Қуйида – сизни ҳаётга тайёрлаш ўрнига ундан ҳимоя қилганликларини намойиш этувчи белигилар акс этган.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Фарзандларига ғамхўрлик қилиб, уларнинг ишларига аралашадиган ота-оналар бу ишни уларни яхши кўрганликлари учун қилишади, албатта. Бироқ ўзларининг эзгу ниятлари деб болаларига мустақил катта инсон бўлиш ва ҳаётда муваффақиятга эришишда халақит беришади.

Джули Литкотт-Хеймс ўзининг «Уларни қўйиб юборинг» китобида ота-оналарнинг ортиқча ғамхўрлиги қандай оқибатларга олиб келиши, ўз фарзандларини шафқатсиз ҳаётда яшай олмайдиган нозик гул қилиб катта қилишлари ҳақида ҳикоя қилади.

Қуйида – сизни ҳаётга тайёрлаш ўрнига ундан ҳимоя қилганликларини намойиш этувчи белигилар акс этган. Агар бандларнинг кўпчилиги мос келса, сизга эркин тенгдошларингизга қараганда катталар ҳаётига мослашиш қийинроқ бўлади.

Джули Литкотт-Хеймс

Стенфорд университети биринчи курс декани, «Уларни қўйиб юборинг» китоби муаллифи ва икки нафар ўсмир фарзандларнинг онаси.

1. Уларнинг ёнидагина хавфсиз эканингиз фикрини «миянгизга қуйишган»

Хулқ-атвор сценарийси

Ота-оналар кўпинча икки турга бўлинишади. Биринчи турдагилари сизни сайрга юбориб, қаерда эканингизни билишмайди: ҳовлидаги майдончада ёки яқин орадаги боғда, ҳилват қурилиш майдонида ёки китоб билан томда. Иккинчилари эса ўз фарзандининг ҳар бир қадамини назорат қилади.

Ҳавотирдаги ота-оналарни тушуниш мумкин. Ҳар куни ОАВда болаларни ўғирлаб кетаётган хавфли бегона кишилар ёки пиёдалар йўлагида болани машинада уриб кетиб, кўздан ғойиб бўладиган ҳайдовчилар пайдо тўғрисида маълумотлар бўлади.

Болага хавфни қандай четлаб ўтиш ёки унга тўри реакция қилишни ўргатиш ўрнига уни дунёдан ҳимоя қилишади.

Масалан, уни кўчага бир ўзини қўйиб юборишмайди. Ҳозирги кунда бу ҳавотир янги белгиларга эга бўлмоқда: ғамхўр она ва ота ўз боласига ҳар 15 дақиқада қўнғироқ қилишади ёки GPS орқали уларнинг жойлашувини кузатишади..

Бу келажакда қандай оқибатларга олиб келади

Джули Ликотт-Хеймс мисол сифатида қуйидаги вазиятни келтиради: она ва ўғил кўчани кесиб ўтишмоқда. Она чап, ўнг томонга қарайди, кейин эса яна бир марта чап томонга қараб, олдинга юради. Ўғил эса смартфонидан бошини кўтармай, қулоқчинларни олмай, онаси изидан кетади. Ҳақиқатан ҳам ёнингда хавфсизликни ўйлайдиган одам бўлганида йўлга қарашнинг нима кераги бор.

Келажакда бундай одам ўзгаларнинг ёрдамисиз қийналади. Унда энг керакли кўникмалар мавжуд эмас – жойда мўлжал оломаслик, хавфни ҳис этмаслик, бўш вақтини режалаштириш. Ахир бундай ишлар билан доимий равишда ота-она машғул бўлишган.

2. Улар сизни жуда кўп мақташган

Хулқ-атвор сценарийси

Меҳнат эвазига олинган мақтов – яхши. У болага ёки катта одамга қаратилганининг аҳамияти йўқ. Бироқ бола чўплардан қийшиқ-қинғир одамчани ясаганида ёки тишини ювганида ота-онанинг кўзида ёш билан «баракалла» «ақлли бола» деб қичқириши – жуда ғалати.

Бу келажакда қандай оқибатларга олиб келади

Ишдаги муаммолар. Болада у бажарган ҳамма иш – яхши деган ишонч пайдо бўлади. Ҳатто бир неча йил ўтгач, у ишга келишининг ўзи мукофот ва ҳамманинг фаҳрланиши билан қарши олиниши керак деган фикр мавжуд бўлади.

