Албатта, сиз вақт ўз ҳукмини ўтказмаган одамларни биласиз. Улар 40 ёшда худди 20 ёшдагидек кўринади! 60 ёшда эса 30 ёшдагидек. Уларнинг ёшини фақат болаларининг (ёки набираларининг) ёши, молиявий муваффақияти, ҳаёт тажрибаси бўйича ёки шунчаки сизга улар туғилган аниқ сана (қайсиниким, кўрганда ҳайратга ва ҳатто шок ҳолатига тушгансиз) маълум бўлганда билишингиз мумкин. Бунинг сири нимада? Бу ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШДИР.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Айтиш жоизки, бу шунчаки тўғри овқатланиш эмас, балки қаришга қарши озиқ-овқатлардир.

Қаришга қарши озиқ-овқатлар танамиз ўз ўзини тиклаши учун фойдаланадиган баъзи алмаштириб бўлмайдиган моддаларга асосланган.

Нафақат ташқи кўринишга (терининг, сочнинг, тирноқларнинг ҳолати)  қараб инсоннинг ёш кўриниши ёки ёқлигини айтиш мумкин.  Балким бундай овқатланиш ички даражага ҳам таъсир қилади, яъни янги ҳужайраларни ҳосил қилади ва ички органларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Албатта, фойдали маҳсулотлар жуда кўп. Аммо улардан баъзилари абадий ёшлик бағишлашда алоҳида ўринга эса. Бугун сизнинг эътиборингизга улардан ўнтасини тақдим этаман.

Рух, триптофан ва тўйинтирилмаган ёғли кислоталарга бой.

Рух, триптофан ва тўйинтирилмаган ёғли кислоталарга бой.

Фойдаси: терининг эластиклигини яхшилайди ва яралар битишига кўмаклашади. Рух организмдаги кўплаб жараёнларда қатнашади, шу жумладан ултрабинафша нурларининг ножўя таъсиридан ҳимоялайди, эркин радикалларни бостириб, ажинларга қарши курашади, шунингдек, яллиғланишга қарши таъсирга эса.

Рух етишмовчилиги акна, эгзама, соч тўкилиши ва тирноқларда оқ доғлар кўринишида ўзини намоён қилиши мумкин.

Триптофан бизга яхши ухлашимизга ёрдам беради. Уйқу эса маълумки, гўзаллик ва узоқ умр кўришнинг асосий қўриқчисидир.

Қўллаш дозаси: кунига бир ҳовуч.

2. Помидорлар

Ликопен ва каротеноидларга бой.

Фойдаси: айнан ликопен помидорга қизил ранг беради. У помидорни (ва бизни) қуёш нурларидан ҳимоялайди. Битта шарти шуки, биз бу ажойиб моддани ўзлаштиришимиз учун, помидорларга қисқа муддатли иссиқлик билан ишлов берилиши керак. Шунинг учун, помидор қайласи ёки пастеризацияланган помидор шарбати (ишлаб чиқарувчи томонидан термо ишлов берилган) жуда мос келади.

Қўллаш дозаси: кунига 2 ош қошиқ помидор қайласи (туз ва бошқа зарарли моддаларга тўла сотувдаги кетчуп билан адаштирмаслик керак) ёки 1 стакан томат шарбати.

3. Ёғли балиқ навлари (сёмга, лосос, сардина, селд, скумбрия)

Омега-3 ёғ кислоталари ва ДМАЕса бой.

Фойдаси: омега-3 яллиғланишга қарши хусусиятларга эса ва тери, тирноқлар ва сочларнинг ҳолатини яхшилайди. Бундан ташқари, кўплаб тадқиқотлар ёғли балиқларга бой рацион, ажинлар пайдо бўлишининг олдини олиши ва терингиз гўзаллигини сақлаб қолишига ёрдам беришини кўрсатди.

ДМАЕ – нафақат бизнинг миямиз томонидан ишлаб чиқариладиган, балки ёғли балиқларда ҳам мавжуд бўлган моддадир. Бу бизнинг хотирамизга ва кайфиятимизга таъсир қилади.

Қўллаш дозаси:  ҳафтасига уч марта бир порсия ёғли балиқ. Ҳатто консерваланган балиқлар ҳам тўғри келади! Энг муҳими, улар юқори сифатли ёғда бўлиши керак.

4. Какао ёки қора шоколад

Улар махсус (флавоноллар) гуруҳининг флавоноидларига бой.

Фойдаси: яллиғланишга қарши таъсирга эга ва эрта қаришга олиб келувчи эркин радикалларга қарши курашади.

Бундан ташқари, какао бизни бахтли қилувчи серотонинни фаоллаштиради. Шунинг учун Бриджит Жоунс севги бобидаги муваффақияцизликлари даврида шоколадга суянган.

Бунда айнан какао назарда тутилмоқда, «Алёнка» сутли шоколади емас. Энг яхшиси сифатли какао кукуни сотиб олиш ва уни, масалан, бўтқа ва десертларга сепиш керак. Ёки таркибида камида 70-85% миқдорида какао мавжуд бўлган шоколадни танланг. Бундан ташқари, какао доналарининг ўзини сотиб олиш, уларни қаҳва майдалашгичда майдалаш ва десертларга сепиш  мумкин.

Қўллаш дозаси: кунига таркибида 80 фоиз какао бўлган шоколаддан  30 грам.

Флавоноидлар, Е витамини, Л-аргинин, тўйинтирилмаган ёғли кислоталарга бой.

5. Бодом


Флавоноидлар, Е витамини, Л-аргинин, тўйинтирилмаган ёғли кислоталарга бой.

