янада кўпроқ самара бериши учун унга балиқ ёки зайтун мойи қўшиш мумкин.

Бироқ, Е витаминини жуда  эҳтиёткорлик билан қўллаш ва фақат бир нечта томчидан фойдаланиш лозим: катта миқдорларда у терининг шишишига ва қичишишига олиб келиши мумкин.Ҳафтада 1 марта қўлланг.

Киприк ва қошларингизга канакунжут мойини суринг

Эски тушнинг чўткасини олиб,яхшилаб ювиб ташланг. Сўнг уни канакунжут мойига туширинг ва эҳтиёткорлик билан киприк ҳамда қошларингизга (агар зарур бўлса) суртинг, бу уларни тез ўсишига ва қалинлашишига ёрдам беради.

Буни ҳар куни ухлашдан аввал такрорланг.

Кокос мойини лабингизга суртинг

Лаблар қуриб кетишининг олдини кокос мойи олади. Модомики, кокос мой жуда секин сингар экан, демак уни кечасига суртиб қўйган афзал, шунда лаб бўёғи эрталаб лабда яхши ётади.

Сиз кокос мойидан фойдаланишингиз ёки унинг асосида тайёрланган лаб учун маскалардан бирини қўллашингиз мумкин.

Сочни намлантирувчилар

Кун давомида сочларимиз тажовузкорона муҳитга тўқнаш келади, шунинг учун уларни тиклаш талаб этилади. Хира ва электрланувчи сочларнинг асосий сабаби – нам етишмаслигидадир.

Сочларни намлантириш учун косметика дўконларида жуда кўп турдаги спрей ва зардоблар мавжуд. Бироқ уйда тайёрланган воситаларни ҳам қўллаш мумкин. Бунинг учун сизга – олма сиркаси ва пуркагичли бутилка талаб этилади.

Қўл терисини юмшатинг

Қўлингиз териси юмшоқ ва майин бўлиши учун ухлашдан аввал қуйидаги усулдан фойдаланинг.

  • Қўлингизни ювиб, скраб суртинг. Бироз уқалаб ювиб ташланг.
  • Қўлингизни қуритиб артинг ва қалин қилиб намлантирувчи крем суртинг, бунда ҳар бир бармоғингизни “айлантиринг”. Бармоқларингиз ораси ва билакларингизга алоҳида эътибор қаратинг.
  • Қўлқоп кийиб, ухлашга ётинг. Бунда махсус спа-қўлқоплардан ҳам фойдаланиш мумкин.
  • Эрталаб қўлқопларни ечинг ва тирноқларингиз атрофи ва тирноқларингизга кутикула мойини суртинг.

Товонингиздаги дағаллашиб кетган теридан халос бўлинг

Иссиқ кунлар яқинлашмоқда, демак, товонларни ёз мавсумига тайёрлаш вақти етди. Дағаллашган оёқ кафтларини зайтун ёки кокос мойи яхши уддалайди.

  • Дастлаб товонларингизни скраб билан тозаланг ва яхшилаб қуритиб артинг.
  • Аста-секинлик билан зайтун ёки кокос мойини товонингизга сингдириб суртинг ва пахта ипидан тўқилган пайпоқ кийинг. Ухлашга ётинг.