Сиз болалигингизда ўсиб-улғайишни ва космонавт, ёки қўшиқчи ёхуд муҳандис бўлишни орзу қилганмисиз? Агар ҳа бўлса, бу орзуларингиз қай даражада рўёбга чиқди? Ишончимиз комилки, сизнинг ҳаётингиз мароқли ўтмоқда ва сиз ўз орзуларингиз гирдобида яшамоқдасиз. Қолганлар учун эса биз ўз ҳаётингизни ...ларга сарфлаётганингиз, бироқ буни тан олишни истамаётганингиз ҳақида 13 белгини тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Сиз вақтингизни жуда катта қисмини қилишингиз керак бўлмаган ишларга сарфламоқдасиз

Видеоўйинлар. Реалити-шоу. Интернетда серфинг. Жуда кўп овқатланиш. Ичкиликка ружу қўйиш. Рўйхатни узлуксиз давом эттириш мумкин.

Ҳаётингизга жиддийроқ қаранг. Сиз вақтингизни катта қисмини қаерда қўпроқ сарфлаяпсиз? Сизга бу наф келтирмоқдами? Бу яхши ҳаёт сари йўналтиряптими? Бу сизнинг ёрқин келажагингиз учун тамалтошини қўймоқдами?

Агар йўқ бўлса, у ҳолда сиздан шуғулланаётган ишларингизни қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Шунингдек, ўзгартиришлар киритишингиз ҳам керак бўлади.

2. Сиз жуда кўп нолийсиз

Мен ҳаёт эзиб юборган инсонларни биламан ва улар доим менга бу ҳақда арз қиладилар. Сиз ҳам шундай одамлар қаторидамисиз? Сиз ўз ишингиз, раҳбарингиз, маошингиз, қўшниларингиз ёки турмуш ўртоғингиз устидан арз қиласизми? Агар сиз шулар билан машғул экансиз, демак сиз, салбий энергия тарқатишдан бошқа нарса қилмас экансиз. Салбий муносабатлар ҳеч нимани ўзгартира олмайди.

Салбий муносабат сизни боши берк кўчага тиқиб қўяди.

Шундай экан, биринчи навбатда сиз, ўз фикр-қарашларингизни ўзгартиринг ва ҳаётингиз сизга ёқмаслиги эмас, балки ҳаётни нақадар қадрлашингиз ҳақида айтинг.

3. Сиз миянгизга озуқа бермайсиз

Агар сиз шахс сифатида доимий равишда ўқиш ва ривожланишда давом этмас экансиз, демак сиз, жойингизда қотиб қолгансиз. Худди бир ҳаракатсиз ва уни турли-туман тушунарсиз ўсимликлар босиб кетган ботқоққа ўхшайсиз. Бу айнан сизнинг миянгиз билан юз бераётган ҳодиса, модомики сиз уни доимий равишда фаолликда сақламас экансиз. Шунингдек, бундай ҳолат агар сиз янгиликларни ўрганишга интилмасангиз ҳам давом этади.

Ҳаётингиздаги ижобий ундовлар сизнинг дунёқарашингизни кенгайтиради ва мана шунда сиз таназзулга юз тутмайсиз.

4. Ўз-ўзингиз билан салбий мазмундаги суҳбатлар кўпайиб кетган

 Ўз-ўзингиз билан суҳбатлашиш ҳаётингизни йўлга қўйиши ҳам, ёки уни издан чиқариши ҳам мумкин.

Агар сиз …ни қила оламан ёки бу умуман қўлимдан келмайди, десангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳақсиз.

Генри Форд

Агар сиз ўзингизга мукофот олиш учун ёки ўз бизнесимни бошлаш учун етарли даражада ақлли эмасман, деб айтадиган бўлсангиз, сиз ҳақсиз. Агар сиз ҳаётингизни ўзгартириш мақсадида бирор ҳаракатларни амалга ошириш учун жуда ҳам чарчадим, десангиз, бунда ҳам ҳақсиз. Ўзингизга нима десангиз ҳам, буларнинг барчаси сиз учун ҳақиқатга айланади. Шундай экан, ўзингизча бирор нарсани гапиришдан аввал, чуқурроқ ўйлаб кўринг! Сизнинг ҳаётингиз фикрларингизга мутаносиб келишини сезишингиз аниқ-ку.  