Фойдаси: бизга зарур бўлган сифатли ўсимлик ёғларга ва антиоксидантларга бой. Албатта, антиоксидантлар пўстлоғида бўлади. Шунинг учун, бодомни тозаламасдан истеъмол қилган маъқул.

Аргинин қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади, эркаклар ва аёлларда либидони оширади.

Дозаси кунига: 1-20 донагача бодом данаги ва танага (ихтиёрий) бодом ёғи суриш.

6. Петрушка

Миристицин, С витамини, каротеноидлар, хлорофилга бой.

Фойдаси: яллиғланишга қарши таъсирга эга ва ҳужайраларни ҳимоя қилувчи кўплаб антиоксидантларни ўз ичига олади. Қонни тозалайди ва организм навқиронлигининг асосий калити бўлган глутатин ишлаб чиқаришни таъминлайди. Бундан ташқари, петрушка шишдан қутилишга ёрдам беради.

Дозаси: ҳафтасига уч марта битта катта ҳовучда (30-40 г). Истеъмол қилишнинг энг осон усули  яшил аралашмаларни овқатга қўшиш ва петрушка қўшилган салатлар.

7. Лимон

Витамин С, антиоксидантлар, лимон ёғи, флавоноидлар, лимон кислотаси ва бошқа ўсимлик кислоталарига бой.

Фойдаси: кўпчиликка С витамини ва антиоксидантларга бой бўлган лимон шарбатининг фойдаси маълум. Қанчалик ғалати бўлмасин, лимон суви организмнинг кислоталанишини ҳам пасайтиради! Бу хусусият танадаги токсинлардан қутулишга ёрдам беради. Лимон пўстлоғида терининг тешикчаларини тозалаш ва кичрайтиришга ёрдам берадиган жуда кўп бошқа – фойдаси кам бўлмаган моддалар мавжуд. Пўслоғининг оқ қисми таркибида пектин бўлиб, ишқалаш учун учун жуда мос келади.

Дозаси: иложи борича кўпроқ! Шарбат билан ҳаммаси равшан. Пўстлоғининг сариқ қисмини эса яхшилаб қирғичдан ўтказилиб салат кўринишидаги тайёр таомлар, ризотто, макарон ва бошқа иссиқ овқатларга қўшилади.

8. Занжабил илдизи

Синеол, ситрал, гингеролга бой.

Фойдаси: ажойиб таъмидан ташқари, антибактериал хусусиятларга эса. Шу сабабли, айниқса, Осиё ва Африканинг номаълум мамлакатларига саёҳат қилишда фойдалидир. Ва умуман, барча саёҳатларда. Занжабил илдизи мавжуд  яллиғланиш жараёнларини бартараф етишга, шунингдек, жароҳатни даволашда (ичга қабул қилганда!) ёрдам бериши мумкин. Бундан ташқари, дэнгиз касаллигида ҳам ёрдам беради. Қон айланиши, ҳазм қилиш ва ҳар қандай овқатдан бошқа фойдали моддаларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди.  Мия ва терини кислород билан таъминлашга ёрдам беради.

Дозаси: чекланмаган! Чой, салатлар, осиё ошхонаси қайлалари, аралашмаларга қўшинг . Ёғли терини занжабил илдизлари бўлаклари билан уқалаш мумкин, сўнгра сув билан ювиб ташлашни унутманг.

9. Лавлаги

У сувда эрувчан толага, фолий кислотасига, калий, холин, гиалуроник кислота, каротеноидларга бой.

Фойдаси:  сувда эрувчи толаларнинг юқори миқдори туфайли организмдан токсинлар ва эркин радикалларни чиқаришга ёрдам беради. Қонни тозалайди, қон ва терини кислород билан бойитади. Энергия билан зарядлайди.

Дозаси: кўнглингиз тусаганича. Бунинг учун янги сиқилган шарбат, янги ва қайнатилган лавлагидан тайёрланган салатлар, боршлар мос келади.

10. Сарёғ

А, Д, Е витаминлари, CLA (линолеик кислота), фойдали ёғларга бой.

Бунда очиқ ҳолатда сайр қилган ва ўт ўланлар билан озиқланган сигирларнинг сутидан олинадиган органик/биологик сарёғлар тушунилади. Агар улар ҳорғин саноат сигирлари бўлса, унда улар сутининг кимёвий таркиби ҳам, кутилганидан сезиларли даражада  фарқланади.

Фойдаси: сарёғ яллиғланишга қарши таъсири бўлган ва иммунитет тизимимизга ёрдам берадиган ҳар хил турдаги фойдали ёғларга бой. Бизга керак бўлган омега-3, омега-6 ва арахидон кислотаси бу маҳсулотда идеал мувозанатда мавжуд. Сарёғ асаб тизимига, мияга ва теримизга ижобий таъсир кўрсатади. CLA ёг ўрнига танамизда мушаклар ҳосил бўлишига ёрдам беради (!). Шунингдек , калсийни ўзлаштирилишда ҳам кўмак беради.

Биргина ёмон томони: охирги икки хусусиятлар пастеризациялаш жараёнида йўқолади. Шунинг учун, пастеризацияланмаган сутдан олинган сарёғни топишга ҳаракат қилинг.

Дозаси: виждонингиз йўл қўйганича. Умуман, ҳафтада 250 грамдан ошмасин.

Албатта, ёшлигимиз ва гўзаллигимизни сақлаб қолиш учун мўлжалланган фойдали маҳсулотлар рўйхати шу билан тугамайди. Бироқ, булар, ҳар қандай кишининг қурби етадиган ва яқин атрофдаги дўкондан топиши мумкин бўлган маҳсулотлардир. Бунинг устига уларнинг барчаси мазали ҳамдир.

Cизга сиҳат-саломатлик!