Албатта, бола ота-онаси уни яхши кўришларини билиши муҳим. Бироқ унинг ҳар бир аксириши учун – мақтов ёрлиғи тақдим этиш бошқа масала.

3. Улар сизнинг ўрнингизга спорт секциясини танлашган

Хулқ-атвор сценарийси

Баъзида ота-оналар болани машғулотларга ўз вақтини яхши ва фойдали ўтказиши учун эмас спортда юқори чўққига эришиши учун беришади. У теннисчи, фигурачи, футболист ёки сузувчи бўлиши учун спортга юборадилар. Шунинг учун мутахассисликни илк болаликда танлайдилар – шундай қилинса, муваффақият имконияти ортади.

Бу келажакда қандай оқибатларга олиб келади

Болалар турли жисмоний фаолликни ёқтиришади: улар сузиш, югуриш ва сакрашни бирдек севишади. Бироқ уларни бир нарса билан шуғулланишга мажбур қилинса, организм бир хил ривожланмайди, шикастланиш хавфи ортади.

Бошқа мураккаб масалалар ҳам бор. Катта спортга келиш осон эмас, демак одатий болалик ҳақида унутиш мумкин. Боланинг ҳаёти мактаб ва доимий машғулотлардан иборат бўлади.

Бироқ ҳар бир машғулотда у конкида зўрға турса ёки дарвозани мўлжалламай топ урса ҳам, уни мақтайдиган мухлислар бўлади.

4. Улар болалар ўйинига аралашишган

Хулқ-атвор сценарийси

Яна бир вазият 1990 ва ундан олдин туғилганлардан кўра ҳозирги болаларга кўпроқ таниш. Бу бола ота-онаси билан жадал асосида болалар майдончасига боришидир.

Ота-она ҳеч ким уришмаслиги, ҳеч ким уни ҳафа қилмаслиги, ўйинларнинг бари эзгу ва тўғри бўлишини кузатишади. Фарзандлари бегона боланинг ўйинчоғини олиши билан уни қайтариш ва узр сўраш учун югуришади.

Ота-оналар жараёнга шу қадар киришиб кетишганки, улар болалар майдончасига бошқа ота-оналар билан ўйнаш учун келишгандек туюлади.

Бу келажакда қандай оқибатларга олиб келади

Боланинг тенгдошлари билан мулоқотда ота-онанинг ўз қоидаларига эга бўлса мустақиллик тўғрисида қандай гап бўлиши мумкин? Улғайгач бундай инсон бегона одамлар билан суҳбатга киришиш ёки ишда муроса қилишга қийналади.

Болалар майдончаси – бола мулоқот қилишга ўрганадиган асосий жой. У можароли вазиятларга қандай реакция қилишни аниқлаб олади. Масалан, ўйинчоғини олиб қўйишганида у душманидан уни олиб қўйиши, алмашиш ҳақида келишиб олиши ёки совға қилиб юбориши мумкин.

Болалар ўзаро хурсандчилик қилиш, баъзида синган бурун ва шилинган тиззалар эвазига бўлса ҳам ўзаро келишишлари лозим. Бундан ҳеч ким ҳали ўлмаган.

5. Улар уй вазифаларини синчиклаб текширишган

Хулқ-атвор сценарийси

Болаларнинг ютуқлари ота-онасининг муваффақият ўлчамига айланади. Шунинг учун улар университетга боришни фарзандларига кўра кўпроқ исташади.

Асосий имтиҳонларга тайёрланиш деярли бошланғич мактаб бошланади. Дарслардан сўнг ўқиш тугамайди, ахир болани бир неч соатлик қўшимча дарслар кутяпти. Мутахассислик тобора эрта ва эртароқ танланмоқда. 6-7 синфлардаёқ ўғил бола ва қиз бола учун мутахассисликни танлашади ёки уни машқ қилдиришни бошлайдилар.

Улар фарзандларини қайси университетга юборишмоқчи? Албатта, энг яхшисига (қандайдир рейтинглар, қўшнилар ёки ўз фикрларига кўра). Шунинг учу ҳар бир уй вазифаси аъло даражада бажарилиши лозим. Ҳар куни кечки пайт бола билан бирга дарсликларни ўқишади, мактаб дастуридаги эсдан чиққан масалаларни ёдга олишга ҳаракат қилишади.