5. Сиз завқланиш ҳиссини сезмайсиз

Сизни бирор нарса илҳомлантирадими? Мени ҳеч нима қизиқтирмайди, деган одамларни мен жуда кўп биламан. Бироқ бундай бўлиши мумкин эмас.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз машғул бўлишни ёқтирадиган бирор нарса бўлиши керак. Шундай экан, сиз ўзингизни янгитдан очишингиз керак бўлади.Сизни ҳаяжонлантирадиган нарсани. Айнан мана шундан сўнг улкан ишлар бошланади.

6. Сиз ўз келажагингизни режалаштирмайсиз

Гарчи, айнан шу дам ва айни дақиқалар билан яшаш – доим жуда зўрдек туюлса-да, баъзида келажак томон олға боқиш ҳам керак.

Агар сизнинг режангиз ёки мақсадларингиз бўлмаса, демак сиз қачондир ажойиб бир маконга дуч келиш умидида чексиз уммон бўйлаб мақсадсиз сузиб юрган кемага ўхшайсиз.

Бироқ сиз бу йўл билан мақсадга эриша олмайсиз.

Сиз орзуингизга эришишни хоҳласангиз режа бўйича қадам-бақадам ҳаракат қилишингиз талаб этилади. Сизни навигатор каби тайинланган жойга етказиш учун сизга тўғри йўлдан олиб борувчи ички компас керак бўлади.

7. Сиз ўсишингизга ҳеч бир нафи тегмайдиган инсонларга жуда кўп вақт сарфлайсиз

Ўзингизни яхши ҳис қилишга сизни мажбур қилмайдиган одамлар орасида беҳуда ушланиб қолиш жуда ҳам осон. Агар сиз мана шу ботқоқликда узоқ қолиб кетар экансиз, бундай ҳолатда сиз дастлабки поғонада тураверасиз ёки мана шу каби одамлар билан янада тубанликка қулайсиз.

Мен бу каби одамларни энергетик вампирлар деб аташни ёқтираман. Улар сизнинг ҳаётингизни сўриб оладилар ва ўринга-ўрин сизга ҳеч қандай яхшилик келтирмайдилар. Шундай экан, сизнинг камол топишингизга ёрдам берадиган инсонларни изланг ва улар ёнида бўлишга ҳаракат қилинг.

8. Сиз телефонга жуда ҳам боғланиб қолгансиз

Албатта, смартфонлар — бу жуда ажойиб гаджетлар бўлиб, улардан қанчалар кўп фойдаланар эканмиз, бизни ўзига мафтун қилишда давом этаверади. Гарчи бу жуда ажойиб вақтичоғлик бўлишига қарамай, сиз телефон учун қанча вақт сарфлаётганингиз ҳақида бир ўйлаб кўрдингизми. Бундан ҳам баттари – бунинг оқибатида жафо чекаётган муносабатлар ҳақида ҳам бир ўйлаб кўрингчи. Балки сиз турмуш ўртоғингиз ёки фарзандларингиз билан овқатланаётган вақтингизда ҳам интернет орқали бирор нарсани излайсиз ёки мулоқот ҳам қиларсиз.

Агар шундай бўлса, демак сиз ўз яқинларингиз билан бирга бўлиш ёки келажагингиз йўлида режалар қуриш учун сарф қилишингиз мумкин бўлган вақтингизни беҳуда йўқотаётган экансиз.

9. Сиз аҳамиятсиз нарсалар учун маблағ сарфлайсиз

“Хоҳлайман” ва “истайман” деган сўзлар ўртасида катта тафовут мавжуд. Ишончим комилки, бунга биз болалар боғчасидаёқ ўрганганмиз. Бироқ, замонавий жамиятда биз бу чегарани бузиб юбордик чоғи. 

Биз ўз қарзларини уза олмаётган одамларни борган сари кўпроқ учратмоқдамиз, бироқ айтиш жоизки, улар дунё бўйича энг замонавий гаджетларга эгадирлар.

