Ваҳоланки, ижтимоий тармоқларда ҳам ўзини тутиш қоидалари мавжуд. биз мазкур масалага бир оз эътибор қаратишга қарор қилдик.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қуйидаги ҳолатларда одамларнинг жаҳлини чиқаришимиз мумкин:

1. Фақат ойимизга қизиқ бўлган (ва бу факт эмас) нарсаларни бўлишамиз

Бу йил биринчи мартта спорт залига борганингиз ёки болангиз ўтиришга ўрганганини билиш, афсуски, ҳеч кимга қизиқ эмас – ҳаёт шафқатсиз. Бугун қандай сутли коктейл ичганингизни ҳеч ким кўрмаса дунё остин-устун бўлиб кетмайди.

2. Сирли кўринишга уринамиз

Интернет-дўстларингизда қайт қилиш рефлексини чақиришнинг яна бир усули – қандайдир муҳим воқеа юз берганига шаъма қилиш ёки ҳеч қандай қайдсиз тушунарсиз нарсанинг суратини жойлаштиришдир. Масалан, “бугун орзуимга бир қадам қолганди, аммо тақдир эмас экан” қабилидаги гапларни ёзиш. Ахир, Сиздан сўраб-суриштиришсаю, жавоб олишолмаса қандай ёқимли.

3. Бир кишига боғлиқ ниманидир барчага маълум қиламиз

Жўнатувчининг шундоққина саҳифасида ёки альбомида шу каби ёзувларни кўрган бўлишингиз аниқ: “Бекзод, беш ташла, зўр ўтириш бўлди!” Бундай маълумотни бўлишган одам ўзини ҳаддан ортиқ сермулоқотли, ҳаёти жўшқин кечаётгани ва дўстлари кўп деб ўйлайди….Уф! Бунинг учун шахсий хабар ёзиш йўли бор.

4. Деярли бир хил жуда кўп суратларни жойлаштирамиз

Бундай одамлар учун дўзаҳда алоҳида қозон қайнаб туради, бошқа гап йўқ.

5. Ошкора мақтанамиз

Бунда ҳасадни чақириши ҳамда дўстларингизга ҳаётингиз қанчалик зўрлигини кўрсатиши керак бўлган постлар назарда тутилмоқда. Самолётга чипталарнинг сурати, жуфтингизнинг мукаммал қомати олдидаги селфи, “таосдифан” кадрга тушиб қолган Dior белгиси – буларнинг бари шу жумладандир.

6. «Ошкорасиз» мақтанишни ёқамиз

Очиқчасига мақтанниш бир нави: охир-оқибат одамлар бунга кўниккан. Энг ёқимсизи – бошқа нарса, масалан шикоят ёки “содда” савол остидаги мақтанишдир. Масалан: “Эҳ, дўкондаги барча либосларни кийиб кўрдим, жин урсин! Катта кўкрак ва ингичка бел – бундан ёмони бўлмайди! Ҳеч нарса олмасдан кетдим!” Ёки: “Дўстлар, iPhone X таъмирланадиган жойни билмайсизми? Масаланинг қиймати мутлақо аҳамиятсиз”. Бундай қилманг. Ҳамма бундай постларнинг асл мақсадини жуда яхши тушунади.

7. Ҳазиллар ва ёқимли ибораларни репост қилишдан чарчамаймиз

Интернет шундай қурилганки, янги маъноли иборалар унда янги узилган нондек тез тарқалади. Улардан бирини қайта бўлишаётган бўлсангиз, дўстларингизнинг ярми уни кўриб бўлганига, қолган ярми эса шунчаки тасмани кўришда давом этишига ишончимиз комил.

Унда нимани жойлаштириш керак?

  • Навбатдаги суратни жойлаштиришдан аввал ўзингизга савол беринг: агар Сизда ҳудди ота-онангизникидака, ҳақиқий суратлар альбоми бўлганида аввал тасмани пулга чиқартириб суратни унга жойлаштирган бўлармидингиз? Жавоб йўқ бўлса, бундай суратни жойлаштирманг. Ёки уни Stories  бўлимига қўйинг – ҳозир бундай функция аксарият ижтимоий тармоқларда бор. Фақат энг-энгини ўртоқлашинг.
  • Агар фарзандингизнинг ўнлаб суратларини жойлаштирмасангиз бўлмаслигини ҳис қилсангиз, бунинг учун алоҳида саҳифа очинг. Facebook тармоғидаги дўстларингизга кичкинтойлар учун шўрва рецептининг ёқиши даргумон, аммо мувофиқ одамлар орасида бу яхши маслаҳат бўлиши мумкин – шу каби гуруҳларни топинг.
  • Қандайдир бинонинг суратини шунчаки жойлаштириш ўрнига, унинг қандай бинолиги ва нимаси билан машҳурлиги ҳақида ёзинг. Агар фактларнинг ёзиш қўлингиздан келмаса, гўзал нарсани қайд этиш орқали ҳиссиётларингизни бўлишинг. Буларнинг бари дўстларингиздан ижобий муносабатни олиб келади. Ёзувлар иложи борича қисқа бўлиши керак!
© MSSA/depositphotos
  • Аслида, яхши пост дунёга ижобийлик бағишлаши керак: фойдали, чиройли ёки қувноқ нимадир. У шунчаки Сизга қанчалар яхшилигини, қанчалар бой/келишган эканлигингизни кўрсатиши керак эмас.
  • Шу ҳақида унутмаган ҳолда, ажойиб суратлар, шахсий тажриба ва фақат Сизга эмас, балки яна кимгадир қизиқ кўринадиган барча маълумотлар билан ўртоқлашинг.

Асосий сурат: orson/depositphotos