Бу келажакда қандай оқибатларга олиб келади

Китоб муаллифи Стенфордда дарс беради, шунинг учун болаларнинг ўқиши ота-оналар «бошини қай даражада қотириши» чегараси ҳақида яхши билади. Литкотт-Хеймс онаси жуда ғамхўр бўлган иккинчи курсдаги Жемини яхши эслади: ҳар куни тонгда уйғотади, тез кунларда бўладиган вазифа ва тестларни эслатади, уларни бажаришда ёрдам беради. Жеми вазифаларни ўз вақтида топширади ҳамда яхши ўқийди. Ёки унинг онаси ўқийдими?

Савол шундан иборатки, одам қачон вазифаларни бажаришни режалаштириш, касбни танлаш, машаққатларни енга олиш учун қачон етарли даражада мустақил бўлади? Ишга чиққанидами? Ёки болани нафақага чиққандагина ўз ҳолига қўйиш мумкинми?

6. Улар мактабда сиз ясашингиз керак бўлган нарсаларни сизнинг ўрнингизга бажаришган

Хулқ-атвор сценарийси

Сизда мактаб танловлари ота-оналарнинг кашфиётчилигини текшириш учун ўтказилади деган ҳис пайдо бўлмаганми? Лойиҳалар шу архитектура ва дизайнерлик аниқлиги билан бажариладики, ҳар бир катта одамнинг қўлидан келишига шубҳа қолмайди. Ҳеч бир тўртиннчи синф ўқувчисининг қўлидан келмагани учун ота-онага мақтов ёрлиғини беришнинг ўзи кифоядек.

Бу келажакда қандай оқибатларга олиб келади

Қўл ишлари танлови – бу ота-она боласининг ижоди ва қобилиятини намойиш этишини истайдиган ярмаркадир. Агар бу ижодий шахсга ота-онаси елимни олиб беришни топширишса, бу унинг ютуғи.

Аслида танловлар бола тасаввур этиши, турли материаллар – ЛEГО конструкторларидан тортиб, арчадаги шишлар билан ишлаши учун керак. Бу майда моторикани ривожлантириш, лойиҳалаштириш кўникмаси ва якуний натижани олдиндан кўра билиш учун зарур. Шундай экан, ота-оналар кимни алдашяпти: мактабдаги ўқитувчиларними ёки ўз фарзандларини?

Ҳеч ким ота-оналарда бу яхши чиқиши тўғрисида баҳслашмайди: ахир улар ҳам буни илгари ўрганишган. Бироқ боланинг вазифасини унинг ўрнига бажариш уни келажакда ҳам қўйиб юбормайди.

7. Улар ҳозир ҳам сизга боладек муносабатда бўлишади

Хулқ-атвор сценарийси

Ота-оналар учун биз доим боламиз. Болалар (улғайганига анча бўлган) катта ҳаётга қадам қўйганида муаммолар ортади. Уларни ёш бўлмаган ота-она ҳал этишади.

Улар болаларини тонгда уйғотиш, тушлик тайёрлаш, мажлис тўғрисида эслатиш, уй-жой коммунал хўжалиги квитанциясини тўлдириш, мос келадиган турмуш ўртоқни танлаш ёки болалар билан бирга ўтиришда давом этадилар… Шахсий ҳаётга эса вақтлари қолмайди.

Бу келажакда қандай оқибатларга олиб келади

Ўта ғамхўрлик одамни чарчатади. Кўпроқ – ота-оналарнинг ўзини. Тасаввур этинг-а, туғилганингиздан бери улар қандай зўриқишда яшамоқда.

Доимий жисмоний ва ҳиссий зўриқишлар чарчоқ, ҳавотир, тушкунликка олиб келади. Сиз ҳақингизда шу даражада ғамхўрлик қилишар экан, уларга фарзандларни тарбия қилиш ёқади. Улар ўз тўғрисида батамом унутишларининг ҳеч қандай яхши жиҳати йўқ. Болаларнинг ота уйидан кетиши ота-она учун ҳақиқий зарбага айланади.

Жули Литкотт-Хеймс «Уларни қўйиб юборинг» китобида ота-оналар ўта ғамхўрлик билан ўз фарзандларига етказадиган зарар тўғрисида ёзади. Шунингдек, у болада мустақиллик, ишонч, мақсад сари интилишни ривожлантирадиган тарбиянинг муқобил услубларини тавсия этади.
Бу китобни замонавий ўсмирларнинг ота-оналарининг ўқиши айниқса фойдали. 20-30 йил олдин гипер ғамхўрлик ҳолати кам учрарди, ҳозирда эса уни ҳамма жойда учратиш мумкин.