Агар ҳақиқатга чуқурроқ назар ташлайдиган бўлсак, ҳақиқатан биз учун зарур нарсалар унчалар ҳам кўп эмас. Овқат, сув, тураржой ва муҳаббат – мана шундай муҳим нарсалар. Қолганларини – оддий бонус дейиш мумкин. Шундай экан, пулингизни нималарга сарфлаётганингиз ҳақида бир ўйлаб кўринг ва бу томондан бирор-бир ўзгаришлар қилишга қодирмисиз. Балки, келжагингиз учун сармоя ажратиш мақсадида маблағингизни тежаш имкониятига эгадирсиз.

10. Сиз етарли ухламаётгандирсиз

Инсон ҳаётида уйқу қанчалар муҳим эканини билиш учун жуда кўп ўқиш талаб этилмайди. Соғлом бўлиш учун уйқу жуда катта аҳамиятга эга.

Тўйиб ухлаш учун вақт топа олмаётибсизми? Туни билан иш устида ўтириш ёки тонг отгунга қадар бекорчилик қилиш одат бўлиб қолганми? Бундай ҳолатда ўз одатларингизни ўзгартиришингиз талаб этилади.

11. Сиз танангиз ҳақида қайғурмайсиз

Саломатлигингиз учун нафақат уйқу, балки соғлом овқат ва жисмоний машғулотлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу сиз учун янгилик эмаслиги равшан. Бироқ, мувофиқлаштирилган овқатланиш, соғлом парҳез ва тўғри жисмоний машғулотлар жуда ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бу яна сизнинг умумий ва руҳий кайфиятингизга ҳам ўз таъсирини ўтказади.

Мана шунинг учун ҳам сиз овқатланиш тартибингиз ва ҳаракатчанлигингизга янада эътиборлироқ бўлинг. Ҳаётингизни яхшилаш учун озроқ ўзгаришларни амалга оширишингизга тўғри келганини балки англаб етгандирсиз.

12. Сиз ўз қулайлик зонангизни тарк этмайсиз

Қулайлик зонасида яшаш нақадар оддий эканидан кўпчилик бохабар. Одатда, биз ўзимизга таниш ресторанга борганимизда, ҳар доим айнан бир нарсани буюртма қиламиз. Бунинг сабаби, биз бирорта янгиликни синаб кўришдан чўчишимиз эмас. Балки, биз буюртмадаги одатдаги таомни истеъмол қилишни хоҳлашимизда. Бироқ, бу айнан биз тўхталаётган қулайликлар зонаси эмас.

Биз ҳаётимизни яхши тарафга ўзгартирувчи қалтислик (риск) ҳақида сўз юртмоқдамиз. Яна шуни унутманки, “қалтислик” билан “ҳисобланган қалтислик” ўртасида катта фарқ мавжуд. Ҳар қандай қалтислик ўлимга олиб келиши мумкин. Ҳисобланган қалтислик – бу сиз турли вариантларни тарозига солиб ва чуқур ўйлаб, ажойиб, мантиқий бир ҳаракатлар режасини тузишдир.

13. Сиз ўзингизга ёқмайдиган ҳаётда яшайсиз

Муваффақият бахт билан ўлчанади, десак адашмаймиз. Сиз бахтлимисиз? Агар йўқ бўлса, демак, ниманидир ўзгартиришингиз шарт! Ҳатто қониқиш ва лаззатланиш ҳисси ҳам сизга ҳаётингиз тўлақонли эканини кўрсатади. Ҳаёт қизиқарли кечиши керак!

Агар сиз ҳаётдан завқланмас экансиз, демак, қандайдир бир яхшиликка эга бўлиш учун сиз амалга ошира оладиган қандайдир ўзгаришлар томон назар ташланг.

Агар мана шу 13 банднинг бирортаси сизга тааллуқли бўлса, ҳеч бир умидсизликка тушманг. Сиз ҳаммасини ўзгартира оласиз. Бунда сиздан талаб этиладиган биринчи шарт – буни бажара олмайман, деган фикрдан халос бўлишингиз лозим. Ҳар доим, сизнинг энг катта тўсиғингиз – бу сизнинг тафаккурингиз. Шундай экан, айнан мана шундан бошланг. Агар фикрингизни ўзгартирсангиз – ҳаётингиз ҳам ўзгаради!